«PCI-DSS» қисқартмаси Ўзбекистонда қандай кенгаяди?

Ўзбекистонда тўлов карталари ва ахборот хавфсизлиги: бугунги шароит ва истиқболлар

Истеъмол бозоридаги молиявий муносабатлар - тўловлар амалга оши-риш жараёнини компьютерлаштириш замонавий дунёнинг талаби ҳисобланади. Электрон тўловлар ва улардаги ахборотлар хавфсизлиги — PCI-DSS , мазкур соҳанинг Ўзбекистонда ривожланиши юзасидан UzCard миллий тўлов тизими ПР хизмати мутахассиси Жавоҳир Қудратов билан суҳбатлашдик.

Ўзбекистонда электрон тўлов қандай ривожланиш босқичларидан ўтган? Электрон тўлов тизимларини ривожлантириш бўйича мамлакатда амалга оширилган энг катта лойиҳалар қайсилар?

Маълумки, иқтисодиётда ҳисоб-китоблар механизмининг тўғри йўлга қўйилиши ва унинг қонуний асосда фаолият юритиши барча ривожланган давлатлар тараққиётининг асосий пойдевори ҳисобланади. Ҳар қандай давлатнинг иқтисодий ривожланиши ва унинг пул-кредит тизими ҳамда замонавий тўлов механизмларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Электрон тўлов тизимидан самарали фойдаланиш иқтисодий алоқалар ва ҳамкорликнинг сифат жиҳатидан янги босқичига ўтиш имконини яратади. Жумладан, банкнинг масофадан туриб хизмат кўрсатиши кичик бизнес ҳамда хусусий тадбиркорларга ўз фаолияти самарадорлигини ошириш имкониятини беради ва айни пайтда бунда қуйидагилар таъмин-ланади: вақтни тежаш, ишдаги қулайлик, тўловларни юқори тезликда қайта ишлаш, ҳужжатни қайта ишлаш чоғида унинг аҳволини мониторинг қилиш, ҳисоб варақлардаги маблағлар ҳаракати тўғрисида тезкор маълумотлар олиш.

Республикамиз Президентининг 2005 йил 10 мартдаги “Жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни ислоҳ қилиш ва модернизациялашнинг мақсад ва вазифаларини амалга ошириш дастури тўғрисида”ги Қарори ҳамда 2005 йил 14 июндаги “Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни янада эркинлаштириш соҳасидаги устувор йўналишлар амалга оширилишини жадаллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Электрон тўловлар тўғрисида”ги Қонуни 2005 йилдан бошлаб кучга кирди.

Шундан сўнг, юртимизда электрон тўлов тизимининг ривожланишини таъминлашга қаратилган мустаҳкам қонунчилик базаси яратилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги, “Электрон тўловлар тўғрисида”ги, “Электрон тижорат тўғрисида”ги, “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги ва бошқа қатор қонунларнинг қабул қилинганлиги соҳа тараққиётида муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Мазкур қонунчилик ҳужжатлари талабларидан келиб чиқиб, мамлакатимизда тижорат банкларнинг тўлов тизимини тартибга солувчи қуйидаги норматив ҳуқуқий ҳужжатлар, жумладан “Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида Низом” (рўйхат рақами 1122, 2002 йил, 15 апрель), “Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Низом (рўйхат рақами 1545, 2006 йил, 14 февраль), “Умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқларини қўллаган ҳолда тўлов тизимларини ташкил қилиш Қоидалари” (рўйхат рақами 1767, 2008 йил, 13 февраль), “Банк ҳисоб варақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимларида ишлаш тартиби тўғрисида”ги Низом (рўйхат рақами 2155,2010 йил, 19 ноябрь) ва бошқа бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, банк тизими амалиётига татбиқ қилиб келинмоқда.

