2018 йилда ОКнинг Ўзбекистондаги ютуқлари

16
Ҳар ойда Ўзбекистонликлар ОК хизмати орқали 1 миллиондан ортиқ қўнғироқларни амалга оширадилар, ижтимоий тармоқдаги видеолар эса 20 миллиондан  ортиқ томоша қилинади. Энг юқори ўсиш суръати 2018 йилнинг иккинчи ярмида қайд этилди – фаол фойдаланувчилар сони 2 миллиондан ошди. Тадқиқотлар  Ўзбекистонда жойлашган фойдаланувчилар асосида  олиб борилган.

Ҳар ой Ўзбекистонда ОКга 2 миллиондан кўп фойдаланувчилар киради, бунда 2018 йилнинг иккинчи ярмидаги фойдаланувчилар сонининг ўсиш суръати сўнги бир неча йиллар ичидаги энг юқори ўсиш деб қайд этилди. Ўзбекистонлик фойдаланувчиларнинг асосий қисмини эркаклар ташкил қилади: эркак фойдаланувчилар улуши 77 фоизни ташкил этди. Давранинг асосий қисмини 18-25 ва 26-35 ёшдаги кишилар ташкил этади.

Мулоқот

МДҲ давлатлари ўртасида ўзаро хабарлашувларда Ўзбекистонликлар барчалардан кўра фаолроқ бўлиб чиқдилар: кунлик  аудиториянинг 32 фоизи ушбу хизматдан фойдаланади. Солиштириш учун жаҳон бўйича ўртача кўрсаткич – ОК даврасининг 25 фоизини ташкил этади.

Ўзбекистонликлар кўпроқ ОКнинг мобил иловасидан фойдаланадилар (1 миллион фойдаланувчи). 2018 йилда Одноклассники овозли ва видеоқўнғироқларни, шу жумладан оммавий гуруҳли қўнғироқларни қайта ишга туширди. Сунъий интеллект негизидаги хусусий мослашувчан технология ёрдамида оммавий конференцияга алоқанинг юқори сифатини сақлаган ҳолда 100 тагача фойдаланувчиларни улаш имконини беради. Ўзбекистон ҳудудида овоз ва видеоқўнғироқлар сони ойига 1,1 миллионга етди.

Контент

ОКнинг фаол ва содиқ давраси ҳар куни катта ҳажмдаги ахборот айрибошлаши билан, тармоқнинг юқори фаоллигини сақлаб  келмоқда. Фойдаланувчилар кўп ҳолларда кўриб чиқилган қизиқарли контентни муҳокама қиладилар ва уни ўз аккаунтларида улашадилар. Янгиликлар тасмасидаги эълонларни кўриш бир йилда 35 фоизга ўсди. Бунда фойдаланувчилар бренд контентларини муҳокама қилишга фаол жалб этилмоқдалар. Шу тариқа, 2018 йил якунларига кўра, обуначилар сони бўйича энг таниқли гуруҳ Ўзбекистондаги йирик уяли алоқа компаниялардан бирининг ҳамжамияти бўлди.

2018 йилда ҳар ойда эълонларга қўйиладиган “класс” баҳолари 50 миллиондан ошди, уларнинг жамланган миқдори бир йил ичида 17 фоизга кўпайди.

Ўзбекистонда видеоконтенга бўлган талаб ортиб бормоқда: фойдаланувчилар ва гуруҳларга тегишли  роликларни бир ойда 215 миллиондан кўп маротаба томоша қилинади.

ОКнинг Ўзбекистондаги фойдаланувчилари ҳар куни нафақат мулоқот қилади, ўйин ўйнайди, видео кўради, балки мусиқа ҳам тинглайди. Ўзбекистонликлар ўртасида мусиқа контенти машҳурлиги даражаси бир йил ичида 49 фоизга ошди.

Шу билан бирга ОК жадал ўсиб бораётган мобил ўйинлари сегментларига катта эътибор қаратган ҳолда ўзининг хусусий ўйин платформасини ривожлантириб бормоқда. Шу тариқа, 2018 йилда HTML5 мобил ўйинлари ишлаб чиқарувчилари учун чемпионат ўтказилди. Ижтимоий тармоқда бир йил ичида 100 дан кўп янги мобил лойиҳалар юзага келди, ишлаб чиқарувчиларнинг даромади 2,7 баравар ошди. Ўзбекистонда мобил ўйинлари давраси охирги йил ичида 2,3 баравар ўсди.

ОАВ

Одноклассникида сиёсий мавзулар ва долзарб янгиликларни ёритиб борувчи ОАВлар Ўзбекистонликлар ўртасида жуда машҳурлигича қолмоқда. Айниқса, маҳаллий ОАВлари катта ҳурматга эга. Обуначилар сони бўйича энг юқори 5 таликка кирган ОАВ гуруҳлари қаторида Kun.uz, Daryo.uz каби ресурслар ўрин олди.

ОК ва бизнес

Ижтимоий функциялардан ташқари, ОК фойдаланувчилар ва бизнеснинг қулай ва самарали ҳамкорлигига катта эътибор қаратмоқда. 2018 йилда ОК медиа рекламасини жойлаштириш учун энг асосий майдончаларидан бири бўлди. Янги форматларни ишлаб чиқариш реклама ҳажмларини кўпайтириш ва рекламани жойлаштириш самарадорлигини ошириш имкониятини яратди. Видеореклама формати ўсиш суръатлари бўйича етакчи бўлди. Ўзбекистон ОКнинг рекламадан олган тушуми бўйича мамлакатлар ўнталигига киради.

ОСТАВЬТЕ КОММЕНТАРИЙ: