Пайшанба, May 2, 2024

Бугун пойтахтимиздаги «Hyatt Regency» меҳмонхонасининг конференц-залида «Huawei Tech Investment Tashkent» МЧЖ ХК томонидан иккинчи бор булутли технологиялар ва ҳисоб-китобларга бағишланган «Uzbekistan Cloud Summit 2017: Reshape Business with the Cloud» саммити ўтказилди. Саммитнинг асосий мақсади – Ўзбекистон бозорига бизнесни ислоҳ қилишда сўнгги авлод юқори технологияларидан фойдаланган ҳолда янгича ёндашувни таклиф этишдир.  Саммит булутли индустрия ва АКТ […]

14-16 ноябрь кунлари Тунис Республикасида Бутунжаҳон телекоммуникация/АКТ кўрсаткичлари 15-симпозиуми бўлиб ўтмоқда. Халқаро электроалоқа иттифоқи ташаббуси билан ташкил этилган анжуманда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ходимларидан иборат делегация ҳам иштирок этмоқда. WTIS форумида «Ахборотлашган жамият кўрсаткичлари» рейтинги эълон қилиниб, АКТни ривожлантириш бўйича 190 дан зиёд давлатларда ўтказилган ўрганишларнинг сўнгги натижалари маълум қилинади. Халқаро […]

Россия Федерациясининг табиий ва аниқ фанлар академиясининг Халқаро олимлар, ўқитувчилар ва мутахассислар Ассоциацияси ҳар йили фан ва техника ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган 35 ёшгача бўлган олимлар ўртасида танлов ташкил қилиб, фаолияти энг яхши деб топилган олимларни эътироф қилиб келади. Танловда ҳар йили Россия, Германия, Хитой, Шри Ланка, Озарбайжон, Болгария, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби […]

Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг янги талқини (My2.gov.uz)да юридик шахслар учун ташқи савдо шатрномалари бўйича маълумотларни тақдим этишга хизмат қилувчи Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида интерактив хизмати ишга тушди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ташқи савдо фолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ мазкур хизмат фақатгина Ягона порталнинг янги шакли орқали […]

Ўзбекистон Республикаси делегацияси Корея Республикасининг Сеул шаҳрида 31 октябрдан 3 ноябргача давом этган «Электрон ҳукумат» бўйича глобал форумда иштирок этди. Форум Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Корея Республикаси Ички ишлар ва хавфсизлик вазирлиги (MOIS) ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокамасига бағишланди. Расмий ташриф давомида бир қатор учрашувлар ўтказилиб, турли йўналишлар бўйича ҳамкорлик масалалари […]

22 август куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди. Унда 2017 йилда соҳа олдида турган устувор вазифалар ҳамда уларнинг ижроси муҳокама қилинди. Ҳайъат йиғилишида вазирликнинг ҳудудий бошқарма ҳамда тизимдаги муассасаларнинг жойлардаги бўлинмалари видеоконференцалоқа ёрдамида қамраб олинди. Кун тартибига кўра, йиғилишда 5 та муҳим масала кўриб чиқилди. Биринчи масала […]

UZMOBILE мобил алоқа миллий оператори алоқа сифатини яхшилаш мақсадида 27 июль куни «Мобил лабораторияси» микроавтобуслари хизматини йўлга қўйди. Абонентлар мурожаати, компания тижорат ва маркетинг хизматлари аризалари бўйича «Мобил лабораторияси» микроавтобуслари мунтазам равишда белгиланган йўналишлар бўйича йўлга тушади ҳамда тармоқлар ҳолати мониторингини ўтказади. Мазкур ўлчовлар натижасида тармоқни оптималлаштириш бўйича тақдим этилаётган хизматлар сифатини оширишга йўналтирилган зарур […]

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 11 июль куни миграция жараёнлари ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари ҳақидаги ПҚ-3126 сонли қарор имзоланди. Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамкорлигида 2018 йил 1 май кунидан давлат хизматлари кўрсатиш жараёнлари, жумладан, биометрик ҳужжатлар бериш, хорижга чиқиш […]

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Корея Республикасига буюрган ташрифи давомида Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги ва «Узтрейд» АЖ компанияси ва Жанубий Кореянинг KITA (Корея халқаро савдо ассоциацияси) ҳамда KTNET (электрон савдо миллий платформаси) ташкилотлари ўртасида www.tradeuzbekistan.com электрон савдо майдонида экспорт-импорт операциялари бўйича шартнома тузиш жараёнини онлайн бошқариш имкониятини берадиган ягона миллий ташқи савдо электрон платформасини яратиш бўйича келишув ва меморандум […]

2017 йилнинг 20 ноябрь куни Ўзбекистондаги бир қатор муассасаларнинг ахборот ресурсларига кибер ҳужумлар амалга оширилди. Жаҳон миқёсида оммавий уюштирилган виртуал ҳужумлар оқибатида турли мамлакатларда 60 мингдан зиёд ресурслар зарарланган. Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази томонидан амалга оширилган тезкор чора-тадбирлар натижасида, тегишли ташкилотларнинг веб-сайтларининг фаолияти қайта тикланди. «UZINFOCOM» Маркази ҳамда Ахборот хавфсизлиги ва […]

- Advertisement -

Сўнгги мақолалар