2004 йил 24 сентябрда 445-сон билан қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори доирасида Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази ташкил этилди. Марказ савдо хизмат кўрсатиш корхоналарига ёхуд пластик карточка эгасига қайси банк орқали хизмат кўрсатилаётганидан қатъи назар, банк операцияларини барча савдо шахобчаларида ягона режимда олиб бориш имконини беради. Айни пайтда, Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази сўм пластик карточкаларини муомалага чиқарувчи 27 та тижорат банкни бирлаштиради. Марказда “UzCard” сўм пластик карточкалари бўйича нақд пулсиз ҳисоб-китоблар банклараро тўлов тизими ташкил этилган.

Мамлакатимизда ҳозирда пластик карточкалар асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш тизими жуда кенг тарқалган. Жойларда пластик карточкалар эгаларига кечаю кундуз хизмат кўрсатишга имкон берувчи ахборот-маълумот терминаллари тармоғи ишлаб турибди, терминаллар, банкоматлар ва инфокиоскларни таъмир-лаш бўйича сервис хизматлари ташкил этилган. Ҳозирги вақтда Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази томонидан мамлакатимизда электрон тижоратни янада ривожлантириш борасида олиб борилаётган кенг қамровли ишлар самараси ўлароқ мижозларга масофадан туриб банк хизматлари кўрсатишнинг янги инновацион тизимлари, шу жумладан, интернет-банкинг, мобиль банкинг ва СМС-банкинг изчил ривожланиб бормоқда.

Ўзбекистоннинг электрон тўловлар бозори фаол ўсмоқда, зеро транзакциялар сони, тўлов сервислари томонидан қайта ишланувчи пул воситалари ҳажми ошиб бормоқда. Мобиль тижорат ва тўловлар орқали тўлдирилиб борилаётган электрон пулларни қўллаш кўлами ҳам кенгаймоқда. 2016 йил ўзбекистонликлар томонидан пластик карталар орқали амалга оширилган тўловларнинг энг сермаҳсул даври бўлди. Ягона умумреспублика процессинг маркази (ЯУПМ)нинг мониторинг натижалари таҳлилига кўра, тўлов карталари ёрдамида амалга оширилган харидлар сони 2016 йилда тезкор суръатларда ўсган.

Жорий йилда пластик карталар бўйича банклараро тўлов ҳужжатлари (транзакциялар)нинг умумий сони 1018,0 миллион донани ташкил қилган ва 2015 йилга нисбатан 81 фоизга ошган (2015 йилда – 561,8 миллион дона). 2016 йилда транзакцияларнинг умумий суммаси 53,3 триллион сўмни ташкил қилган ва ўтган йилга нисбатан 74 фоизга ошган (2015 йилда – 30,7 триллион сўм).

Ўтган даврда юртимизда онлайн-товарлар ва хизматлар учун электрон тўловларни амалга ошириш мумкин бўлган мобиль сервислар шаклланди ва тараққий этиб бормоқда. Албатта, уларнинг ўзига хос янги имкониятлари ва афзалликлари мавжуд. Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази томонидан амалга оширилган янги лойиҳалардан бири – савдо терминалини қўлламасдан, QR-код орқали тўлов тизимининг жорий этилишидир. Бунда банк тўлов картаси смартфондаги иловага бириктирилади, сўнг, ушбу иловадан савдо нуқталарида тўловни амалга ошириш учун фойдаланилади.

Тўловнинг бундай усули сотувчи учун ҳам, харидор учун ҳам оддий пластик банк картасига нисбатан қулайроқ. Масалан, сотувчига картани қабул қилиш учун савдо терминали керак бўлмайди. Харидорда эса карталар солинган ҳамёндан смартфон фойдасига воз кечиш имконияти пайдо бўлади.

Айтиш жоизки, юртимизда электрон тўловлар тизимини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли чора-тадбирлар банклар томонидан, электрон тўловлар ва электрон ти-жорат бўйича ахборот коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш банк мижозларига сифатли банк хизматларини кўрсатишни таъминлаш билан бирга, мазкур тизимнинг юртимизда халқаро мезонларга мувофиқ ҳолда ривожланишига ҳам ўзининг ижобий таъсирини кўрсатиши шубҳасиздир.

