Бугунги кундаги ривожланган жамиятимизнинг энг кучли томонлари бир пайтнинг ўзида унинг заиф томонларидан ҳам ҳисобланади. Ҳозирги ўзаро боғлиқ бўлган оламда ривожланган ва юқори технологияли социумлар айни пайтда ҳаётий муҳим бўлган бир қатор хизматларга боғлиқ. Муайян инфратузилма ҳар қандай жамиятдаги асосий хизматлар ва ишлаб чиқувчи тизимларнинг меъёрда ишлашини таъминлайди. Шу сабабли, табиий сабаблар, техник носозликлар ёки […]
Бугунги кунда дунё бўйлаб Интернет фойдаланувчиларининг сони тўрт миллиарддан ортган бир пайтда янги турдаги сифат «виртуал иқтисодиёт» ибораси остида намоён бўлиб, ўз ўрнини тобора мустаҳкамлаб бормоқда. Унда, харидлар бизнес юритишнинг янги усулларидан фойдаланган ва ўзининг маркетинг стратегиясига эга бўлган ҳамда бошқа кўплаб имкониятларни қўллаган ҳолда савдо сайтлари орқали амалга оширилади. Электрон тижорат(ЭТ) – бу маҳсулотларни […]
Кибержиноятчилар киберҳужумларга қарши бўлган замонавий технологияларни айланиб ўтиш умидида доимий равишда ўз иш усуллари ва қўллайдиган воситаларини такомиллаштириб боради. Мақоламизда бутун дунё бўйлаб фойдаланувчилар ва корхоналар дуч келиши мумкин бўлган олтита асосий киберхавфни кўриб чиқамиз. Кўпчиликка маълумки, 2017 йил дунё аҳлига энг кучли шов-шувга сабаб бўлган таъмагир-шифрловчиларнинг киберҳужумларини тақдим этди. Шунингдек, йирик корпорациялар ва миллионлаб […]
Бугун дунё бўйлаб ахборот хавфсизлиги билан биргаликда “киберхавфсизлик” тушунчаси кенг қўлланилиб, унинг аҳамияти борган сари тўлиқроқ эътироф этилмоқда. Қуйида киберхавфсизлик тушунчаси, унинг ахборот хавфсизлиги ўртасидаги фарқи ҳамда кибержиноятчилик ва унга қарши курашишда Интернет-маданиятнинг аҳамияти ҳақида баён қилинади. Киберхавфсизлик – кибермаконнинг барча ташкил этувчилари (яъни техник қурилмалар ва фойдаланувчилар)ни ҳар қандай таҳдидлар ва кутилмаган таъсирлардан ҳимояланганлик ҳолати […]
Охирги пайтларда ахборот хавфсизлиги масаласига тегишли бўлган барча тадбирларда энг кўп муҳокама қилинаётган асосий масалалардан бири бу “буюмлар интернети” ҳисобланади. Айнан ушбу технология ўтган йили ҳам ушбу соҳа мутахассислар ақлини кўпроқ эгаллаб, турли ОАВ даги янгиликларда тез-тез учраб турди. Экспертларнинг фикрича ушбу тенденция келгусида ҳам пастламайди. Шу сабабли, ушбу мақоламизда “буюмлар интернети” номи остида қўлланиладиган технологиялар томонидан айни пайтда етказилиши мумкин […]
Тиббий муассасаларда катта ҳажмдаги махфий маълумотлар қайта ишланади, улар таркибида ходимлар ва беморларнинг шахсий маълумотлари ҳамда шифокорлик сирини ташкил қилувчи маълумотлар мавжуд, бу, ўз навбатида, тиббий ахборот тизимларининг юқори даражада ҳимояланган бўлишини тақозо этади. Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда тиббий муассасаларни ахборотлаштириш жараёни жадал суръатларда кечмоқда, тиббий фаолиятни комплекс автоматлаштириш, турли тиббий ахборот тизимларини ягона ахборот маконига […]
Маълумки, суғурта компаниялари ўз фаолиятлари давомида турли хил маълумотлардан ташкил топган катта ҳажмдаги ахборот эгасига айланади. Бундай маълумотларнинг кенг доирадаги шахслар орасида тарқатилиши компания ва унинг мижозларига молиявий зарар етказиши мумкин. Бундай ҳолларда суғурта ахбороти мустақил қийматга эга бўлган активга айланади. Шунинг учун суғурта компанияларидаги хавфсизлик хизматлари мутахассислари, компаниялар маълумотларини ҳимоялаш учун катта куч сарфлашга […]
Андроид учун VPN-иловалар ишлаб чиқувчиларнинг аксарияти онлайн “анонимлиги”ни даъво қиладилар. Аслида, бу деярли доим ёлғон бўлиб чиқади. “Илмий ва амалий тадқиқотлар давлат бирлашмаси” (CSIRO) ташкилоти тадқиқотчилари мана шундай баёнот билан чиқдилар. “An Analysis of the Privacy and Security Risks of Android VPN Permission-enabled Apps” илмий-тадқиқот ишида CSIRO жамоаси VPN-серверларга уланиш учун 283 та Андроид-иловалар ишини […]
Ўзбекистонда ҳам мобиль технологияларни жорий қилиш жараёни бошланган бўлиб, яқин келажакда бу жараённинг кучайиши кутилмоқда. Хўш, ушбу жараён шиддат олишидан олдин биз нималарга тайёр бўлишимиз керак? Ахир, “Мобиль қурилмалар ишлаб чиқарувчи компаниялар хавфсизлик масалаларига қанчалик эътиборли?” деган ўринли саволга айни вақтда ижобий ва содда жавоб олиш осон эмас. Оддий мисоллардан бирига мурожаат қилсак: Databreaches.net нашри […]