Жума, Avgust 14, 2026

Бугунги кун оммавий ахборот воситаларига назар солинса, мамлакатимиздаги ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги ютуқлар ҳақида кўплаб мақолаларни кўриш мумкин. Ушбу мақолада, бу анъанадан бир оз четланиб, АКТ соҳасидаги кичик, лекин муҳим бир йўналишга танқидий эътибор қаратишга рухсат бергайсиз. Бу – ҳаммага маълум бўлган электрон ҳужжат айланиши тизимларидир. Маълумки, республика миқёсида электрон ҳужжат айланиши тизимларини татбиқ этиш ишлари […]

Замонавий бизнес реаллиги шундайки, бозор шароитида деярли ҳар бир компания нафақат ўз маҳсулот ва хизматларининг, балки бутун компаниянинг ҳам рақобатбардошлигини таъминлаш учун бор имкониятларини ишга солади. Бундай шароитда ахборот тизимларининг сифати ва самарадорлиги бизнес-жараёнларнинг сифати орқали якуний молиявий кўрсаткичларга билвосита таъсир қилади. Маълумотларни ҳимоялашни молиялаштириш масаласига беэътибор бўлган компаниялар эса ютқазади. Табиийки, ахборот хавфсизлигига қилинаётган […]

Бутун дунёда оммавий маданият тобора кенг қулоч отиб, ўз бузғунчи ғоялари ва ахлоқсиз меъёрларини барча мамлакатларга тиқиштириб келаётган бир пайтда, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан ўз фуқароларининг ахборот ва интеллектуал эҳтиёжларини қондириш, вояга етмаганларни ва ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ўсиб келаётган авлодда ахборот-ғоявий соҳадаги чақириқ ва таҳдидларга нисбатан иммунитетни шаклантириш ва шу каби бошқа масалаларни ҳал […]

Маълумки, 2017 йилнинг 29 августида Президентимиз Шавкат Мирзиёев “Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорни имзолади. Бунинг самараси ўлароқ АКТ соҳасига бўлган эътибор ҳар қачонгидан ҳам кучайди. Бугунга келиб, электрон тизим деярли барча йўналишларга кириб бормоқда. Буни ривожланган давлатлар мисолида кўриши­миз мумкин. Ана шу давлатлар тажрибаси­дан фойдаланган ҳолда юртимизда ҳам IT […]

“ЭЛЕКТРОН ҲУКУМАТ” Бугунги кунда мамлакатимизда ахборот-коммуникация технологиялари жадал ривожлантириш хусусан “Электрон ҳукумат” тизимини жорий этиш борасида ислоҳотлар олиб борилмоқда. “Электрон ҳукумат” тизимини жорий этиш баробарида иқтисодиётнинг барча жабҳаларида янгиланишлар юзага келмоқда. 2015 йил 9 декабрда қабул қилинган “Электрон ҳукумат тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва ушбу Қонун билан белгиланган устувор вазифалар бу соҳада олиб борилаётган ишларда дастурил амал бўлмоқда. Мазкур Қонунда “Электрон ҳукумат” тушунчасига қуйидагича таъриф […]

“Ақлли” шаҳарлар, смарт бино ва хонадонлар, “буюмлар интернети”, уларнинг автоматик равишда турли дастурлаштирилган амалларни бажариши ва интернетга уланиб, ўзаро ахборот алмашиши ҳақида гапирамиз-ку, лекин буларнинг барчаси бизга узоқ келажакдек туюлади. Сабаби шундаки, тарихан, ихтиролар концепцияси яратилиб, синовдан ўтказилиб ҳаётга тадбиқ этилгунича талаб қилинадиган жараён анча вақт, қолаверса ҳатто авлодлар алмашинувини ҳам талаб этган. Бугун замонамиз […]

АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ЖАДАЛ РИВОЖЛАНИШИ Мамлакатимизда “Электрон ҳукумат” тизимининг жорий этилишини янги босқичга олиб чиқиш сари қўйилган асосий қадамлардан бири – Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ташкил этилиши бўлди. Ушбу вазирлик республикада “Электрон ҳукумат” соҳасидаги ваколатли орган этиб белгиланди. Бу эса, ўз навбатида, вазирликнинг ҳудудий бошқармалари ҳамда вазирлик тизимига кирувчи соҳа корхоналарининг зиммасига […]

«ЭЛЕКТРОН ҲУКУМАТ» “Электрон ҳукумат”ни ривожлантириш мақсадида «2017 йилда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳаларнинг манзилли дастури» тасдиқланди. Ушбу манзилли дастур 45 банддан иборат бўлиб, 2017 йил якунига кўра 43 тасининг ижроси таъминланди. АКТни ривожлантириш бўйича лойиҳаларнинг манзилли дастурининг амалга оширилишига 17 853,7 млн сўм белгиланган бўлиб, лойиҳаларнинг амалга оширилишидан ўзлаштирилган маблағ 17 734,0 млн сўмни ташкил этмоқда. […]

Ўзимизда ва хорижда фрилансерликка бўлган талаб, мустақил мутахассис бўлиш шартлари ва шу кабилар хусусида Ўзбекистондаги илғор IT компанияларидан бири – Newmax Techonologies асосчиси Акмал Пайзиевга соҳага қизиқиш билдираётган талабалар, фаол ёшлар билан учрашувда қуйидагича савол берилганди: – Ҳиндистонда юз минглаб дастурчилар дунёнинг йирик корпорациялари ва хорижий компаниялар билан ҳамкорлик қилади. Нисбатан арзон фрилансерлар хизматидан фойдаланиш […]

Бугунги дунё миқёси кундан-кунга кенгайиб бораётган оламшумул ўзгаришлар даврида яшамоқда. Бу ўтган асрда барча қитъаларни қамраб олган илмий-техник юксалишнинг натижасидир. Иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётда эришилган ва глобаллашув номи остида танилган ютуқлар айнан шу илмий-техник юксалиш билан боғлиқдир. Бироқ, ҳаётда ҳар бир нарсанинг ҳам ижобий, ҳам салбий томонлари бўлганидек, глобаллашув ҳам бундан мустасно эмас. Хусусан, […]

- Advertisement -

Сўнгги мақолалар