Якшанба, Ноябрь 24, 2024

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Эксперт-криминалистика бош маркази бошлиғи подполковник Наил Галипшин ва ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти бошқарма бошлиғи подполковник Бахтиёр Бердиалиев Корея Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Рақамли экспертизалар миллий маркази мутахассислари билан музокаралар олиб боришди. Мулоқот чоғида компьютер технологиялари соҳасидаги ва интернет тармоғидаги жиноятларга қарши курашиш бўйича ўзаро фойдали ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Учрашувда […]

6 декабрь куни Америка Қўшма Штатларининг Вебстер Университети вице-президенти Питер Махер бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига ташриф буюрган университет делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди. Делегация аъзолари таркибида мазкур университетнинг Бизнес ва технология мактаби декани Симмон Кумминг ҳамда Таълим муассасалари бўйича декани Бренда Файфлар ҳам ташриф буюришди. Делегациянинг ташрифидан кўзланган мақсад […]

Бугун Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасида қўмита ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги ўртасида «Тошкент ахборот технологиялари университетининг ўқув медиа-маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ноталар алмашинуви ва грант келишуви имзоланди. Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) томонидан беғараз ёрдам сифатида тақдим қилинаётган мазкур грант миқдори 187,9 млн япон иенаси (1,6 млн. АҚШ доллар)ни ташкил […]

Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидан тақдирланган бир гуруҳ ходимларга давлат мукофотларини топширишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.    Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонига кўра, ҳуқуқий давлатни шакллантириш ва миллий қонунчиликни такомиллаштиришга, фуқароларнинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқ ва […]

Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Белоруссия Юқори технологиялар парки асосчиси Валерий Цепкало иштирокида шу йилнинг 4 декабрида махсус семинар ташкил қилинди. Унда давлат органларининг масъул ходимлари қатнашдилар. Валерий Цепкало – белоруссиялик дипломат ва давлат бошқармаси ходими, Белоруссия Юқори технологиялар парки асосчиси. У Москва давлат институтининг Халқаро муносабатлар факультетини тамомлаган, юридик фанлари номзоди. Валерий Цепкало 1997 йилдан […]

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (my2.gov.uz) кўчмас мулкни расмийлаштириш билан боғлиқ жараёнларни осонлаштирадиган янги хизматлар ишга туширилди. Жумладан, порталга уй-жой мулкдорлари учун қуйидаги 2 та оммабоп хизматлар жорий қилинди: – Тошкент шаҳри ҳудудида ўз уй-жойининг мавжудлиги/мавжуд эмаслиги тўғрисидаги гувоҳнома олиш;  – Тошкент шаҳридаги мол-мулкка нисбатан хатлов/тақиқ борлиги тўғрисида маълумот олиш.  Ҳозирча Тошкент шаҳрида истиқомат қилаётган […]

29 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида (IUT) биринчи маротаба “Silicon Valley Talks” лойиҳаси доирасида маъруза ташкиллаштирилди. Маъруза ташкилотчилари IUT ҳамда АҚШнинг “Openbucks” корпорацияси 2017 йил сентябрь ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи доирасида ўзаро англашув Меморандумини имзолаган эдилар. Имзоланган меморандум доирасида IUT ва “Openbucks” IT-таълим соҳасида ҳамкорлик қилишни режалаштиришмоқчи. Жумладан, томонлар “Silicon Valley […]

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ҳамда АКТ соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўлими бошлиғи лавозимига юқори малакали мутахассисларни ишга таклиф этади. Юқори малакали мутахассисларга рақобатбардош иш ҳақи, ижтимоий пакет ва ўзини намоён этиши учун барча шароитлар яратиб берилади. Телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бошқармаси бошлиғига лавозимига […]

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида 2017 йилнинг 29 ноябрь куни “Open Data Challenge”  – очиқ маълумотлардан фойдаланган ҳолда иловалар ишлаб чиқиш бўйича танловнинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Танлов Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети, Ўзбекистондаги БМТТД ваколатхонаси, Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва бошқа муассасалар томонидан ташкил қилинди. “Open Data […]

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 22-25 ноябрь кунлари Корея Республикасига буюрган ташрифи доирасида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги делегацияси Корея Республикаси Ички ишлар ва хавфсизлик вазири Ким Бу Кюм билан музокаралар ўтказди. Ички ишлар ва хавфсизлик вазирлиги Корея давлат бошқаруви ва хавфсизлик вазирлиги негизида ташкил қилинган бўлиб, унинг фаолияти жамоат хавфсизлигини таъминлашга йўналтирилган. Шунингдек, “Ақлли […]

- Advertisement -

Сўнгги мақолалар