Жума, Aprel 26, 2024

«ЭЛЕКТРОН ҲУКУМАТ» “Электрон ҳукумат”ни ривожлантириш мақсадида «2017 йилда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳаларнинг манзилли дастури» тасдиқланди. Ушбу манзилли дастур 45 банддан иборат бўлиб, 2017 йил якунига кўра 43 тасининг ижроси таъминланди. АКТни ривожлантириш бўйича лойиҳаларнинг манзилли дастурининг амалга оширилишига 17 853,7 млн сўм белгиланган бўлиб, лойиҳаларнинг амалга оширилишидан ўзлаштирилган маблағ 17 734,0 млн сўмни ташкил этмоқда. […]

АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ЖАДАЛ РИВОЖЛАНИШИ Мамлакатимизда “Электрон ҳукумат” тизимининг жорий этилишини янги босқичга олиб чиқиш сари қўйилган асосий қадамлардан бири – Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ташкил этилиши бўлди. Ушбу вазирлик республикада “Электрон ҳукумат” соҳасидаги ваколатли орган этиб белгиланди. Бу эса, ўз навбатида, вазирликнинг ҳудудий бошқармалари ҳамда вазирлик тизимига кирувчи соҳа корхоналарининг зиммасига […]

Тошкент вилоятининг бугунги куни, хусусан, ушбу ҳудудда ахборот технологияларининг жорий этилиши кўрсаткичлари билан танишиш мақсадида тайёрланган ушбу мақолани, сиз, азиз журналхонларимиз вилоятнинг ушбу йўналишда республиканинг бошқа ҳудудларидан қолишмайдиган натижаларга эришаётганига амин бўлиш мумкин. “ЭЛЕКТРОН ҲУКУМАТ” “Электрон ҳукумат”ни ривожлантириш мақсадида “2017 йилда амалга оширилиши  режалаштирилган лойиҳаларнинг манзилли дастури” тасдиқланди. Ушбу манзилли дастур 47 банддан иборат бўлиб, […]

Ҳозирда илм-фан ва технология тараққиёти шу қадар тезлашиб кетдики, унинг таъсири турмуш тарзимизда рўй бераётган ўзгаришларда яққол намоён бўлади. Илгари газета, радио ёхуд телевизор орқали берилган ахборот бугун бизга етар­ли бўлмай қолди. Компьютер, интернет, смартфонларнинг ҳаётимизга кириб ке­лиши дунёқараш ва фикрлашимизни ҳам тубдан ўзгартириб юборди. Аввал мав­жуд бўлмаган янги соҳа мутахассислари: ITчилар, хакерлар, дастурчилар каби […]

Корхоналарнинг кўпчилиги ахборот хавфсизлиги сиёсатига етарли даражада эътибор қаратаётган бўлсада, ходимларнинг аксарияти ҳанузгача хавфни қандай таниб олиш мумкинлиги ҳақида маълумотларга эга эмас. Фишинг-ҳужумлар технологиялари доимий равишда такомиллашиб, ва турли шаклларга эга бўлиб бормоқда: қўнғироқлардан – браузерда қалқиб чиқувчи ойналаргача. Verizon киберхавфсизлик ҳисоботига кўра, 10 та юборилган фишинг хатини юбора туриб, қонунбузар ҳеч бўлмаса битта одам қармоққа тушишига 90% лик имкониятга […]

Кундалик турмушимизга тобора чуқур кириб бораётган интернет хизматидан турли мақсадларда фойдаланиб, ўз эҳтиёжларимизни қондириб келмоқдамиз. Кўплаб хизмат кўрсатиш турларининг онлайн платформага кўчиб ўтиши ёки замонавий технологиялар кўмагида олиб борилиши хизмат сифати ва тезкорлигини ошириш билан бирга унинг янгича турларини йўлга қўйишга туртки беради. Энг муҳими, уларнинг бари одамларга қулайлик яратиш истаги ортидан пайдо бўляпти. IT […]

Маълумки, 2017 йилнинг 29 августида Президентимиз Шавкат Мирзиёев “Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорни имзолади. Бунинг самараси ўлароқ АКТ соҳасига бўлган эътибор ҳар қачонгидан ҳам кучайди. Бугунга келиб, электрон тизим деярли барча йўналишларга кириб бормоқда. Буни ривожланган давлатлар мисолида кўриши­миз мумкин. Ана шу давлатлар тажрибаси­дан фойдаланган ҳолда юртимизда ҳам IT […]

Маълумки, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш, хусусан, туғилганликни ва никоҳ тузилганлигини қайд этиш энг кўп фойдаланиладиган хизмат турларидан бири ҳисобланади. Давлат статистика қўмитаси ахборот хизматининг маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 2017 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра 32,121 млн кишини ташкил этмоқда. Бу эса бир йилда ўсиш 1,7 фоизга тенг бўлганини (545,8 минг киши) кўрсатади. 2016 […]

Бутун дунёда оммавий маданият тобора кенг қулоч отиб, ўз бузғунчи ғоялари ва ахлоқсиз меъёрларини барча мамлакатларга тиқиштириб келаётган бир пайтда, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан ўз фуқароларининг ахборот ва интеллектуал эҳтиёжларини қондириш, вояга етмаганларни ва ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ўсиб келаётган авлодда ахборот-ғоявий соҳадаги чақириқ ва таҳдидларга нисбатан иммунитетни шаклантириш ва шу каби бошқа масалаларни ҳал […]

- Advertisement -

Сўнгги мақолалар