COVID-19 вирусини тарқалишини олдини олиш ва жамоатчиликни хабардор қилиш бўйича веб-сайт ишга туширилди

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Ягона интегратор UZINFOCOM томонидан COVID-19 вируси (коронавирус)ни тарқалишини олдини олиш ва жамоатчиликни хабардор қилиш бўйича coronavirus.uz веб-сайти ишга туширилди.

Веб-сайтда коронавируснинг тарқалиши ва масъул вазирлик ва идоралар томонидан кўрилаётган чоралар тўғрисида энг сўнгги маълумотлар келтириб ўтилмоқда.

Хориждаги ватандошлар учун Ташқи ишлар вазирлиги оператив штаби ва мамлакатнинг хориждаги элчихоналарининг ваколатли ходимлари билан бевосита боғланиш тўғрисида маълумотлар келтирилган.

Шунингдек, сайтда статистик маълумотлар ва янгиликлардан ташқари касаллик аломатлари, хавф гуруҳлари, ташхис қўйиш жараёни ва вирусни юқтиришнинг минимал усуллари ҳақида батафсил ахборот бериб ўтилган.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолини огоҳ бўлиш, вирусни юқтиришда шубҳа бўлган ҳолда ўзини қандай тутишни билиш, жамоат транспорти ва аҳоли гавжум жойларда ниқоб тақиш, устки кийим-кечакни шамоллатиш ва тез-тез қўлларни ювишга чорламоқда.

Вирус пандемиясига оид турли хил маълумотларнинг кўплигини инобатга олган ҳолда биринчи навбатда coronavirus.uz веб-сайтидан расмий манба сифатида фойдаланишни сўраймиз.

ОСТАВЬТЕ КОММЕНТАРИЙ: