Тадқиқотчилар Андроиддаги VPN-иловаларга оид муаммолар ҳақида огоҳлантирадилар

Улар хавфлидир!

Андроид учун VPN-иловалар ишлаб чиқувчиларнинг аксарияти онлайн “анонимлиги”ни даъво қиладилар. Аслида, бу деярли доим ёлғон бўлиб чиқади. “Илмий ва амалий тадқиқотлар давлат бирлашмаси” (CSIRO) ташкилоти тадқиқотчилари мана шундай баёнот билан чиқдилар.

“An Analysis of the Privacy and Security Risks of Android VPN Permission-enabled Apps” илмий-тадқиқот ишида CSIRO жамоаси  VPN-серверларга уланиш учун 283 та Андроид-иловалар ишини таҳлил қилди. Улар чиқарган хулоса анчайин ачинарли бўлди.

CSIRO қуйидагиларни кўрсатди:

— VPN-иловаларнинг 18 фоизи (10 дан 2 таси) трафикни мутлақо шифрламайди;

— 84 фоиз трафик сизиб кетишига олиб келади;

— ҳар 3 тадан 2 та сервис трекинг учун чет кутубхоналардан фойдаланади;

— ҳар 5 та иловадан 4 таси зарарли кодга эга;

— 80 фоиздан зиёд (5 тадан 4 таси) шахсий маълумотлар, аккаунтлар ва хабарлардан фойдаланишга рухсат берилни талаб қиладилар;

— иловаларнинг 1 фоизидан камроғи хавфсизлик муаммолари ҳақида хабардор қилади;

Ушбу хулосаларга асосланиб айтиш жоизки, ҳар 5 та иловадан 4 таси тизимга кераксиз уланишни сўрайди, ҳар 5 тадан 4 таси зарарли кодга эга, 5 тадан 2 таси ҳатто шифрланмаган ҳам ва, бунинг устига, учинчи шахсларга тақдим этиш учун маълумотлар олишга интилишлари мумкин.

“Фойдаланувчилар ушбу иловаларни ўрнатишларининг асосий сабаби – маълумотларни ҳимоялашдир. Аммо бу функция ўн миллионлаб одамлар ўрнатиб олган иловалар томонидан бажарилмайди”, -эълон қилди CSIRO.

Энг хавфли VPN-сервислар рўйхатига OkVpn, EasyVpn, SuperVPN, HatVPN, sFly, Network Booster, Betternet, CrossVpn, Archie VPN, One Click ва Fast Secure Payment кирди.

Баёнотдан сўнг, рўйхатдаги дастлабки бешта сервис Google Playдан ўчириб ташланди. Аҳамиятлиси шундаки, уларнинг баъзиларида рейтинг 4,0 дан юқори бўлганди.

CSIRO экспертлари VPN-иловаларни ўрнатишда нималарга рухсат сўралишига алоҳида эътибор беришни тавсия қилдилар. Бундан ташқари, дастурларни  CSIRO ишлаб чиққан, Google Play иловалар дўконидаги PrivMetrics бепул сервиси билан текшириб кўриш маслаҳат қилинади. Илова ишлаб чиқувчисининг обрўси ҳам катта аҳамиятга эга.

Компьютер унумдорлигини қандай ошириш мумкин?

Замонавий “Homo sapiens” учун шахсий компьютер шундай заруриятга айландики, усиз ҳаётини тасаввур ҳам қила олмайдиган бўлиб қолди, десак янглишмаймиз.

Инсониятнинг ушбу ижод маҳсулидан самарали фойдаланиш учун, аввало уни оптималлаштириш ҳақида мулоҳаза қилиш мақсадга мувофиқ. Тез-тез рўй берадиган осилиб қолишлар, бузилишлар ва маълумотлар ўчиб кетишидан қийналиб юргандан кўра, шу самаралироқдир. Зеро ҳар бир нохушлик кайфиятни бузибгина қолмай, маълум чиқимга ҳам сабаб бўлади. Ахборотнинг муҳимлиги ҳақида эса, гапириш ҳам ортиқча.

ШК унумдорлигини қандай ошириш мумкин? Бугун ушбу масалада ёрдам беришга уриниб кўрамиз…

1. Антивирус ўрнатинг

Антивирус дастурий таъминотини ўрнатинг ва автоматик янгиланиш режимини ёқиб қўйинг. Шу тариқа, антивирус доим вирусларни таниш ва улардан ҳимоялаш учун энг сўнгги базалар билан доимий янгиланиб туради. Шунингдек, антивирус ёрдамида тизимни мунтазам текшириб туринг.

Агар антивирус дастурини танлашда ҳали бир фикрга келмаган бўлсангиз, бу ердаги машҳур бепул антивирус дастурларининг рўйхати билан танишишингиз мумкин.

2. Интернетдан келадиган файлларни текширинг

Веб-сайтларда жойлашган ва электрон хабарларга илова қилинган файлларни очиш ёки компьютерга сақлашдан олдин уларни антивирус дастури ёрдамида текширинг.

3. Реестрни мунтазам тозаланг

Ҳафтада бир марта, компьютер профилактикаси учун, реестрларни тозалаш дастурий таъминотини ишлатиб туринг. Бу вазифани бажариш воситалари билан бу ерда танишишингиз мумкин.

4. Фон режимида ишлаб турувчи кераксиз дастурларни ўчириб қўйинг

ДТ ишлаб чиқувчилар шундай ҳисоблайдилар: уларнинг дастурларини ўрнатдингизми, демак ундан доимо фойдаланасиз. Шу сабабли, аксарият дастурларни ўрнатишда “автоматик ишга тушишга қўшиш” банди бўлади ва кўп ҳолларда бу бандда тасдиқ белгиси бесўроқ тарзда туради. Бу эса, ҳар сеанс бошланишида дастур автоматик равишда ишга тушади ва, табиийки, тизим ресурслари сарфланади деганидир. Автоматик ишга тушиш режимида қанча кўп дастурлар бўлса, шунча кўп ресурс сарф бўлади ва компьютер шунчалик секин ишлайди. Кўп қўлламайдиган дастурларингизни автоматик ишга тушиш рўйхатидан чиқариб ташлашга уриниб кўринг.

5. Кўпроқ тезкор хотира (ТЁҚ) ўрнатинг

Замонавий дастурий таъминот кўп тизим ресурсини талаб қилади. Тезкор хотира қанчалик катта бўлса, шунчалик кўп дастурлар бир вақтнинг ўзида ишлай олади.

1 та изоҳ

Comments are closed.