Душанба, Ноябрь 25, 2024

Телекоммуникация ва ахборот технологиялари лойиҳалари бўйича жаҳонда етакчилардан бири саналган “Huawei” компанияси мобиль қурилмаларни ишлаб чиқаришда ҳам ўз брендини фаол равишда илгари сурмоқда. Хусусан, компания инновациявий қарашларидан оғишмаган ҳолда таълим, тиббиёт ва транспорт хизматлари соҳаларида ўз лойиҳа ва ишланмаларини таклиф қилиб келмоқда. Мисол учун, компаниянинг Ўзбекистондаги муваффақиятли лойиҳаларидан бири бўлган «Электрон таълим» (e-Learning), Ўзбекистоннинг 80 […]

Одамзод пайдо бўлибдики, унинг турмуш тарзи мунтазам ўзгариб келмоқда. Бу жараён дастлаб табиат ҳодисалари билан боғлиқ бўлган бўлса, кейинчалик эҳтиёжларни қондириш, вақтни тежаш ва бошқа енгилликларни яратиш учун инсониятнинг ўзи буни амалга ошириб келаётир. XXI асрда бу жараён ўзининг энг юқори чўққисига чиқди, десак янглишмаган бўламиз. Бу даврнинг ўзига хос белгиларидан бири – сунъий интеллект (artificial intelligence […]

Инсоният такомиллаша борган сари ўзининг ишини доимий равишда енгиллаштириб борган ҳолда, уни сунъий интеллект зиммасига юкламоқда. Ишлаб чиқаришни роботлаштириш бир қатор касблардан воз кечиш имконини берди, масалан, ўтган асрда телефонист қизлар икки абонентни ўзаро улаб берган бўлса,телефон алоқа хизмати бугунги кунда фақат электроника орқали кўрсатилмоқда. Ҳозирда тараққиёт янада илдамлаб кетди ва одамзот турли механик амалиётларни […]

Охирги пайтларда ахборот хавфсизлиги масаласига тегишли бўлган барча тадбирларда энг кўп муҳокама қилинаётган асосий масалалардан бири бу “буюмлар интернети” ҳисобланади. Айнан ушбу технология ўтган йили ҳам ушбу соҳа мутахассислар ақлини кўпроқ эгаллаб, турли ОАВ даги янгиликларда тез-тез учраб турди. Экспертларнинг фикрича ушбу тенденция келгусида ҳам пастламайди. Шу сабабли, ушбу мақоламизда “буюмлар интернети” номи остида қўлланиладиган технологиялар томонидан айни пайтда етказилиши мумкин […]

Чет тилларни, айниқса турли миллат вакиллари орасида универсал сўзлашув воситаси – “Lingua Franca” ҳисобланган инглиз, немис ва француз тилларини ўрганиш яхши даромадли иш ва кўнгилдагидек касбий фаолиятни олиб бориш, порлоқ келажакка етаклайдиган жараён эканини бугун ҳамма тушунади. Бу жараённи ёшликдан, болаликдан бошлаш ҳам муҳим. Бироқ грамматикаси, тузилиши ва лексикаси жиҳатдан она тилимиздан фарқланадиган тилларни ўрганишда […]

22 август куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди. Унда 2017 йилда соҳа олдида турган устувор вазифалар ҳамда уларнинг ижроси муҳокама қилинди. Ҳайъат йиғилишида вазирликнинг ҳудудий бошқарма ҳамда тизимдаги муассасаларнинг жойлардаги бўлинмалари видеоконференцалоқа ёрдамида қамраб олинди. Кун тартибига кўра, йиғилишда 5 та муҳим масала кўриб чиқилди. Биринчи масала […]

Кундалик турмушимизга тобора чуқур кириб бораётган интернет хизматидан турли мақсадларда фойдаланиб, ўз эҳтиёжларимизни қондириб келмоқдамиз. Кўплаб хизмат кўрсатиш турларининг онлайн платформага кўчиб ўтиши ёки замонавий технологиялар кўмагида олиб борилиши хизмат сифати ва тезкорлигини ошириш билан бирга унинг янгича турларини йўлга қўйишга туртки беради. Энг муҳими, уларнинг бари одамларга қулайлик яратиш истаги ортидан пайдо бўляпти. IT […]

26 сентябр куни Тошкент шаҳрида ICTWEEK 2018 ҳафталиги доирасида Рақамли Ўзбекистонга бағишланган Форум бўлиб ўтади. ICTWEEK 2018 ҳафталигининг муҳим воқеаларидан бири 26 сентябр куни «Ўзекспомарказ» МККнинг Анжуманлар залида бўлиб ўтадиган DIGITAL UZBEKISTAN Форумидир. Форумнинг асосий қисми икки қисмдан, нутқ ва панел муҳокамалардан иборат бўлади. Форум – бу ахборот технологиялари соҳасида замонавий тенденцияларни муҳокама қилиш учун […]

ICTWEEK Uzbekistan ҳафталигининг энг кутилган тадбирларидан бири – ICT FORUM 2017, 20-21 сентябрь кунлари “Ўзэкспомарказ”да ўтказилиши режалаштирилган. Тадбирнинг асосий мақсади – ахборот технологиялари ва коммуникацияларининг замонавий йўналишларини муҳокама қилиш учун мутахассислар майдончасини яратишдир. Форум блок-конференциялар, секцион мажлислар, мастер-класс ва интерактив мунозаралар форматида бўлиб ўтади. Маърузачиларга электрон ҳукумат, ахборот хавфсизлиги, иқтисодиёт секторидаги рақамли ўзгаришлар, булутли технологиялар ҳақидаги мавзуларни очиб […]

“Ақлли” шаҳарлар, смарт бино ва хонадонлар, “буюмлар интернети”, уларнинг автоматик равишда турли дастурлаштирилган амалларни бажариши ва интернетга уланиб, ўзаро ахборот алмашиши ҳақида гапирамиз-ку, лекин буларнинг барчаси бизга узоқ келажакдек туюлади. Сабаби шундаки, тарихан, ихтиролар концепцияси яратилиб, синовдан ўтказилиб ҳаётга тадбиқ этилгунича талаб қилинадиган жараён анча вақт, қолаверса ҳатто авлодлар алмашинувини ҳам талаб этган. Бугун замонамиз […]

- Advertisement -

Сўнгги мақолалар