Бугунги кунда дунё бўйлаб Интернет фойдаланувчиларининг сони тўрт миллиарддан ортган бир пайтда янги турдаги сифат «виртуал иқтисодиёт» ибораси остида намоён бўлиб, ўз ўрнини тобора мустаҳкамлаб бормоқда. Унда, харидлар бизнес юритишнинг янги усулларидан фойдаланган ва ўзининг маркетинг стратегиясига эга бўлган ҳамда бошқа кўплаб имкониятларни қўллаган ҳолда савдо сайтлари орқали амалга оширилади. Электрон тижорат(ЭТ) – бу маҳсулотларни […]
Охирги пайтларда ахборот хавфсизлиги масаласига тегишли бўлган барча тадбирларда энг кўп муҳокама қилинаётган асосий масалалардан бири бу “буюмлар интернети” ҳисобланади. Айнан ушбу технология ўтган йили ҳам ушбу соҳа мутахассислар ақлини кўпроқ эгаллаб, турли ОАВ даги янгиликларда тез-тез учраб турди. Экспертларнинг фикрича ушбу тенденция келгусида ҳам пастламайди. Шу сабабли, ушбу мақоламизда “буюмлар интернети” номи остида қўлланиладиган технологиялар томонидан айни пайтда етказилиши мумкин […]
Корхоналарнинг кўпчилиги ахборот хавфсизлиги сиёсатига етарли даражада эътибор қаратаётган бўлсада, ходимларнинг аксарияти ҳанузгача хавфни қандай таниб олиш мумкинлиги ҳақида маълумотларга эга эмас. Фишинг-ҳужумлар технологиялари доимий равишда такомиллашиб, ва турли шаклларга эга бўлиб бормоқда: қўнғироқлардан – браузерда қалқиб чиқувчи ойналаргача. Verizon киберхавфсизлик ҳисоботига кўра, 10 та юборилган фишинг хатини юбора туриб, қонунбузар ҳеч бўлмаса битта одам қармоққа тушишига 90% лик имкониятга […]
Тиббий муассасаларда катта ҳажмдаги махфий маълумотлар қайта ишланади, улар таркибида ходимлар ва беморларнинг шахсий маълумотлари ҳамда шифокорлик сирини ташкил қилувчи маълумотлар мавжуд, бу, ўз навбатида, тиббий ахборот тизимларининг юқори даражада ҳимояланган бўлишини тақозо этади. Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда тиббий муассасаларни ахборотлаштириш жараёни жадал суръатларда кечмоқда, тиббий фаолиятни комплекс автоматлаштириш, турли тиббий ахборот тизимларини ягона ахборот маконига […]
Молиявий сектор ахборот хавфсизлиги соҳасида энг илғорлаб кетганлардан ҳисобланади. Шу билан бирга, АТ-ресурсларни миқёсли виртуализацияси, мобил алоқага киришнинг тарқалиб бориши, булутли АТ-инфратузилмасига ўтиш билан боғлиқ ахборот технологиялари соҳасидаги радикал ўзгаришлар молиявий бизнес иштирокчиларини, давлат ва хусусий тузилмалар билан бир қаторда алоҳида шахсларни ҳам янги технологиялардан ва ахборот хавфсизлиги (АХ) воситаларидан фойдаланишга мажбур қилади. Молиявий тузилмаларнинг бевосита пул […]
Таълим жараёни жамиятнинг тарғиботу-ташвиқотлардан энг кам ҳимояланган аъзолари бўлмиш – болалар ва ўсмирларни қамраб олган. Шунинг учун таълим муассасаларининг ахборот хавфсизлиги тизими нафақат маълумот базалари ва улардаги махфий маълумотларнинг сақланишини таъминлаши, балки мактаб ёки институт деворидан ҳеч қандай тарғиботлар, улар ноқонуний ё безарар бўлса ҳам кириб келмаслигини кафолатлаши зарур. Таълим муассасаларининг ахборот хавфсизлиги тушунчасига ахборот […]
Замонавий бизнес реаллиги шундайки, бозор шароитида деярли ҳар бир компания нафақат ўз маҳсулот ва хизматларининг, балки бутун компаниянинг ҳам рақобатбардошлигини таъминлаш учун бор имкониятларини ишга солади. Бундай шароитда ахборот тизимларининг сифати ва самарадорлиги бизнес-жараёнларнинг сифати орқали якуний молиявий кўрсаткичларга билвосита таъсир қилади. Маълумотларни ҳимоялашни молиялаштириш масаласига беэътибор бўлган компаниялар эса ютқазади. Табиийки, ахборот хавфсизлигига қилинаётган […]
Кибержиноятчилар киберҳужумларга қарши бўлган замонавий технологияларни айланиб ўтиш умидида доимий равишда ўз иш усуллари ва қўллайдиган воситаларини такомиллаштириб боради. Мақоламизда бутун дунё бўйлаб фойдаланувчилар ва корхоналар дуч келиши мумкин бўлган олтита асосий киберхавфни кўриб чиқамиз. Кўпчиликка маълумки, 2017 йил дунё аҳлига энг кучли шов-шувга сабаб бўлган таъмагир-шифрловчиларнинг киберҳужумларини тақдим этди. Шунингдек, йирик корпорациялар ва миллионлаб […]
Ўзбекистонда ҳам мобиль технологияларни жорий қилиш жараёни бошланган бўлиб, яқин келажакда бу жараённинг кучайиши кутилмоқда. Хўш, ушбу жараён шиддат олишидан олдин биз нималарга тайёр бўлишимиз керак? Ахир, “Мобиль қурилмалар ишлаб чиқарувчи компаниялар хавфсизлик масалаларига қанчалик эътиборли?” деган ўринли саволга айни вақтда ижобий ва содда жавоб олиш осон эмас. Оддий мисоллардан бирига мурожаат қилсак: Databreaches.net нашри […]
Бугунги кундаги ривожланган жамиятимизнинг энг кучли томонлари бир пайтнинг ўзида унинг заиф томонларидан ҳам ҳисобланади. Ҳозирги ўзаро боғлиқ бўлган оламда ривожланган ва юқори технологияли социумлар айни пайтда ҳаётий муҳим бўлган бир қатор хизматларга боғлиқ. Муайян инфратузилма ҳар қандай жамиятдаги асосий хизматлар ва ишлаб чиқувчи тизимларнинг меъёрда ишлашини таъминлайди. Шу сабабли, табиий сабаблар, техник носозликлар ёки […]