ТАТУда республика илмий-техник анжумани бўлиб ўтмоқда

Тошкент ахборот технологиялари университетида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуника-цияларини ривожлантириш  вазирлиги, Ўзбекистон радиотехника, электроника ва алоқа илмий-техника жамияти ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети  ҳамкорлигида 2019 йил 14-15 март кунлари “Иқтисодиётнинг тармоқларини инновацион ривожланишида ахборот–коммуникация технологияларининг аҳамияти” мавзусидаги илмий-техник анжумани ўтказилмоқда.

Анжуман қуйидаги йўналишлар бўйича 10 та шўъба фаолият юритади:

1- шўъба “Электрон ҳукумат” ва “Электрон тижорат” ривожланишининг инновацион технологиялари;
2-шўъба Информатика ва ахборот технологияларининг замонавий муаммолари;
3-шўъба Дастурий маҳсулотларни яратиш ва унинг истиқболлари;
4-шўъба Ахборот-кутубхона ва архивлар жараёнларини бошқариш;
5-шўъба Ахборот хавфсизлигининг замонавий муаммолари ва ривожланиш истиқболлари;
6-шўъба Замонавий педагогикада ахборот–коммуникация техноло-гияларини қўллаш усуллари;
7-шўъба Телекоммуникация тизимлари ва тармоқларининг ривожланиш истиқболлари;
8-шўъба Рақамли телевидение, радиоэшиттириш, симсиз алоқа технологиялари, радиотехника. Ривожланиш истиқболлари;
9-шўъба Замонавий теле ва кино маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ахборот- коммуникация технологияларининг ўрни;
10-шўъба Рақамли иқтисодиётнинг ривожланиш истиқболлари.

Секция мажлисларида университет, унинг 5 та филиали ва Республиканинг 10 га яқин олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, катта илмий ходим-изланувчилар, магистрантлар ва иқтидорли талабалар ўз маърузалари билан қатнашдилар.

Ушбу анжуманнинг асосий мақсади – инфокоммуникацион технологияларнинг янги имкониятларини аниқлаш, регионал муаммоларни кўриб чиқиш, амалий тадқиқотлар ва ишланмалар натижаларини муҳоқама қилиш имкониятини яратиш,  ахборот технологияларини тадбиқ этиш ва ривожлантириш масалаларини ҳал этишга бағишланган.