Бугун дунё бўйлаб ахборот хавфсизлиги билан биргаликда “киберхавфсизлик” тушунчаси кенг қўлланилиб, унинг аҳамияти борган сари тўлиқроқ эътироф этилмоқда. Қуйида киберхавфсизлик тушунчаси, унинг ахборот хавфсизлиги ўртасидаги фарқи ҳамда кибержиноятчилик ва унга қарши курашишда Интернет-маданиятнинг аҳамияти ҳақида баён қилинади. Киберхавфсизлик – кибермаконнинг барча ташкил этувчилари (яъни техник қурилмалар ва фойдаланувчилар)ни ҳар қандай таҳдидлар ва кутилмаган таъсирлардан ҳимояланганлик ҳолати […]
ICTNEWS журнали 11-сонининг “Минтақалар” рукнидан жой олган мақола – Сурхондарё вилоятида ахборот технологиялари соҳасидаги ўзгаришлар, вилоятда АКТнинг кенг кўламда татбиқ этилиш суръатлари тўғрисида. Ушбу сонда, сиз – азиз журналхонлар, Сурхондарё вилоятида АКТ соҳасининг ривожланиш кўрсаткичлари билан танишиш имконига эга бўласиз. “ЭЛЕКТРОН ҲУКУМАТ” Айни кунда, Сурхондарё вилоятида “Электрон ҳукумат” тизимини кенг жорий қилиш йўлида бир […]
Мобил алоқа охирги йилларда кундалик ҳаётимизга кириб келиб, кун сайин унда мустаҳкам ўрнашиб олмоқдаки, у бўлмаса ҳозирги замон жамиятини тассавур қилиш мураккаб бўлиб қолмоқда. Ҳудди бошқа ихтиролар каби, мобил телефони ҳаётимиз ва унинг кўп соҳаларига кучли таъсирини ўтказди. Ушбу қулай алоқа турисиз келажагимиз қандай бўлишини тахмин қилиш осон эмас. Бугунги мақоламизда Интернет шиддат билан ривожланиб келаётган бир даврда, глобал […]
Охирги вақтда ушбу мавзу қай даражада ёритилишини ҳисобга олган ҳолда, сиз албатта рақамли валюталар ҳақида озми-кўпми эшитгансиз. Дўконларда тўловлар биткоинларда қабул қилинмасада, криптовалюталар рақамли дунёда ўзининг мустаҳкам ўрнига эга бўлиб улгурганлиги аниқ ҳолат. Ушбу мақоламизда биз, рақамли валюталар билан боғлиқ бўлган барчани хавотирга солаётган мавзу – яширин майнинг ва криптожекинг (cryptojacking) мавзусини кўриб чиқамиз. Сўзимиз […]
Истеъдодли инженер-электротехник ва ихтирочи Никола Тесланинг номи кўплаб техник кашфиётлар орасида анча машҳур. Жумладан, Халқаро бирликлар тизими (БТ) даги магнит индукцияси ўлчов бирлигига, АҚШдаги электромобиллар ишлаб чиқарувчи компанияга, Хорватиядаги бир неча шаҳар ва кўчаларга унинг номи берилган. АҚШ, Канада, Хорватия, Сербия, Чехия ва бошқа шаҳарларда Тесланинг шарафига ҳайкаллар ўрнатилган. Унинг ишланмалари XXI асрда кенг қўлланилмоқда: […]
Бугунга қадар аҳолига хизмат кўрсатиш сифати ва тезлигини ошириш мақсадида ҳукумат, давлат идоралари томонидан кўплаб ишлар амалга оширилди. Бунда замонавий технологиялардан ҳам кенг кўламда фойдаланиш ўз самарасини бермай қолмади. Жумладан, ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) нинг ишга туширилиши бу борада амалга оширилган энг катта ишлардан бири бўлди десак, янглишмаган бўламиз. Бундан ташқари, нотариус тизимида […]
Ахборот-коммуникация технологиялари эндиликда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг барча жабҳаларига кенг жорий этилмоқда. Бу ҳол эришилаётган муваффақиятларнинг муҳим омилига айланаётир, десак муболаға бўлмас. Қайси соҳани олмайлик, ахборот-коммуникация технологиялари қанчалик кенг қўлланилаётган бўлса, у ерда қўлга киритилаётган ютуқлар салмоғи ҳам ортмоқда. Зеро, бундай кўрсаткичлар замон билан ҳамнафас қадам ташланаётганлигидан яққол далолатдир. Бу борада Андижон вилоятида нималар қилинаётир? Суҳбатдошимиз, […]
Давлат хизматлари кўрсатишнинг такомиллаштириш тартиби ўз ичига куйидаги бир қанча тадбирларни олади: давлат хизматларини кўрсатишнинг қулайлигини ошириш ҳамда жараёнлардаги ортиқча такрорланувчи функцияларни қисқартириш; давлат хизматларини кўрсатишда алоқадор бўлмаган; икки ёки ундан ортиқ давлат органлари, шунингдек, қуйи ташкилотлар ўртасидаги айнан бир хил вазифа ва топшириқларга асосланган маълумот тақдим этишда ортиқча коғозбозликларни қисқартириш; давлат хизматлари ҳамда ушбу […]
Чет тилларни, айниқса турли миллат вакиллари орасида универсал сўзлашув воситаси – “Lingua Franca” ҳисобланган инглиз, немис ва француз тилларини ўрганиш яхши даромадли иш ва кўнгилдагидек касбий фаолиятни олиб бориш, порлоқ келажакка етаклайдиган жараён эканини бугун ҳамма тушунади. Бу жараённи ёшликдан, болаликдан бошлаш ҳам муҳим. Бироқ грамматикаси, тузилиши ва лексикаси жиҳатдан она тилимиздан фарқланадиган тилларни ўрганишда […]