– Онлайн тўловлар амалга оширишни республика бўйлаб жорий қилинишида қандай қийинчиликлар бор? Уларга қандай ечимлар кўзда тутилган?

Республикамизда тўлов тизими йил сайин такомиллашиб бормоқда. Бу эса банклараро ҳисоб-китобларни ўтказиш технологияларига қатор ўзгаришларни киритилишни тақозо қилмоқда. Банклараро ҳисоб-китоблар ҳам мазмунан, ҳам сифат жиҳатидан аввалги йилларига нисбатан ўзгармоқда. Мамлакатимизда тўлов тизимини самарадорлигини ошириш мақсадида турли чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда. Бугунги кунда мамлакатимизда нақд пулсиз тўлов тизимини шакллантиришда барча қонуний механизмлар ишлаб чиқилишига қарамай, тизимда айрим муаммолар ҳам учраб турибди. Ушбу муаммоларни бартараф этиш учун тўлов терминаллари билан жиҳозланган савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналар устидан масъул шахслар жавобгарлигини ошириш, янада кенгроқ тушунтириш ишлари олиб бориш зарур.

Айни пайтда, электрон тўловлар тизимидан самарали фойдаланиш учун бозор субъектларини интернет тармоғидан фойдаланиш имкони мавжуд бўлиши лозим. Шунингдек, катта, ўрта ва кичик ёшдаги аҳоли қатламлари бирдек Глобал тармоқдан эркин фойдалана олиши ва унга доимий равишда уланган бўлиши зарур. Статистик маълумотларга кўра, Интернет тармоғидан кўпроқ ва кенгроқ ёшлар фойдаланмоқда. Маълумки, тўлов қобилияти ўрта ва катта ёшдаги аҳоли қатламида юқори бўлишига қарамасдан улар Интернетнинг имкониятларидан кенг фойдалана олмаслик ҳолатларини кузатиш мумкин. Шунингдек, республикамизнинг чекка худудларида алоқа сифатининг етарли даражада эмаслиги ва электр тармоғининг узлуксиз ишлашини таъминлаш масалалари ҳам онлайн тўловларни амалга ошириш бўйича мавжуд мураккабликлардан ҳисобланади.

– Бугун электрон тарзда тўлаш ҳамма соҳага ҳам кириб бормаган. Яқин икки йил ичида Ўзбекистонликлар қандай тўловларни ўз шахсий компютерлари ёки мобиль қурилмалари орқали амалга оши-риш имкониятига эга бўлади?

Ахборот технологияларининг жа-дал ривожланиши жамиятда кечаётган жараёнларга ижобий таъсир кўрсатиб, ислоҳотлар самарадорлигини оширади, аҳоли манфаатларини таъминлашга хизмат қилади, янгидан – янги имкониятлар эшигини очади. Шу нуқтаи назардан айтганда, бугун электрон тўловлар кундалик турмушимиздан чуқур ўрин эгалламоқда. Гарчи республикамиз аҳолисининг ҳаммаси ҳам бу ҳақда тўлиқ маълумотга эга бўлмасада, вақт ўтиши билан ушбу тизим жамият ҳаётининг бутун жабҳасини қамраб олишини дунё тажрибаси кўрсатаяпти.

Таъкидлаш жоизки, нақд пулсиз­ ҳисоб-китобларнинг ривожланишида нафақат соҳанинг мутасадди ташкилотлари томонидан амалга оширилган ишлар, балки аҳолининг янги турдаги банк хизматлари ва замонавий технологияларга бўлган қизиқиши ҳамда мамлакатимиз­ раҳбарияти томонидан олиб борилаётган чораларни тўғри англаб етиши ҳам мазкур тизимнинг шаклланишида муҳим­ аҳамият касб этди. Чунки кенг жорий этилаётган пластик карточкалар аҳоли учун бир қанча қулайликлар ва афзалликларни яратади. Масалан, ҳозирда пластик карточкалар ўз эгаларига турли хил тўловларни аниқ амалга оширилишини таъминлайди ҳамда пластик карточкага исталган миқдорда пул маблағларини юклаш имконияти мавжуд бўлиб, унинг эгаси хоҳлаган вақтда мазкур карточкадаги маблағларнинг қолдиғи ёки бўлмаса ўтказилган транзакциялари тўғрисидаги маълумотларга эга бўлиши мумкин. Бу эса ўз навбатида ушбу карточкаларга бўлган аҳолининг ишончини янада оширади.

