Якшанба, Avgust 16, 2026

Тошкент вилоятининг бугунги куни, хусусан, ушбу ҳудудда ахборот технологияларининг жорий этилиши кўрсаткичлари билан танишиш мақсадида тайёрланган ушбу мақолани, сиз, азиз журналхонларимиз вилоятнинг ушбу йўналишда республиканинг бошқа ҳудудларидан қолишмайдиган натижаларга эришаётганига амин бўлиш мумкин. “ЭЛЕКТРОН ҲУКУМАТ” “Электрон ҳукумат”ни ривожлантириш мақсадида “2017 йилда амалга оширилиши  режалаштирилган лойиҳаларнинг манзилли дастури” тасдиқланди. Ушбу манзилли дастур 47 банддан иборат бўлиб, […]

Кибержиноятчилар киберҳужумларга қарши бўлган замонавий технологияларни айланиб ўтиш умидида доимий равишда ўз иш усуллари ва қўллайдиган воситаларини такомиллаштириб боради. Мақоламизда бутун дунё бўйлаб фойдаланувчилар ва корхоналар дуч келиши мумкин  бўлган олтита асосий киберхавфни кўриб чиқамиз. Кўпчиликка маълумки, 2017 йил дунё аҳлига энг кучли шов-шувга сабаб бўлган  таъмагир-шифрловчиларнинг киберҳужумларини тақдим этди. Шунингдек, йирик корпорациялар ва миллионлаб […]

Бугун дунё бўйлаб ахборот хавфсизлиги билан биргаликда “киберхавфсизлик” тушунчаси кенг қўлланилиб, унинг аҳамияти борган сари тўлиқроқ эътироф этилмоқда. Қуйида киберхавфсизлик тушунчаси, унинг ахборот хавфсизлиги ўртасидаги фарқи ҳамда кибержиноятчилик ва унга қарши курашишда Интернет-маданиятнинг аҳамияти ҳақида баён қилинади.  Киберхавфсизлик – кибермаконнинг барча ташкил этувчилари (яъни техник қурилмалар ва  фойдаланувчилар)ни ҳар қандай таҳдидлар ва кутилмаган таъсирлардан ҳимояланганлик ҳолати […]

Ўзимизда ва хорижда фрилансерликка бўлган талаб, мустақил мутахассис бўлиш шартлари ва шу кабилар хусусида Ўзбекистондаги илғор IT компанияларидан бири – Newmax Techonologies асосчиси Акмал Пайзиевга соҳага қизиқиш билдираётган талабалар, фаол ёшлар билан учрашувда қуйидагича савол берилганди: – Ҳиндистонда юз минглаб дастурчилар дунёнинг йирик корпорациялари ва хорижий компаниялар билан ҳамкорлик қилади. Нисбатан арзон фрилансерлар хизматидан фойдаланиш […]

Ўзбекистонда мобил телефонларга контент етказиб бериш билан биринчи бўлиб уяли алоқа операторлари 2000- йиллар бошларида шуғуллана бошладилар. “хххх рақамига SMS йўлла ва об-ҳаво маълумотига эга бўл” қабилидаги сервислар кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. Бу ҳолатда контент ташувчи ҳам, тўлов воситаси ҳам SMS бўлганди – маблағ ҳисобдан ечиларди ва муайян рақамдан SMS (кирувчи ёки чиқувчи) тарификация қилинарди. […]

Маълумки, 2017 йилнинг 29 августида Президентимиз Шавкат Мирзиёев “Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорни имзолади. Бунинг самараси ўлароқ АКТ соҳасига бўлган эътибор ҳар қачонгидан ҳам кучайди. Бугунга келиб, электрон тизим деярли барча йўналишларга кириб бормоқда. Буни ривожланган давлатлар мисолида кўриши­миз мумкин. Ана шу давлатлар тажрибаси­дан фойдаланган ҳолда юртимизда ҳам IT […]

Уч минг йилдан зиёд тарихга эга Бухоро, жаҳон тамаддунига беқиёс ҳисса қўшган шаҳарлардан бири ҳисобланади. Қадимдан илму маърифат ва маданият маскани бўлган бу гўша таърифи бутун оламга ёйилган. Бугунги кунда эса вилоятда мамлакатимиз миллий иқтисодиётининг равнақ топишига ҳисса қўшадиган ишлар амалга оширилмоқда. Журналимизнинг ушбу сонидаги “Минтақалар” рукни остида Бухоро вилоятида ахборот-коммуникация технологияларининг жорий этилиши жараёнини […]

Кундалик турмушимизга тобора чуқур кириб бораётган интернет хизматидан турли мақсадларда фойдаланиб, ўз эҳтиёжларимизни қондириб келмоқдамиз. Кўплаб хизмат кўрсатиш турларининг онлайн платформага кўчиб ўтиши ёки замонавий технологиялар кўмагида олиб борилиши хизмат сифати ва тезкорлигини ошириш билан бирга унинг янгича турларини йўлга қўйишга туртки беради. Энг муҳими, уларнинг бари одамларга қулайлик яратиш истаги ортидан пайдо бўляпти. IT […]

Бугунги дунё миқёси кундан-кунга кенгайиб бораётган оламшумул ўзгаришлар даврида яшамоқда. Бу ўтган асрда барча қитъаларни қамраб олган илмий-техник юксалишнинг натижасидир. Иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётда эришилган ва глобаллашув номи остида танилган ютуқлар айнан шу илмий-техник юксалиш билан боғлиқдир. Бироқ, ҳаётда ҳар бир нарсанинг ҳам ижобий, ҳам салбий томонлари бўлганидек, глобаллашув ҳам бундан мустасно эмас.  Ҳозирда бутун дунёда аҳолига хизмат кўрсатишда […]

- Advertisement -

Сўнгги мақолалар