Алоқа оператори Beeline абонент сўровларига тезкорлик билан хизмат кўрсатиш учун Telegram мобил иловаси орқали мурожаат учун қўшимча канал ҳақида хабар беради.
Абонентлар Beeline call-марказининг телефон рақамини +998901850055 ўз телефонларида сақлаб қолган ҳолда, оммабоп мессенжер орқали компанияга мурожаат этишлари мумкин. Абонентлар 0611 рақамига қўнғироқ қилган каби мутахассис ёрдамини оладилар. Хизматнинг иш вақти – ҳар куни соат 09:00дан 22:00гача.