«Ўзбекистон почтаси» АЖ Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг фаолиятига бағишланган почта маркалари туркумини истеъмолга киритди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида«ги қарори асосида тайёрланган марка туркумидан 9 хилдаги марка тури ўрин олган. Ушбу марка туркумининг тақдимоти Ислом Абдуғаниевич Каримов […]
28 июнда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида АҚШнинг Вебстер университети таълим ишлари, халқаро кампус ва ташаббуслар бўйича вице-президенти Питер Махер билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Вебстер университети ҳамда Тошкент ахборот технологиялари университетлари ўртасида АКТ соҳаси учун кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик муҳокама қилинди. Хусусан, биргаликда талабалар учун таълимий ва талаба алмашинув дастурларини, шунингдек, илмий тадқиқотларни ташкил қилишда истиқболли лойиҳалар юзасидан фикр […]
Бугунги кунда Ўзбекистон аҳолиси, айниқса, ёшлар мобил алоқадан фаол фойдаланмоқда. Ёшларга қулайликлар яратиш мақсадидан бутун республикамиз бўйлаб хизматлар тақдим этувчи UZMOBILE миллий мобил алоқа оператори Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи билан ҳамкорликда махсус ижтимоий лойиҳа — янги «Ёшлар» тариф режасини тақдим этди. Мазкур ҳамкорлик Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 5-июлдаги «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон Ёшлар […]
Бугун ЎзРТХБ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси билан биргаликда биржанинг марказий офисида авторақамларни онлайн аукционлар орқали сотиш тартиби ва механизми тўғрисида матбуот-анжумани ўтказди. Тадбирда таъкидланишича, ЎзРТХБ электрон аукцион савдоларни ташкиллаштириш ва ўтказиш бўйича автотранспорт давлат рақам белгиларини аукцион савдоларда сотиш бўйича биржанинг алоҳида ахборот тизими ва avtoraqam.uzex.uz веб-сайтини ишлаб чиқди. […]
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 2018-йилда алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида қуйидаги йўналишларда илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш бўйича танлов эълон қилади: 1. Шаҳар ва қишлоқ ҳудудларидаги телекоммуникация тармоқларни маълумот узатишнинг оптик алоқа тизимлари ёрдамида модернизациялаш. 2. “Электрон ҳукумат” тизими ривожланиш даражасини аниқлашга хизмат қилувчи таҳлил методлари, баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш. 3. Давлат органлари […]
Халқаро тажриба шуни кўрсатмоқдаки, интернет-технологияларининг улкан қулайликлари бўлишига қарамай, интернет тармоғида аксар ёшлар турли хавфларга, ёт ғоялар, зўравонлик, экстремизим ва бошқа салбий тарғиботи таъсирига тушиб қолишади. Ўз фарзандларини ҳимоялаш учун ота-оналар кўп ҳолларда фарзандларига интернетга уланишни ва ундан фойдаланишни таъқиқлаб қўйишади. Бу билан болани глобал тармоқнинг фойдали томонлари – таълим, маърифий ресурслар, электрон кутубхоналар ва […]
2017 йилнинг 20 ноябрь куни Ўзбекистондаги бир қатор муассасаларнинг ахборот ресурсларига кибер ҳужумлар амалга оширилди. Жаҳон миқёсида оммавий уюштирилган виртуал ҳужумлар оқибатида турли мамлакатларда 60 мингдан зиёд ресурслар зарарланган. Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази томонидан амалга оширилган тезкор чора-тадбирлар натижасида, тегишли ташкилотларнинг веб-сайтларининг фаолияти қайта тикланди. «UZINFOCOM» Маркази ҳамда Ахборот хавфсизлиги ва […]
Бугун Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасида қўмита ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги ўртасида «Тошкент ахборот технологиялари университетининг ўқув медиа-маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ноталар алмашинуви ва грант келишуви имзоланди. Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) томонидан беғараз ёрдам сифатида тақдим қилинаётган мазкур грант миқдори 187,9 млн япон иенаси (1,6 млн. АҚШ доллар)ни ташкил […]
Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг (IUT) бир гуруҳ талабалари Корея Республикасидаги Инҳа университети Ёзги мактабида иштирок этдилар. Ўзбекистонлик талабалардан ташқари Корея Республикасидаги Инҳа университетида Индонезия, Буюк Британия, Малайзия, Франция, Германия, Хитой, Италия, Россия, Қозоғистон ва бошқа мамлакат вакиллари иштирок этдилар. Талабалардан бири Ирода Ўлмасбоева сафарни қуйидагича таърифлади: «Ёзги мактабда 16 та мамлакатдан зиёд талабалар иштирок этганлиги […]
Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири в.б. Шерзод Шерматов, олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов ва Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори Сарвар Бабаходжаев таркибидаги делегация Корея Республикасидаги Инҳа университети президенти Сунья Чой хоним билан музокаралар ўтказди. Учрашув давомида томонлар Тошкент шаҳридаги Инҳа университети таълим дастурларини кенгайтириш масаласини кўриб чиқишди. Хусусан, бакалавриат таълим […]