Beeline Самарқанд вилояти ҳудудидаги 3G тармоғи қопламининг доираси ва сиғимнинг кенгайгани ҳақида хабар беради. Самарқанд шаҳрида, шунингдек Жиззах, Оқдарё, Пастдарғом, Пахтачи, Самарқанд ва Тўйлоқ туманларида янги база станциялари ишга туширилди, ва бунинг натижасида алоқа ва мобил Интернет сифати сезиларли даражада яхшиланди.
“Тармоқнинг муваффақиятли ривожланиши, абонентларга хизмат кўрсатиш соҳасидаги инновация – доимий равишда амалга оширилаётган вазифаларимиздан бири, бу компаниянинг келажагига қўшаётган хиссамиз ва унинг етакчилиги гаровидир, – дейди Unitelнинг Марказий ҳудудий филиали директори Дилшод Анарметов. – Мижозларнинг ишончи – ҳар қандай бизнеснинг асосий қийматидир, алоқа сифатини яхшилаш учун барча кучимизни бирлаштирган ҳолда, уни оқлашга ҳаракат қиламиз”.