Ҳозирги вақтда юртимизда Woy-wo’ ва UzCard электрон тўлов тизимлари энг кенг тарқалган. Бунда бозорни бошқа тўлов сервислари томонидан эгаллашга бўлган дадил уринишларни ҳам эътиборсиз қолдириб бўлмайди. Яқин истиқболда ушбу бозордаги соғлом рақобат бошқа сервисларга ҳам олға силжишга ёрдам бе-ради, деб тахмин қилса бўлади. Бу қатор омилларга боғлиқ бўлади: тўловларни амалга ошириш хавфсизлиги, ҳамкорлар ва мижозлар учун тариф сиёсати, тизим билан ишлашдаги қулайлик. Ким яхши шароитларни таклиф этса – сотувчилар ҳам, олувчилар ҳам унга юзланишади.

– Сўнгги вақтлара дунё бўйлаб тўлов карталари соҳасида маълумотлар хавфсизлиги (PCI DSS) бўйича қандай тенденциялар кузатилаяпти? Ўзбек тўлов карталари хавфлардан қанчалик ҳимояланади?

Бугунги кунда ахборот-телекоммуникацион технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда пул ўтказмаларининг нақдсиз шаклга ўтиши ривожланиб бораётган даврда ахборот хавфсизлиги масалалари тобора долзарблашиб бормоқда.

Молиявий ташкилотлар бозорга тезкорлик билан янги банк маҳсулотларини олиб чиқмоқдалар. Бунга онлайн муҳит, интернет-банкинг жуда мос келади. Бу, ўз навбатида, банк бизнеси учун ахборот хавфсизлиги билан боғлиқ янги хатар-ларни юзага келтиради. Табиийки, бу ахборот хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқянги ечимларни ишлаб чиқиш ва жорий қилишни талаб этади. UzCard миллий тўлов тизими Payment Card Industry Data Security Standard халқаро хавфсизлик стандартининг 3.1 тўлов карталари маълумотларини қайта ишлаш ва етказиш қисми талабларига мувофиқлик бўйича QSA-сертификациявий аудитдан муваффақиятли ўтган.

Мувофиқлик Compliance Control Ltd. компанияси томонидан ўтказилган йиллик QSA-аудити натижалари билан тасдиқланди.

Шу билан бир вақтда, Процессинг Марказининг PCI-DSS сертификатига эга бўлганлиги келажакда уни турли халқаро тўлов тизимларига тўсиқсиз уланишига имкон яратишини ҳам таъкидлаш зарур.

45435435Пластик карточкалар учун процессинг хавфсизлигининг юқори даражасини таъминлаш UzCard тизими учун муҳим ҳисобланади. Чунки мазкур тўлов тизими Ўзбекистон аҳолисининг сервис ва хизматлар тезкорлиги ва интерактивлиги-дан фойдаланишда қулайликлар яратиш юзасидан бир қатор лойиҳаларни амалга ошириб келади.Бугунги кунда Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази томонидан www.udss.uzcard.uz сайтида очиқ шаклда хавфсизликни таъминлаш бўйича зарур тавсиялар акс эттирилган. Келгусида пластик карточкалар билан ишловчи электрон тўлов тизимининг барча иштирокчилари карталар маълумотларини сақлаш, узатиш, ва қайта ишлаш жараёнида тўлов тизимлари томонидан ўрнатилган хавфсизлик талабларига риоя этишлари талаб этилади.

Азиз Саидов