Uzinfocom: доменлар сони 33 мингга етди

Uzinfocom корпоратив блогининг хабар беришича, охирги икки ой ичида доменлар сони яна мингтага ошиб, 2017 йилнинг 12 июнь куни ҳолатига кўра 33 мингга етди. Эслатиб ўтиш жоизки, шу йилнинг март ойида рўйхатдан ўтувчиларнинг тарихдаги энг катта сони қайд этилди.

photo_2017-06-13_14-31-09

Март ойида умумий рўйхатдан ўтганлар сони 1480 доменни ташкил этди, ўчирилганлар (узайтирилмаганлар) сони эса 1031га етди, демак, ўсиш 449 доменни ташкил қилди. Апрель ва май ойларида ушбу рекорд натижалари қайд этилмади.