Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи галдаги чора-тадбирлар тўғрисида» ПФ-5177-сон фармонининг қабул қилиниши муносабати билан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида барча мобил алоқа операторлари ва интернет-провайдерлари раҳбарлари иштирокида тариф сиёсатини тартибга солиш бўйича бирламчи вазифалар муҳокамасига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда телекоммуникация хизматларини сўмли тарифга ўтказишда абонентларга зарар […]
«UNICON.UZ» фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази веб-технологиялар бўйича дастурчиларни, маълумотлар базаларининг бошқарув тизимлари администраторлари ва илова серверлари администраторларини ишга таклиф қилади. Номзодлардан: Замонавий веб-технологияларни дастурлаш тилларида (Node.JS, JAVA 2EE, Transact-SQL, PL\SQL yoki boshqalar) ишлаш, Oracle Database, DB2, MS SQL Server, PostgreSQL, MySQL маълумотлар базалари бошқарув тизимларидан фойдаланиш кўникмаси; Oracle Database, DB2, MS SQL Server, PostgreSQL, MySQL […]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 июлдаги ПҚ-3128-сон қарорига мувофиқ Махсудов Жамол Тиллоевич Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Аввал Ж. Махсудов «Ўзбектелеком» AK «Телекоммуникация ва персонални ривожлантириш маркази» филиали директори лавозимида ишлаб келган.
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида шу йил 15 июнь кунидан 15 июлгача абитуриентлар учун синов тестлари ўтказилади. 1 август куни топшириладиган тестларга тайёргарлик сифатида ўтказиладиган синовларда барча хоҳловчилар қатнашишлари мумкин. Ҳар бир қатнашчи ўзини қизиқтирган йўналишни белгилаб, керакли фанлар бўйича имтиҳон топшира олади. – Абитуриентлар кўпинча математика ва физика фанларини танлаб тест топширишади, […]
Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида (IUT) жаҳон IT-бозорининг етакчиларидан бири бўлган «Google» компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда «Google»нинг Дублиндаги офиси ходимлари Абдулла Айдин ва Татьяна Захаровалар иштирок этдилар. Тадбир давомида «Google» вакиллари ўзбекистонлик ёшларга корпорациянинг ривожланиш тарихи ҳамда компания сервислари тўғрисида сўзлаб беришди. «Google» вакиллари компания томонидан ўз ходимлари учун яратилган шароитлар тўғрисида ҳам […]
22 август куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди. Унда 2017 йилда соҳа олдида турган устувор вазифалар ҳамда уларнинг ижроси муҳокама қилинди. Ҳайъат йиғилишида вазирликнинг ҳудудий бошқарма ҳамда тизимдаги муассасаларнинг жойлардаги бўлинмалари видеоконференцалоқа ёрдамида қамраб олинди. Кун тартибига кўра, йиғилишда 5 та муҳим масала кўриб чиқилди. Биринчи масала […]
Интернет, 15 ноябр, 2018 йил. Тошкентда Yandex.Mahalla хизмати ишлашни бошлади. Бу ерда инсонлар қўшнилар билан ўз тумани янгиликларини муҳокама қиладилар, эълонларни жойлаштиради, яқин-атрофдаги қизиқарли ҳодисалар ҳақида билиб оладилар. Бунгача хизмат фақат Россияда Яндекс.Район номи билан фаолият кўрсатаётган эди. Тошкент шаҳридаги 11 та туманнинг ҳар бирида фойдаланувчилар маҳаллий янгиликларни ўқиши мумкин бўлган ҳамжамиятлар мавжуд: масалан, кўчанинг […]
7 ноябрь куни Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича “Mirzo Ulugbek Innovation Center” “Туризм тармоғини ривожлантиришда АКТдан фойдаланиш” мавзусида семинар ўтказди. Семинар ишида туризм саноати ва ахборот технологиялари соҳаси вакиллари ҳамда Марказ резидентлари иштирок этишди. Ўзбекистон раҳбарияти туризм соҳасини ривожлантиришни устувор йўналишлардан бири сифатида белгилади. Мазкур саноатни ривожлантириш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти […]
Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидан тақдирланган бир гуруҳ ходимларга давлат мукофотларини топширишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонига кўра, ҳуқуқий давлатни шакллантириш ва миллий қонунчиликни такомиллаштиришга, фуқароларнинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқ ва […]
“Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш марказининг директори этиб Зафар Раҳматуллаев тайинланди. Янги директорни тайинлаш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олимжон Умаров, “Электрон ҳукумат” маркази директори ўринбосарлари Шуҳрат Қаюмов, Файзулла Арипжанов ҳамда марказ ходимлари иштирок этишди. Шу кунга қадар Зафар Раҳматуллаев Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази директори лавозимида фаолият олиб борган.