Хориждаги ватандошларимизга АКТ вазирлигидан таклиф

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги чет элда истиқомат қилувчи ватандошлар орасидаги IT соҳаси мутахассисларини Ўзбекистонда ахборот технологиялари йўналишидаги таълим муассасаларини ўқув тизимини ривожлантиришга ўз ҳиссаларини қўшишга таклиф қилади.

Чет элда истиқомат қи-лувчи юқори малакали юртдошларимиз Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг ўқув тизимини ривожлантириш бўйича ўз таклифлари билан ўртоқлашишлари ва илмий фаолиятларини бирлаштиришлари мумкин бўлади.

Вазирлик PhD соҳиблари учун, шунингдек, тажрибали менеджерлар, илмий изланувчилар ва таълим соҳасидаги билимли мутахассислар учун зарур шарт-шароитлар яратилиши ҳақида хабар беради.

Мамлакатимизнинг таълим соҳасини ривожлантиришга ўз ҳиссаларини қўшишни истаган ватандошларга илмий тадқиқот ишларини олиб бориш, АКТ соҳасида таълим муассасаларида ислоҳотларни амалга ошириш, илмий тадқиқотлар учун махсус ипотека дастурлари, юқори ойлик маош ва бошқа бонуслар тақдим этилади.

Ушбу ривожлантириш дастурига қизиқиш билдирган мутахассислар HR@mitc.uz электрон манзилига ўз маълумотномаларини юборишлари мумкин.