Имконияти чекланган шахсларни қўллаб-қувватлаш бўйича ўз таклифингизни киритинг

Диққат! Имконияти чекланган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш юзасидан махсус сўров ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 августдаги «Имконияти чекланган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш юзасидан» Ф-5006-сон фармойиши асосида, имконияти чекланган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори бошчилигида Комиссия тузилди.

Қизиқиш билдирган барча юртдошларимизни, шакллантирилган махсус сўровномада иштирок этиб, 30 августга қадар имконияти чекланган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш юзасидан ўз таклифларини тақдим этишга таклиф этамиз. Таклифлар Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги томонидан умумлаштирилиб, чора-тадбирлар режасига киритилиш учун Комиссияга тақдим этилади.

Шунингдек, таклиф ҳамда фикр-мулоҳазалар Facebook ижтимоий тармоғидаги «Комиссия по господдержки инвалидов» гуруҳи орқали ҳам қабул қилинади.