Как трансформация влияет на банки и финансовые услуги, как превратить финансовый сектор в лидера по инновациям. Как трансформация отражается на  разных отраслях экономики. О возможности избежания характерных ошибок компаний при проведении программ цифровой трансформации и о киберпреступности консультанту СIO Club Uzbekistan рассказал генеральный директор IBM в России и странах СНГ Андрей Филатов. Как цифровая трансформация отражается на различных отраслях? – […]

От инцидентов, связанных с безопасностью данных, может пострадать любая компания — как небольшой стартап, так и всемирно известный гигант. Предупредить утечку данных непросто, особенно если учесть, что компания может пострадать как от внешних, так и от внутренних угроз. Случайно или со злым умыслом, сотрудники могут унести с собой конфиденциальную информацию, из-за чего компания понесет финансовые […]

Интернет ва босма нашрлар: рақобат майдонида

Доступ по подписке
Интернет тармоғининг кенгайиб бориши бевосита матбуот нашрларига ҳам таъсир кўрсатиб, газета ва журналларнинг электрон шаклга ўтиш жараёнини кучайтирмоқда. Бугун матбуот дўконларида тизилишиб турган одамлар навбатини учратиш маҳол, бирор ахборот илинжида газета-журнал варақлашга ҳам тобора эҳтиёж камаймоқда. Интернет имкониятларидан эркин фойдаланувчилар бу борада кенг қулайликларга эга. Негаки, эндиликда янгиликлар ёки ўзингизни қизиқтирган мақолаларни ўқиш учун смартфонга керакли таҳририятнинг мобил иловасини юклаб олиш кифоя. Бундан ташқари, интернет нашрлари, ижтимоий тармоқлар орқали ҳам мунтазам равишда янгиликлардан хабардор бўлиб бориш мумкин. Бу сўнгги маълумотларни тезкор билиб олиш ҳамда вақтни тежашга ёрдам беради. Қолаверса, интернет нашрларда фақат матнли эмас, балки аудио-видео форматдаги материаллар ҳамда суратли-инфографик ахборотлар ҳам ҳавола этилади, уларни тушуниш ва ўзлаштириш анчайин осон. Шунингдек, материалларга бериладиган изоҳларга муносабат билдириш ва мавзуга оид бошқа фикрлар билан танишиш мумкин. Эҳтимол, газета ва журналларда ана шундай хизматларнинг йўқлиги ҳам уларга бўлган талабни туширяпти дерсиз. Аммо буни асосий сабаб деб бўлмайди. Чунки юртимизда интернетдан фойдаланмайдиган, компьютер ёки смартфон ишлатишдан кўра “жонли” газета мутолаасини хуш кўрадиганлар оз эмас. Гарчи интернет ОАВ дунёнинг кўплаб ривожланган давлатларида оммалашиб улгурган бўлса-да, улардаги босма нашрлар адади ҳам шунга мувофиқ ҳавас қилгуликдир.

Дронлар: фойдами ёки зарар?

Доступ по подписке
Сўнгги вақтларда учувчисиз бошқариладиган қурилма – дронлар хизматидан фойдаланиш анча оммалашиб улгурди. Замонавий технологик янгиликнинг имкониятлари одамларнинг уларга бўлган талаби тобора ортиб боришига туртки бермоқда. Масалан, илгари юқори пландан туриб тасвирга тушириш, қидирув ишлари ва шу каби жараёнлар учун анчагина вақт ва сарф-харажатни талаб этадиган самолёт ёки вертолёт жалб қилинган бўлса, эндиликда бу вазифани дронлар ёрдамида бемалол уддалаш мумкин. Бундан ташқари, бу турдаги қурилмалар йилдан йилга такомиллаштирилиб, уларнинг бажарадиган вазифалари, қўлланиш доираси янада кенгайиб боряпти. Ҳажман қичик ва бошқаришга қулай дронлар оддий аҳолига ҳам кундалик ишларда улардан фойдаланиш имконини бермоқда. Айниқса, мобиль камера билан жихозланган квадрокоптер шаклидаги дронлар анча урфга кирган бўлиб, улар ёрдамида суратга олиш, тасвирга тушириш ишларини одатдагидан кўра тезроқ ва қулайроқ амалга ошириш мумкин. Бундай қурилмалар операторларнинг ишини янада осонлаштириш билан бирга, уларга илгари бўлмаган имкониятларни ҳам тақдим этмоқда. Дронлар тасвирга олган сурат ва видеотасвирлар эса ҳар қачонгидан-да жозибалироқ ва бетакрор кўринишга эга бўлиб боряпти. Бироқ ҳозирда ишлаб чиқарилаётган дронларнинг имконияти фақатгина шулар билан чекланиб қолаётгани йўқ. Ўз навбатида, ҳар бир технологик янгилик ортидан келиб чиқадиган қарама-қаршиликлар, баҳс-мунозаралардан дронлар ҳам четда қолмайди, албатта. Бугун жамиятга фойдаси тегаётган, айни пайтда унинг хавотирига сабаб бўлаётган дронлар кўпчиликнинг диққат марказида десак, янглишмаган бўламиз. Бу борада якуний хулосага келишдан аввал уларни яқиндан ўрганиб чиқиш мақсадга мувофиқ.
- Advertisement -