ZiyoNET ресурс марказидан интеллектуаллар учун «Билимлар беллашуви» ўйини

«Билимлар беллашуви» ўйини айнан интеллектуал ўйинлар иштиёқмандлари учун яратилган. Бу шунчаки савол-жавоб ўйини эмас, балки билим ва дунёқарашни синовчи батлдир.

Сиз ўйинни бошлаш вақтида рақибингизни ўзингиз танлайсиз ёки ўйиннинг ўзи сизга ихтиёрий рақибни танлаб беради.

16 тоифа бўйича мингдан ортиқ саволлар – дунёқарашни кенгайтиришга мўлжалланган яхши восита. Сиз ўз рақибингизга ўйинни ютқазишни истамайсиз-ку!?

Ўйин мобил ва десктоп талқинларда тақдим этилган.

Энг билимдон ва дунёқараши кенг инсонлар сафига қўшилинг! Сиз ҳам улар сафида эканингизни исботланг!