Душанба, Ноябрь 25, 2024

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 сентябрь куни «Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабни ташкил этиш тўғрисида»ги Қарорни имзолаган эди. Ушбу мактабга: – умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари асосида замонавий ахборот ва педагогик технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда математика, физика, информатика ва чет тили фанларининг чуқур ўқитилишини ташкил этиш; – […]

Ҳар йили 9-октябрь куни Бутунжаҳон почта алоқаси куни нишонланади. Мазкур сана тарихий илдизларга эга – бу кунда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ихтисослашган агентлиги ҳисобланган Бутунжаҳон почта иттифоқи (БПИ)га асос солинган. Таркибига 190 дан ортиқ мамлакат кирувчи Бутунжаҳон почта иттифоқи жаҳонда энг катта почта тармоғи ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси 1994-йилдан буён Бутунжаҳон почта иттифоқининг тенг ҳуқуқли аъзоси ҳисобланади ва […]

2 октябрь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Европа тикланиш ва ривожланиш банкининг Марказий Осиё ва Россия бўйича бошқарувчи директори Наталья Ханженкова бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда вазирлик раҳбарияти мамлакатда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришга оид ислоҳотлар хусусида маълумот берди. Шунингдек, мазкур йўналишда Европа тикланиш ва ривожланиш банки билан амалга ошириш мумкин бўлган истиқболли […]

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида мобил қурилмаларни ҳисобга олиш ва олиб кириш тизимини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқди. Мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикасининг Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида аҳоли фикр-мулоҳазалари ва муносабатларини ўрганиш мақсадида эълон қилинган. Ушбу қарор лойиҳасида Ўзбекистонга […]

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида (IUT) жаҳон IT-бозорининг етакчиларидан бири бўлган «Google» компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда «Google»нинг Дублиндаги офиси ходимлари Абдулла Айдин ва Татьяна Захаровалар иштирок этдилар. Тадбир давомида «Google» вакиллари ўзбекистонлик ёшларга корпорациянинг ривожланиш тарихи ҳамда компания сервислари тўғрисида сўзлаб беришди. «Google» вакиллари компания томонидан ўз ходимлари учун яратилган шароитлар тўғрисида ҳам […]

Ўзбекистон Республикаcи Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Мирзо Улуғбек номидaги инновация марказига пресс-тур yюштиpилди. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаcини ривожлантиpишнинг бешта устувop йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияcига мувoфик, Ўзбекистон Республикаcи Президентининг 2017 йилнинг 30 июнида эълон қилинган «Республикада аxборот технологиялари соҳaсини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига кўра, АКТ маҳсyлотлaри экспортини кўпайтириш, шунингдек, […]

Жорий йилнинг 13 сентябридан бошлаб давлат органларига мурожаат қилганда электрон рақамли имзонинг бўлиши бекор қилинди. Мазкур қоида «Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисида»ги қонуннинг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 12 сентябрь куни имзоланган янги таҳририда ўз аксини топган. Шунингдек, қонуннинг янги таҳририда «қайта мурожаат» тушунчаси ҳам қўлланилган бўлиб, у фуқаронинг аввалги мурожаатига нисбатан давлат органи томонидан […]

Самарқанд шаҳрида 11-15 сентябрь кунлари Алоқа соҳасидаги ҳудудий ҳамдўстлик ташкилоти таркибига кирувчи, Радиочастота спектрини бошқариш, Радиоузатиш, шунингдек Радиоалоқа ассемблеясига ва Халқаро Электралоқа Иттифоқининг Бутунжаҳон радиоалоқа анжуманига тайёргарлик кўриш бўйича Ишчи гуруҳларининг йиғилиши ўз ишини бошлади. Тадбирда Озарбайжон, Арманистон, Белорусия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, шу билан бирга, Алоқа соҳасидаги ҳудудий ҳамдўстлик ташкилоти ижрочи қўмитаси, Халқаро Электралоқа Иттифоқи, […]

Бугун ЎзРТХБ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси билан биргаликда биржанинг марказий офисида авторақамларни онлайн аукционлар орқали сотиш тартиби ва механизми тўғрисида матбуот-анжумани ўтказди. Тадбирда таъкидланишича, ЎзРТХБ электрон аукцион савдоларни ташкиллаштириш ва ўтказиш бўйича автотранспорт давлат рақам белгиларини аукцион савдоларда сотиш бўйича биржанинг алоҳида ахборот тизими ва avtoraqam.uzex.uz веб-сайтини ишлаб чиқди. […]

«Ўзбекистон почтаси» АЖ Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг фаолиятига бағишланган почта маркалари туркумини истеъмолга киритди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида«ги қарори асосида тайёрланган марка туркумидан 9 хилдаги марка тури ўрин олган. Ушбу марка туркумининг тақдимоти Ислом Абдуғаниевич Каримов […]

- Advertisement -

Сўнгги мақолалар