Журналистлар «Ўзбектелеком» АК Чақириқларга хизмат кўрсатувчи ягона маркази (ЧХКЯМ) фаолияти билан танишдилар

6 февраль куни «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси томонидан журналистлар учун махсус Call-марказ – Чақириқларга хизмат кўрсатувчи ягона маркази (ЧХКЯМ)га танишув пресс-тури  ўтказилди.

Тадбирдан мақсад компания абонентларига хизмат кўрсатиш ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш бўйича мижозларга йўналтирилган ёндашув тўғрисида аҳолини хабардор қилишдир.

  «Сотувлар ва хизмат кўрсатиш маркази» филиали «Чақириқларга хизмат кўрсатувчи ягона маркази» 2009 йилда «Маълумот-ахборотлар хизмати» асосида ташкил этилган.

     Худди шу йили Санкт-Петербург шаҳридаги «Протей» илмий-техник марказида Чақириқларга хизмат кўрсатиш ягона маркази учун ишлаб чиқарилган ихтисослаштирилган ускуналари ўрнатилди. Бу замонавий хизматлар ва юқори даражада хизмат кўрсатиш йўлидаги биринчи дадил қадам эди.

Сall-марказ ташкил этилган пайтда 129 нафар ходим фаолият юритарди. Бугунги кунга келиб, ходимлар сони 500 нафардан ортиқни ташкил этмоқда. Ҳар куни 20 мингдан ортиқ абонентга хизмат кўрсатилади. 1009 хизмати ҳар ой – 400 мингдан ортиқ қўнғироқларга хизмат кўрсатади.

  Танишув саёҳати давомида журналистларга Сall-маркази фаолияти, жумладан, марказ тарихий маълумотлари, тақдим этиладиган хизматлар рўйхати ва статистик маълумотларнинг тақдимоти ўтказилди.  

«Ўзбектелеком» АК Сall-маркази кечаю-кундуз узлуксиз равишда ишлайди ва нафақат компания абонентларининг қўнғироқларига, балки Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси, Давлат хизматлари Интерактив портали (ДХИП) ва бир қатор бошқа вазирлик, идоралар ҳамда йирик компаниялар мурожаатларга хизмат кўрсатади.

Дастлабки телефон-маълумот хизмати Тошкентда 75 йил илгари пайдо бўлган. Ўша  вақтда уни оддийгина «09 хизмати» деб атаганлар. Шаҳар телефон тармоғи 5 мингдан ортиқ абонентга эга эди. «09»  хизматида операторларнинг иши қўл меҳнати тамойили асосида ташкил этилганди. Операторлар маълумотларни қоғозли картотекалардан излардилар. Телефонистлар столи тегишли картотекалар билан жиҳозланганди. Барча маълумот-ахборотлар қоғозда акс эттириларди.

 2003 йилдан бошлаб операторлар иш жойлари автоматлаштирила бошланди. «Ўзбектелеком» АК «ТШТТ» филиалининг Ахборот-ҳисоблаш маркази мутахассислари томонидан дастурий таъминот — «Маълумот-ахборотлар маркази «МАМ» вазифалар мажмуаси ишлаб чиқилди. Мазкур дастурий мажмуани операторнинг иш жойларига ўрнатилиши қоғозли картотекалардан воз кечиш ва зарур маълумотларни автоматик режимда қидириб топиш имконини берди.

2009 йил апрель ойида «Протей» компаниясининг ускуналари асосида «09 хизмати» такомиллаштирилиб, барча халқаро талабларга жавоб берадиган замонавий «Сall-марказ»га айлантирилди. Натижа дарҳол намоён бўлди, чунки статистик маълумотларни яхшироқ ҳисобга олиш ва таҳлил қилиш орқали бутун тизимнинг иш фаолиятини яхшилашга эришилди.  

 «ТШТТ» филиали маълумот-ахборот маркази негизида Интеллектуал платформа Сall-марказининг жорий этилиши ахборот-маълумотлар хизмати доирасини кенгайтириш ва замонавий интеллектуал хизматларни жорий этиш имконини берди.

    2013 йил февраль ойида Тошкент шаҳридаги   «ТШТТ» филиалининг мавжуд ЧХКМ ускуналарини 234-АТС дан 255-АТСгача узатиш ва кенгайтириш ишлари якунланди

2014 йилда Республикамиз минтақаларидаги 13та Чақириқларга хизмат кўрсатувчи  марказлар бирлаштирилган Чақириқларга хизмат кўрсатувчи ягона маркази (ЧХКЯМ) ташкил этилди.

       Ҳар бир минтақавий Чақириқларга хизмат кўрсатувчи  маркази 10та иш ўрнига мўлжалланган. Ҳар бир минтақавий Чақириқларга хизмат кўрсатувчи  маркази техник жиҳатдан бир дақиқада 60 дан ортиқ қўнғироқларни қабул қилиш имконига эга.

«Ўзбектелеком» АК «ТШТТ» филиали мутахассислари томонидан маълумотлар хизматларига маълумотларни тақдим этиш учун «SIC» махсус дастурий таъминоти яратилди.

Ҳозирги вақтда «Ўзбектелеком» АК «СваХКМ» филиали «Чақириқларга хизмат кўрсатиш хизмати» қуйидаги турли хизматлар кенг спектрини тақдим этади:

  • Ахборот-маълумотлар хизмати (1009, 1064)
  • Телефонлар таъмири бюроси (1086)
  • Жорий кеча-кундуз учун об-ҳаво маълумоти (телефон 1001)
  • Аниқ вақт (телефон 1004)
  • Виртуал офис (71 2008080)
  • Телеовоз бериш
  • Аутсорсинг
  • Хабардор қилиш
  • Пазандачилик рецептлари (телефон 71 2000505)
  • Табриклар (телефон  71 2000101)
  • Оқшом эртаклари (телефон  71 2000100)

«Ўз ҳисобингни бил» (телефон 1058)

«Ўзбектелеком» АК Чақириқларга хизмат кўрсатувчи  ягона маркази кечаю кундуз 6 сменада ишлайди ва бугунги кунда 500 нафардан ортиқ оператор, жумладан, 70 дан ортиқ олий маълумотли муҳандислар фаолият кўрсатмоқда. — дейди Call-маркази раҳбари, Шахноза Шукурова. «Биз ходимларни мурожаатлар билан ишлашга мунтазам равишда ўргатамиз ва хизмат сифатини яхшилаш учун зарур техник чораларни амалга оширамиз. Штатимиздаги психолог доимий равишда ходимларимиз билан ишлайди. Мижозларимизнинг мурожаатларини имкон қадар тезроқ ҳал қилишга ва мурожаатларни қабул қилиб, ижросини муносиб равишда  бажаришга интиламиз».

Пресс-тур давомида журналистларга Call-марказ хизматлари доимий равишда такомиллаштирилаётгани, барча бизнес-жараёнларни рақамлаштириш ишлари фаол олиб борилаётгани ҳақида сўзлаб берилди. Асосий вазифа бирорта ҳам қўнғироқни ўтказиб юбормай, мижозларга қулай интерфаол шаклда хизмат кўрсатишдан иборат. 2018 йилда «Ўзбектелеком» АК Чақириқларга хизмат кўрсатувчи  ягона маркази қарийб, 3,6 млн. қўнғироққа хизмат кўрсатиш ишларини амалга оширди.