Саёҳатга чиқиш фикри пайдо бўлишининг ўзи қидирув тизимларида бориладиган жой ҳақида ахборот излаш билан боғлиқ. Бирор мамлакатга ташриф буюришни режалаштириш интернет орқали брон қилиш, электрон авиачипта харид қилиш ва онлайн хариталар афзалликларидан фойдаланиш каби “рақамлашган жараёнлар”ни ўз ичига олади. Шундай индивидуал истеъмол турлари ахборот технологиялари фаол жалб қилинган катта саноатни шакллантиради. У ҳам бўлса XXI аср одамлари сифатида бизга насиб […]
Инсоният такомиллаша борган сари ўзининг ишини доимий равишда енгиллаштириб борган ҳолда, уни сунъий интеллект зиммасига юкламоқда. Ишлаб чиқаришни роботлаштириш бир қатор касблардан воз кечиш имконини берди, масалан, ўтган асрда телефонист қизлар икки абонентни ўзаро улаб берган бўлса,телефон алоқа хизмати бугунги кунда фақат электроника орқали кўрсатилмоқда. Ҳозирда тараққиёт янада илдамлаб кетди ва одамзот турли механик амалиётларни […]
Чет тилларни, айниқса турли миллат вакиллари орасида универсал сўзлашув воситаси – “Lingua Franca” ҳисобланган инглиз, немис ва француз тилларини ўрганиш яхши даромадли иш ва кўнгилдагидек касбий фаолиятни олиб бориш, порлоқ келажакка етаклайдиган жараён эканини бугун ҳамма тушунади. Бу жараённи ёшликдан, болаликдан бошлаш ҳам муҳим. Бироқ грамматикаси, тузилиши ва лексикаси жиҳатдан она тилимиздан фарқланадиган тилларни ўрганишда […]
Истеъдодли инженер-электротехник ва ихтирочи Никола Тесланинг номи кўплаб техник кашфиётлар орасида анча машҳур. Жумладан, Халқаро бирликлар тизими (БТ) даги магнит индукцияси ўлчов бирлигига, АҚШдаги электромобиллар ишлаб чиқарувчи компанияга, Хорватиядаги бир неча шаҳар ва кўчаларга унинг номи берилган. АҚШ, Канада, Хорватия, Сербия, Чехия ва бошқа шаҳарларда Тесланинг шарафига ҳайкаллар ўрнатилган. Унинг ишланмалари XXI асрда кенг қўлланилмоқда: […]
Ўзбекистонда мобил телефонларга контент етказиб бериш билан биринчи бўлиб уяли алоқа операторлари 2000- йиллар бошларида шуғуллана бошладилар. “хххх рақамига SMS йўлла ва об-ҳаво маълумотига эга бўл” қабилидаги сервислар кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. Бу ҳолатда контент ташувчи ҳам, тўлов воситаси ҳам SMS бўлганди – маблағ ҳисобдан ечиларди ва муайян рақамдан SMS (кирувчи ёки чиқувчи) тарификация қилинарди. […]
Ҳар куни эрта тонгдан ишга ёки ўқишга борувчилар жамоат транспортининг асосий фойдаланувчилари ҳисобланади. Керакли манзилга ўз вақтида, бехавотир етиб олишда кўпчилик автобус, метро ёки минибуслар хизматидан фойдаланса, бошқалар такси ёхуд йўловчи машиналарга мурожаат қилишади. Хуллас, ҳар ким ўз эҳтиёжи ва моддий имкониятидан келиб чиқиб энг маъқулини танлайди. Умуман олганда, ҳозирги пайтда кўзлаган манзилингизга етиб олиш, […]
Бугун пойтахтимиздаги «Hyatt Regency» меҳмонхонасининг конференц-залида «Huawei Tech Investment Tashkent» МЧЖ ХК томонидан иккинчи бор булутли технологиялар ва ҳисоб-китобларга бағишланган «Uzbekistan Cloud Summit 2017: Reshape Business with the Cloud» саммити ўтказилди. Саммитнинг асосий мақсади – Ўзбекистон бозорига бизнесни ислоҳ қилишда сўнгги авлод юқори технологияларидан фойдаланган ҳолда янгича ёндашувни таклиф этишдир. Саммит булутли индустрия ва АКТ […]
–Ўзбекистонда электрон тўлов қандай ривожланиш босқичларидан ўтган? Электрон тўлов тизимларини ривожлантириш бўйича мамлакатда амалга оширилган энг катта лойиҳалар қайсилар? Маълумки, иқтисодиётда ҳисоб-китоблар механизмининг тўғри йўлга қўйилиши ва унинг қонуний асосда фаолият юритиши барча ривожланган давлатлар тараққиётининг асосий пойдевори ҳисобланади. Ҳар қандай давлатнинг иқтисодий ривожланиши ва унинг пул-кредит тизими ҳамда замонавий тўлов механизмларисиз тасаввур этиб бўлмайди. […]
Кундалик турмушимизга тобора чуқур кириб бораётган интернет хизматидан турли мақсадларда фойдаланиб, ўз эҳтиёжларимизни қондириб келмоқдамиз. Кўплаб хизмат кўрсатиш турларининг онлайн платформага кўчиб ўтиши ёки замонавий технологиялар кўмагида олиб борилиши хизмат сифати ва тезкорлигини ошириш билан бирга унинг янгича турларини йўлга қўйишга туртки беради. Энг муҳими, уларнинг бари одамларга қулайлик яратиш истаги ортидан пайдо бўляпти. IT […]
Машҳур мессенжер – WhatsApp яширин имкониятларга тўла, уларнинг кўпчилиги ҳақида фойдаланувчилар тасаввурга ҳам эга эмаслар. Қуйида келтириладиган 11 та энг фойдали функциялар ҳам бошланғич, ҳам кўп йиллик тажрибага эга фойдаланувчилар учун қизиқарли бўлади. Матнли хабарлар формати WhatsApp бир лаҳзада матн шрифтини қуюқ, курсив ёки устидан чизиқ тортилган шаклга келтириш имконини беради. Бунинг учун форматини ўзгартирмоқчи бўлганингиз […]