Ўзбекистонда мобил телефонларга контент етказиб бериш билан биринчи бўлиб уяли алоқа операторлари 2000- йиллар бошларида шуғуллана бошладилар. “хххх рақамига SMS йўлла ва об-ҳаво маълумотига эга бўл” қабилидаги сервислар кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. Бу ҳолатда контент ташувчи ҳам, тўлов воситаси ҳам SMS бўлганди – маблағ ҳисобдан ечиларди ва муайян рақамдан SMS (кирувчи ёки чиқувчи) тарификация қилинарди. […]