Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Белоруссия Юқори технологиялар парки асосчиси Валерий Цепкало иштирокида шу йилнинг 4 декабрида махсус семинар ташкил қилинди. Унда давлат органларининг масъул ходимлари қатнашдилар. Валерий Цепкало – белоруссиялик дипломат ва давлат бошқармаси ходими, Белоруссия Юқори технологиялар парки асосчиси. У Москва давлат институтининг Халқаро муносабатлар факультетини тамомлаган, юридик фанлари номзоди. Валерий Цепкало 1997 йилдан […]
7 февралда Amazon интернет-ритейлери 2013 йилда иш бошлаганидан буён Amazon Payments сервисидан 33 миллион нафардан зиёд мижоз фойдаланганлигини маълум қилди. Бир йил олдин бу кўрсаткич 23 миллион фойдаланувчини ташкил қиларди. Бундан ташқари, ўтган йилда одамларга бошқа сайтларда, масалан, Nine West ва L’Occitane дўконларида харид ҳақини тўлаш учун ўзларининг Amazon-логинларидан фойдаланиш имконини берувчи хизмат ҳақи ҳажми […]
Хабарлар билан алмашиш сервисларининг энг машҳурларидан бири бўлмиш WhatsApp да учинчи шахсларга бировларнинг ёзишмаларини олиш ва ўқиш имконини берувчи заифлик аниқланди. Муаммо “қурилмадан-қурилмага” шифрлаш протоколини амалга оширишда эканлиги маълум бўлди. “Қурилмадан-қурилмага” шифрлашни WhatsApp ўтган йил апрель ойида жорий қилганди. У Open Whisper Systems ишлаб чиққан Signal протоколи асосида амалга оширилганди. Протоколнинг ҳимоясини мижозларнинг иловалари суҳбатдошлар уланишининг […]
Фестиваль-танлов ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, техник воситалар ва компьютер технологиялари ишини ўрганиш ҳамда техник ижодкорликни ривожлантириш мақсадида илк маротаба ўтказилди. Фестивалда «автомодель», «авиа-ракетамодель», «кемасозлик», «робототехника», «электрон ўйинчоқлар», «радиотехника», «электроника ва алоқа», «кино-видео ҳаваскорлик» йўналишларида яратилган ишланмалар кўриб чиқилди. Танловнинг ҳудудий босқичларида жами 7000 нафарга яқин ўқувчилар 10 мингдан ортиқ ижодий ишлари билан қатнашишди. […]
Бир ҳафта олдин Slice Intelligence аналитика компанияси шундай хабар берди: 2016 йил декабрида Америка симсиз қулоқчин (наушник)лар бозоридаги барча сотувларнинг 26 фоизи Apple AirPodsга тўғри келган. Бироқ, бошқа аналитика компанияси вакили – NPD Group ижрочи директори ва тармоқ таҳлилчиси Бен Арнольд (Ben Arnold) бу рақамлар симсиз қулоқчинлар бозорининг тўлиқ манзарасини намойиш этмаслигини ва NPD Groupнинг […]
Жорий йилнинг 4 август куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги юртимиз ёшлари ўртасида «Best Soft Challenge-2017» – энг яхши дастурий таъминот воситалари танловига старт берди. Танлов мақсади дастурий таъминот соҳасида ёш дастурчиларни рағбатлантириш, истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқариш ва саноатга жорий қилиш, дастурий маҳсулотлар бозорини ривожлантиришдан иборат. 2013 йилдан бошлаб ўтказиб келинаётган танловда […]
Бугун Халқаро Пресс-клубда «Ўзбекистонда мобил алоқа: муаммо ва ечимлар» мавзусида навбатдаги сессия ташкил қилинди. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги вазири в.б. Ш. Шерматов, Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат санитария врачи С. Саидалиев ва мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган мобил операторлар вакиллари иштирок этдилар. Биламизки, мобил алоқа сифати бевосита мобил алоқа база […]
Интернет тармоғи оммалашиб боргани сари, дунё бўйлаб алоқа боғловчилар сони кундан кун кенгайиб бормоқда. Эътиборли жиҳат шундаки, улар шунчаки суҳбат қуриш билан чекланиб қолишаётгани йўқ. Ўзаро манфаат, айниқса, у даромад келтирса, фойдаланувчиларни бир-бирига янада яқинлаштирмоқда. Узоқни яқин қилаётган бу каби алоқа шакллари тадбиркорларнинг ҳам жонига ора кирди, десак янглишмаймиз. Эндиликда, дунёнинг исталган нуқтасидан туриб, интернет орқали бирор […]
Бугун пойтахтимиздаги «Hyatt Regency» меҳмонхонасининг конференц-залида «Huawei Tech Investment Tashkent» МЧЖ ХК томонидан иккинчи бор булутли технологиялар ва ҳисоб-китобларга бағишланган «Uzbekistan Cloud Summit 2017: Reshape Business with the Cloud» саммити ўтказилди. Саммитнинг асосий мақсади – Ўзбекистон бозорига бизнесни ислоҳ қилишда сўнгги авлод юқори технологияларидан фойдаланган ҳолда янгича ёндашувни таклиф этишдир. Саммит булутли индустрия ва АКТ […]
Самарқанд шаҳрида 11-15 сентябрь кунлари Алоқа соҳасидаги ҳудудий ҳамдўстлик ташкилоти таркибига кирувчи, Радиочастота спектрини бошқариш, Радиоузатиш, шунингдек Радиоалоқа ассемблеясига ва Халқаро Электралоқа Иттифоқининг Бутунжаҳон радиоалоқа анжуманига тайёргарлик кўриш бўйича Ишчи гуруҳларининг йиғилиши ўз ишини бошлади. Тадбирда Озарбайжон, Арманистон, Белорусия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, шу билан бирга, Алоқа соҳасидаги ҳудудий ҳамдўстлик ташкилоти ижрочи қўмитаси, Халқаро Электралоқа Иттифоқи, […]









