Душанба, Ноябрь 4, 2024

Бугун пойтахтимиздаги «Hyatt Regency» меҳмонхонасининг конференц-залида «Huawei Tech Investment Tashkent» МЧЖ ХК томонидан иккинчи бор булутли технологиялар ва ҳисоб-китобларга бағишланган «Uzbekistan Cloud Summit 2017: Reshape Business with the Cloud» саммити ўтказилди. Саммитнинг асосий мақсади – Ўзбекистон бозорига бизнесни ислоҳ қилишда сўнгги авлод юқори технологияларидан фойдаланган ҳолда янгича ёндашувни таклиф этишдир.  Саммит булутли индустрия ва АКТ […]

21-23 ноябрь кунлари Халқаро электралоқа иттифоқининг Женева шаҳрида жойлашган бош қароргоҳида 2019 йилдаги Бутунжаҳон радиоалоқа конференциясига тайёргарлик кўришга бағишланган семинар йиғилиши бўлиб ўтди. 300 дан зиёд делегатлар, 100 дан зиёд турли мамлакатларнинг алоқа маъмурлари иштирок этган семинарда Ўзбекистон Республикасидан ҳам вакиллар мамлакатимизнинг бу йўналишдаги манфаатлари ҳимоя қиладиган ҳисобот ва чиқишлар билан иштирок этишди. Нуфузли тадбирда […]

Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича “Mirzo Ulugbek Innovation Center” Инновация маркази резидентларининг умумий сони 147 та юридик шахсларни ташкил этди. 2017 йилнинг 27 ноябрь куни Инновация марказининг Мувофиқлаштирувчи Кенгаши томонидан қабул қилинган протоколга асосан, яна 66 та юридик шахсларга “Mirzo Ulugbek Innovation Center” Инновация марказининг резиденти мақоми берилди. Бугунги кунгача “Mirzo […]

CLICK компаниясининг “Ўзбекистон Ҳаво Йўллари” МАК билан олиб бораётган ҳамкорлиги натижасида эндиликда CLICK тизимининг фойдаланувчилари учун авиакомпаниянинг сайтида CLICK орқали бевосита чипталар харид қилиш имкониятига эга бўлишди. Ҳозирда www.uzairways.com сайти авиачипталарни нафақат бронлаш, балки уларга саноқли сонияларда тўловни амалга ошириб харид қилиш имконини ҳам беради. Эндиликда авиакомпания чипталари учун тўловларни янада тезроқ ва қулай тарзда амалга […]

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Корея Республикасига буюрган ташрифи давомида Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги ва «Узтрейд» АЖ компанияси ва Жанубий Кореянинг KITA (Корея халқаро савдо ассоциацияси) ҳамда KTNET (электрон савдо миллий платформаси) ташкилотлари ўртасида www.tradeuzbekistan.com электрон савдо майдонида экспорт-импорт операциялари бўйича шартнома тузиш жараёнини онлайн бошқариш имкониятини берадиган ягона миллий ташқи савдо электрон платформасини яратиш бўйича келишув ва меморандум […]

Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири в.б. Шерзод Шерматов, олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов ва Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори Сарвар Бабаходжаев таркибидаги делегация Корея Республикасидаги Инҳа университети президенти Сунья Чой хоним билан музокаралар ўтказди. Учрашув давомида томонлар Тошкент шаҳридаги Инҳа университети таълим дастурларини кенгайтириш масаласини кўриб чиқишди. Хусусан, бакалавриат таълим […]

Ўзбекистон почтаси Ахборот хизматининг хабар беришича, эндиликда Россия Федерацияси, Қозоғистон, Қирғизистон, Украина, Беларус, Молдова, Озарбайжон ва Арманистон давлатларига халқаро пул ўтказмаларини нақд пулда ҳамда банк пластик карталари орқали амалга ошириш мумкин. Ушбу янгилик, Ўзбекистон почтаси мижозларининг халқаро пул ўтказмаларини банк пластик карталаридан юбориш масаласидаги кўплаб мурожаатлари натижасидир.

Дорихоналарнинг дори воситалари билан ишлайдиган бўлимларида ҳисобот бериш, иш юритиш ва ҳисоботларни тўлиқ автоматлаштиришни таъминлашга мўлжалланган тизим «TETRASOFT GROUP» МЧЖ томонидан ишга туширилди. Ушбу тизим бир қатор имкониятларга эга, жумладан: дори воситаларини етказиб берувчилардан олинган ва қайтарилган мол ҳисобини қайта баҳолаш, ҳисобдан чиқариш ва инвентаризация қилиш; қолиплари очилиб, доналаб сотилган дорилар ҳисобини ва муддати тугаган […]

2017 йилнинг 20 ноябрь куни Ўзбекистондаги бир қатор муассасаларнинг ахборот ресурсларига кибер ҳужумлар амалга оширилди. Жаҳон миқёсида оммавий уюштирилган виртуал ҳужумлар оқибатида турли мамлакатларда 60 мингдан зиёд ресурслар зарарланган. Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази томонидан амалга оширилган тезкор чора-тадбирлар натижасида, тегишли ташкилотларнинг веб-сайтларининг фаолияти қайта тикланди. «UZINFOCOM» Маркази ҳамда Ахборот хавфсизлиги ва […]

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн ариза ёрдамида чақириш имкони пайдо бўлди. Ушбу хизматдан my2.gov.uz порталида рўйхатдан ўтган фуқаролар фойдаланишлари мумкин. Мазкур электрон хизмат ёрдамида фойдаланувчи онлайн равишда ҳисоблагични ўрнатиш, алмаштириш, тамғалатиш ёки ўчиртириш учун мутахассисни чақиртириш учун ариза бериши мумкин. Ариза ёзаётганда фуқаро электр таъминоти корхонасининг вакили қайси вақтда келишини, […]

- Advertisement -

Сўнгги мақолалар