Марказий Осиё ва Монголия бўйича «Kaspersky Lab» минтақавий офисининг тижорат директори Валерий Зубанов Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT)нинг талабалари учун хакерликнинг фойдасизлиги сабаблари тўғрисида маъруза ўқиди. Маъруза давомида Валерий Зубанов талабаларга кибер жиноятчилар ҳужумининг усуллари ва стратегиялари ҳамда хакерларнинг оддий Интернет фойдаланувчилардан олган маълумотлардан пул топиш усуллари ҳақида сўзлаб берди. «Kaspersky Lab»нинг вакили йирик ташкилотларга […]
Бугунги кундаги ривожланган жамиятимизнинг энг кучли томонлари бир пайтнинг ўзида унинг заиф томонларидан ҳам ҳисобланади. Ҳозирги ўзаро боғлиқ бўлган оламда ривожланган ва юқори технологияли социумлар айни пайтда ҳаётий муҳим бўлган бир қатор хизматларга боғлиқ. Муайян инфратузилма ҳар қандай жамиятдаги асосий хизматлар ва ишлаб чиқувчи тизимларнинг меъёрда ишлашини таъминлайди. Шу сабабли, табиий сабаблар, техник носозликлар ёки […]
Охирги пайтларда ахборот хавфсизлиги масаласига тегишли бўлган барча тадбирларда энг кўп муҳокама қилинаётган асосий масалалардан бири бу “буюмлар интернети” ҳисобланади. Айнан ушбу технология ўтган йили ҳам ушбу соҳа мутахассислар ақлини кўпроқ эгаллаб, турли ОАВ даги янгиликларда тез-тез учраб турди. Экспертларнинг фикрича ушбу тенденция келгусида ҳам пастламайди. Шу сабабли, ушбу мақоламизда “буюмлар интернети” номи остида қўлланиладиган технологиялар томонидан айни пайтда етказилиши мумкин […]
Халқаро тажриба шуни кўрсатмоқдаки, интернет-технологияларининг улкан қулайликлари бўлишига қарамай, интернет тармоғида аксар ёшлар турли хавфларга, ёт ғоялар, зўравонлик, экстремизим ва бошқа салбий тарғиботи таъсирига тушиб қолишади. Ўз фарзандларини ҳимоялаш учун ота-оналар кўп ҳолларда фарзандларига интернетга уланишни ва ундан фойдаланишни таъқиқлаб қўйишади. Бу билан болани глобал тармоқнинг фойдали томонлари – таълим, маърифий ресурслар, электрон кутубхоналар ва […]
Ўзбекистонда ҳам мобиль технологияларни жорий қилиш жараёни бошланган бўлиб, яқин келажакда бу жараённинг кучайиши кутилмоқда. Хўш, ушбу жараён шиддат олишидан олдин биз нималарга тайёр бўлишимиз керак? Ахир, “Мобиль қурилмалар ишлаб чиқарувчи компаниялар хавфсизлик масалаларига қанчалик эътиборли?” деган ўринли саволга айни вақтда ижобий ва содда жавоб олиш осон эмас. Оддий мисоллардан бирига мурожаат қилсак: Databreaches.net нашри […]
Бугун дунё бўйлаб ахборот хавфсизлиги билан биргаликда “киберхавфсизлик” тушунчаси кенг қўлланилиб, унинг аҳамияти борган сари тўлиқроқ эътироф этилмоқда. Қуйида киберхавфсизлик тушунчаси, унинг ахборот хавфсизлиги ўртасидаги фарқи ҳамда кибержиноятчилик ва унга қарши курашишда Интернет-маданиятнинг аҳамияти ҳақида баён қилинади. Киберхавфсизлик – кибермаконнинг барча ташкил этувчилари (яъни техник қурилмалар ва фойдаланувчилар)ни ҳар қандай таҳдидлар ва кутилмаган таъсирлардан ҳимояланганлик ҳолати […]
Тиббий муассасаларда катта ҳажмдаги махфий маълумотлар қайта ишланади, улар таркибида ходимлар ва беморларнинг шахсий маълумотлари ҳамда шифокорлик сирини ташкил қилувчи маълумотлар мавжуд, бу, ўз навбатида, тиббий ахборот тизимларининг юқори даражада ҳимояланган бўлишини тақозо этади. Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда тиббий муассасаларни ахборотлаштириш жараёни жадал суръатларда кечмоқда, тиббий фаолиятни комплекс автоматлаштириш, турли тиббий ахборот тизимларини ягона ахборот маконига […]
Бугунги кунда дунё бўйлаб Интернет фойдаланувчиларининг сони тўрт миллиарддан ортган бир пайтда янги турдаги сифат «виртуал иқтисодиёт» ибораси остида намоён бўлиб, ўз ўрнини тобора мустаҳкамлаб бормоқда. Унда, харидлар бизнес юритишнинг янги усулларидан фойдаланган ва ўзининг маркетинг стратегиясига эга бўлган ҳамда бошқа кўплаб имкониятларни қўллаган ҳолда савдо сайтлари орқали амалга оширилади. Электрон тижорат(ЭТ) – бу маҳсулотларни […]
2017 йилнинг 20 ноябрь куни Ўзбекистондаги бир қатор муассасаларнинг ахборот ресурсларига кибер ҳужумлар амалга оширилди. Жаҳон миқёсида оммавий уюштирилган виртуал ҳужумлар оқибатида турли мамлакатларда 60 мингдан зиёд ресурслар зарарланган. Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази томонидан амалга оширилган тезкор чора-тадбирлар натижасида, тегишли ташкилотларнинг веб-сайтларининг фаолияти қайта тикланди. «UZINFOCOM» Маркази ҳамда Ахборот хавфсизлиги ва […]













