Microsoft компанияси 11 апрель куни муаммоли Windows Vista операция тизимини қўллаб-қувватлашни бекор қилади. Икки ой давомида тизимга охирги тузатишларни киритиш режалаштирилган. Vista кўпчиликни соғинтириб қўяди, деб бўлмайди: ўн минглаб веб-сайтлар фойдаланувчилари ўртасида сўров ўтказган Net Applications компанияси таҳлилига кўра, ўтган ойда Vista ОТ Windowsда ишловчи барча шахсий компьютерларнинг 1 фоизидан камроғида ўрнатилган экан. Шунга қарамай, […]
Телекоммуникация ва ахборот технологиялари лойиҳалари бўйича жаҳонда етакчилардан бири саналган “Huawei” компанияси мобиль қурилмаларни ишлаб чиқаришда ҳам ўз брендини фаол равишда илгари сурмоқда. Хусусан, компания инновациявий қарашларидан оғишмаган ҳолда таълим, тиббиёт ва транспорт хизматлари соҳаларида ўз лойиҳа ва ишланмаларини таклиф қилиб келмоқда. Мисол учун, компаниянинг Ўзбекистондаги муваффақиятли лойиҳаларидан бири бўлган «Электрон таълим» (e-Learning), Ўзбекистоннинг 80 […]
Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Белоруссия Юқори технологиялар парки асосчиси Валерий Цепкало иштирокида шу йилнинг 4 декабрида махсус семинар ташкил қилинди. Унда давлат органларининг масъул ходимлари қатнашдилар. Валерий Цепкало – белоруссиялик дипломат ва давлат бошқармаси ходими, Белоруссия Юқори технологиялар парки асосчиси. У Москва давлат институтининг Халқаро муносабатлар факультетини тамомлаган, юридик фанлари номзоди. Валерий Цепкало 1997 йилдан […]
7 февралда Amazon интернет-ритейлери 2013 йилда иш бошлаганидан буён Amazon Payments сервисидан 33 миллион нафардан зиёд мижоз фойдаланганлигини маълум қилди. Бир йил олдин бу кўрсаткич 23 миллион фойдаланувчини ташкил қиларди. Бундан ташқари, ўтган йилда одамларга бошқа сайтларда, масалан, Nine West ва L’Occitane дўконларида харид ҳақини тўлаш учун ўзларининг Amazon-логинларидан фойдаланиш имконини берувчи хизмат ҳақи ҳажми […]
ICTWEEK Uzbekistan ҳафталигининг энг кутилган тадбирларидан бири – ICT FORUM 2017, 20-21 сентябрь кунлари “Ўзэкспомарказ”да ўтказилиши режалаштирилган. Тадбирнинг асосий мақсади – ахборот технологиялари ва коммуникацияларининг замонавий йўналишларини муҳокама қилиш учун мутахассислар майдончасини яратишдир. Форум блок-конференциялар, секцион мажлислар, мастер-класс ва интерактив мунозаралар форматида бўлиб ўтади. Маърузачиларга электрон ҳукумат, ахборот хавфсизлиги, иқтисодиёт секторидаги рақамли ўзгаришлар, булутли технологиялар ҳақидаги мавзуларни очиб […]
“Ақлли” шаҳарлар, смарт бино ва хонадонлар, “буюмлар интернети”, уларнинг автоматик равишда турли дастурлаштирилган амалларни бажариши ва интернетга уланиб, ўзаро ахборот алмашиши ҳақида гапирамиз-ку, лекин буларнинг барчаси бизга узоқ келажакдек туюлади. Сабаби шундаки, тарихан, ихтиролар концепцияси яратилиб, синовдан ўтказилиб ҳаётга тадбиқ этилгунича талаб қилинадиган жараён анча вақт, қолаверса ҳатто авлодлар алмашинувини ҳам талаб этган. Бугун замонамиз […]
Beeline Самарқанд вилояти ҳудудидаги 3G тармоғи қопламининг доираси ва сиғимнинг кенгайгани ҳақида хабар беради. Самарқанд шаҳрида, шунингдек Жиззах, Оқдарё, Пастдарғом, Пахтачи, Самарқанд ва Тўйлоқ туманларида янги база станциялари ишга туширилди, ва бунинг натижасида алоқа ва мобил Интернет сифати сезиларли даражада яхшиланди. “Тармоқнинг муваффақиятли ривожланиши, абонентларга хизмат кўрсатиш соҳасидаги инновация – доимий равишда амалга оширилаётган вазифаларимиздан бири, […]
Бир ҳафта олдин Slice Intelligence аналитика компанияси шундай хабар берди: 2016 йил декабрида Америка симсиз қулоқчин (наушник)лар бозоридаги барча сотувларнинг 26 фоизи Apple AirPodsга тўғри келган. Бироқ, бошқа аналитика компанияси вакили – NPD Group ижрочи директори ва тармоқ таҳлилчиси Бен Арнольд (Ben Arnold) бу рақамлар симсиз қулоқчинлар бозорининг тўлиқ манзарасини намойиш этмаслигини ва NPD Groupнинг […]
ICTWEEK 2017 ҳафталигига якун ясар эканмиз, бу йил ҳам, худди ўтган йилгидек, Huawei компанияси ҳафталикнинг барча йўналишида фаол иштирок этди, деб айта оламиз. Айниқса, компания спикерларининг ИКТ саммитида иштирокини таъкидлаб ўтиш лозим. Тадбирда асосий эътибор рақамли ахборот мавзусига қаратилди. “Huawei Technologies” нинг бош техник директори Пол Скэнлен Сингапур давлати тажрибасиин мисол қилиб келтирди. У ерда […]
Amazon Echo ва Google Home каби аудио-колонкаларнинг оммалашиб боргани сари Apple компанияси ҳам шу турдаги аппарат устида иш олиб бораётгани тўғрисида миш-мишлар пайдо бўлган эди. Куни кеча АҚШнинг Сан-Хосе шаҳрида очилиши бўлиб ўтган WWDC 2017 конференциясида бу тахмин ўз тасдиғини топди ва Apple вакиллари Siri интеллектуал кўмакчиси ёрдамида бошқариладиган янги аппаратни намойиш қилишди. У HomePod […]