АКТ соҳасида фаолият кўрсатувчи компаниялар диққатига!

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ташаббуси билан ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида хизмат кўрсатиш ва асбоб-ускуналар етказиб бериш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларининг шакллантирилаётган маълумотлар базасини тўлдирмоқда.

Мазкур маълумотлар базасини шакллантиришдан кўзланган мақсад – АКТ соҳасида фаолият кўрсатувчи компанияларни ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида хизмат кўрсатиш ва ускуналар етказиб беришга оид тендерлардаги кенг иштирокларни таъминлашдан иборат.

Мазкур маълумотлар базасида АКТ ускуналар, интеграторлар етказиб берувчи муассасаларни, хизмат кўрсатувчиларни, дастурий таъминот ишлаб чиқарувчилари (маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчилар), шунингдек АКТ лойиҳалар учун ҳужжатлар режаларини ишлаб чиқиш билан шуғулланувчи маҳаллий компаниялар тўғрисида маълумотлар ўрин олади.

Қизиқиш билдирган компанияларнинг қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари сўралади:

1. Ўзбекистондаги АКТ лойиҳаларни амалга оширишдаги шахсий тажриба ва иштироки (лойиҳалар сони ва мисоллар), жумладан давлат органлари билан ўрнатилган ҳамкорликка оид маълумот.

2. Сўнгги 5 йил мобайнида компания хизматидан фойдаланган муассасаларнинг ижобий муносабатлари акс этган фикрлари;

3. Хорижий компания бўлган тақдирда, унинг Ўзбекистонда рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг тасдиқланган нусхаси ҳамда муассаса тўғрисида қисқача маълумот;

4. Хорижий компания бўлган тақдирда, унинг ўз мамлакатида давлат рўйхатидан ўтказилганини тасдиқловчи ҳужжат;

5. Компаниянинг сўнгги 3 йил мобайнидаги ўртача йиллик маблағ айланмасига оид маълумот (маҳаллий компаниялар сўмда, хорижий компаниялар АҚШ долларида кўрсатишлари зарур);

6. Компания фаолияти, жумладан етказиб берадиган ускуналари ва кўрсатадиган хизматлари тўғрисида маълумот;

7. Лицензияланадиган фаолият турлари учун лицензиянинг мавжудлиги;

8. Компаниялар ҳамкорлик қилувчи АКТ-ускуналар ишлаб чиқарувчиларнинг рўйхати;

9. Ўзбекистонда хизмат кўрсатиш марказлари (сервис центр)нинг мавжудлиги;

10. Шу билан бирга, компания ихтиёрига кўра бошқа қўшимча маълумотлар ҳам тақдим этилиши мумкин.

Ҳужжатлар 2017 йил 27 октябрга қадар Тошкент шаҳри, 100015, Ойбек кўчаси, 30-уй манзили бўйича «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш марказига муҳрланган ҳамда «АКТ соҳасида ускуналар етказиб берувчи ҳамда хизматлар кўрсатувчиларнинг маълумотлар базасини шакллантириш учун» белгиси остида етказилиши керак.

Телефон: (+99871) 252-43-22, 252-50-16, 252-50-26, e-mail: tender@egov.uz