Тошкент ахборот технологиялари университетида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуника-цияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон радиотехника, электроника ва алоқа илмий-техника жамияти ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳамкорлигида 2019 йил 14-15 март кунлари “Иқтисодиётнинг тармоқларини инновацион ривожланишида ахборот–коммуникация технологияларининг аҳамияти” мавзусидаги илмий-техник анжумани ўтказилмоқда.
Анжуман қуйидаги йўналишлар бўйича 10 та шўъба фаолият юритади:
1- шўъба | “Электрон ҳукумат” ва “Электрон тижорат” ривожланишининг инновацион технологиялари; |
2-шўъба | Информатика ва ахборот технологияларининг замонавий муаммолари; |
3-шўъба | Дастурий маҳсулотларни яратиш ва унинг истиқболлари; |
4-шўъба | Ахборот-кутубхона ва архивлар жараёнларини бошқариш; |
5-шўъба | Ахборот хавфсизлигининг замонавий муаммолари ва ривожланиш истиқболлари; |
6-шўъба | Замонавий педагогикада ахборот–коммуникация техноло-гияларини қўллаш усуллари; |
7-шўъба | Телекоммуникация тизимлари ва тармоқларининг ривожланиш истиқболлари; |
8-шўъба | Рақамли телевидение, радиоэшиттириш, симсиз алоқа технологиялари, радиотехника. Ривожланиш истиқболлари; |
9-шўъба | Замонавий теле ва кино маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ахборот- коммуникация технологияларининг ўрни; |
10-шўъба | Рақамли иқтисодиётнинг ривожланиш истиқболлари. |
Секция мажлисларида университет, унинг 5 та филиали ва Республиканинг 10 га яқин олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, катта илмий ходим-изланувчилар, магистрантлар ва иқтидорли талабалар ўз маърузалари билан қатнашдилар.
Ушбу анжуманнинг асосий мақсади – инфокоммуникацион технологияларнинг янги имкониятларини аниқлаш, регионал муаммоларни кўриб чиқиш, амалий тадқиқотлар ва ишланмалар натижаларини муҳоқама қилиш имкониятини яратиш, ахборот технологияларини тадбиқ этиш ва ривожлантириш масалаларини ҳал этишга бағишланган.