14-16 ноябрь кунлари Тунис Республикасида Бутунжаҳон телекоммуникация/АКТ кўрсаткичлари 15-симпозиуми бўлиб ўтмоқда. Халқаро электроалоқа иттифоқи ташаббуси билан ташкил этилган анжуманда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ходимларидан иборат делегация ҳам иштирок этмоқда.
WTIS форумида «Ахборотлашган жамият кўрсаткичлари» рейтинги эълон қилиниб, АКТни ривожлантириш бўйича 190 дан зиёд давлатларда ўтказилган ўрганишларнинг сўнгги натижалари маълум қилинади. Халқаро электралоқа иттифоқининг 2017 йилдаги ҳисоботларига кўра Ўзбекистон AKTни ривожлантириш индексида 8 ўрин юқорига кўтарилиб, 192 мамлакат орасида 95-ўринни эгаллади. 2016 йилда мамлакатимиз мазкур рейтингда 110-ўринни эгаллаган. Аммо ХЭИ маълумотларини қайта кўриб чиқиб 2016 йил натижалари бўйича Ўзбекистонни 103-ўринга жойлаштирган. Симпозиумда Ўзбекистон АКТни жадал ривожлантираётган давлат сифатида тақдирланди.
WTIS симпозиуми – давлатлардаги ахборот-коммуникация технологияларининг ривожлантириш ҳолатини баҳолайдиган бош халқаро форум ҳисобланади.