Beeline абонентлари cалл-марказига оммабоп Telegram мессенжери орқали мурожаат этишлари мумкин

Алоқа оператори Beeline абонент сўровларига тезкорлик билан хизмат кўрсатиш учун Telegram мобил иловаси орқали мурожаат учун қўшимча канал ҳақида хабар беради.

Абонентлар Beeline call-марказининг телефон рақамини +998901850055 ўз телефонларида сақлаб қолган ҳолда, оммабоп мессенжер орқали компанияга мурожаат этишлари мумкин. Абонентлар 0611 рақамига қўнғироқ қилган каби мутахассис ёрдамини оладилар. Хизматнинг иш вақти – ҳар куни соат 09:00дан 22:00гача.