Душанба, May 6, 2024

Халқаро тажриба шуни кўрсатмоқдаки, интернет-технологияларининг улкан қулайликлари бўлишига қарамай, интернет тармоғида аксар ёшлар турли хавфларга, ёт ғоялар, зўравонлик, экстремизим ва бошқа салбий тарғиботи таъсирига тушиб қолишади. Ўз фарзандларини ҳимоялаш учун ота-оналар кўп ҳолларда фарзандларига интернетга уланишни ва ундан фойдаланишни таъқиқлаб қўйишади. Бу билан болани глобал тармоқнинг фойдали томонлари – таълим, маърифий ресурслар, электрон кутубхоналар ва […]

Маълумки, суғурта компаниялари ўз фаолиятлари давомида турли хил маълумотлардан ташкил топган катта ҳажмдаги ахборот эгасига айланади. Бундай маълумотларнинг кенг доирадаги шахслар орасида тарқатилиши компания ва унинг мижозларига молиявий зарар етказиши мумкин. Бундай ҳолларда суғурта ахбороти мустақил қийматга эга бўлган активга айланади. Шунинг учун суғурта компанияларидаги хавфсизлик хизматлари мутахассислари, компаниялар маълумотларини ҳимоялаш учун катта куч сарфлашга […]

Қандай қилиб ўз корхонангизнинг инфратузилмасини бошқаришни таъминлаш мумкин? Муаммолар ва кутилмаган ҳодисалар ҳақида имкон қадар тез хабардор бўлиш учун нима қилиш керак? “Ҳужумларни/таҳдидларни” қандай қилиб аниқлай олишимиз ёки олдиндан тахмин қилишимиз мумкин? Шу ва бошқа саволларга жавобни 9 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги “Пойтахт” бизнес-марказининг “Kizilkum Gold” конференц-залида «Ахборот хавфсизлигини таъминлашда комплекс ёндашув» мавзусига бағишланган халқаро конференция давомида […]

Андроид учун VPN-иловалар ишлаб чиқувчиларнинг аксарияти онлайн “анонимлиги”ни даъво қиладилар. Аслида, бу деярли доим ёлғон бўлиб чиқади. “Илмий ва амалий тадқиқотлар давлат бирлашмаси” (CSIRO) ташкилоти тадқиқотчилари мана шундай баёнот билан чиқдилар. “An Analysis of the Privacy and Security Risks of Android VPN Permission-enabled Apps” илмий-тадқиқот ишида CSIRO жамоаси  VPN-серверларга уланиш учун 283 та Андроид-иловалар ишини […]

2017 йилнинг 20 ноябрь куни Ўзбекистондаги бир қатор муассасаларнинг ахборот ресурсларига кибер ҳужумлар амалга оширилди. Жаҳон миқёсида оммавий уюштирилган виртуал ҳужумлар оқибатида турли мамлакатларда 60 мингдан зиёд ресурслар зарарланган. Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази томонидан амалга оширилган тезкор чора-тадбирлар натижасида, тегишли ташкилотларнинг веб-сайтларининг фаолияти қайта тикланди. «UZINFOCOM» Маркази ҳамда Ахборот хавфсизлиги ва […]

Марказий Осиё ва Монголия бўйича «Kaspersky Lab» минтақавий офисининг тижорат директори Валерий Зубанов Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT)нинг талабалари учун хакерликнинг фойдасизлиги сабаблари тўғрисида маъруза ўқиди. Маъруза давомида Валерий Зубанов талабаларга кибер жиноятчилар ҳужумининг усуллари ва стратегиялари ҳамда хакерларнинг оддий Интернет фойдаланувчилардан олган маълумотлардан пул топиш усуллари ҳақида сўзлаб берди. «Kaspersky Lab»нинг вакили йирик ташкилотларга […]

- Advertisement -

Сўнгги мақолалар