Жума, Iyul 17, 2026

ICTWEEK Uzbekistan ҳафталигининг энг кутилган тадбирларидан бири – ICT FORUM 2017, 20-21 сентябрь кунлари “Ўзэкспомарказ”да ўтказилиши режалаштирилган. Тадбирнинг асосий мақсади – ахборот технологиялари ва коммуникацияларининг замонавий йўналишларини муҳокама қилиш учун мутахассислар майдончасини яратишдир. Форум блок-конференциялар, секцион мажлислар, мастер-класс ва интерактив мунозаралар форматида бўлиб ўтади. Маърузачиларга электрон ҳукумат, ахборот хавфсизлиги, иқтисодиёт секторидаги рақамли ўзгаришлар, булутли технологиялар ҳақидаги мавзуларни очиб […]

“Ақлли” шаҳарлар, смарт бино ва хонадонлар, “буюмлар интернети”, уларнинг автоматик равишда турли дастурлаштирилган амалларни бажариши ва интернетга уланиб, ўзаро ахборот алмашиши ҳақида гапирамиз-ку, лекин буларнинг барчаси бизга узоқ келажакдек туюлади. Сабаби шундаки, тарихан, ихтиролар концепцияси яратилиб, синовдан ўтказилиб ҳаётга тадбиқ этилгунича талаб қилинадиган жараён анча вақт, қолаверса ҳатто авлодлар алмашинувини ҳам талаб этган. Бугун замонамиз […]

Айни даврда бутун дунё бўйлаб ахборот технологиялари воситасида маълумотлар алмашинуви ҳажми кўпайиб боргани сайин ахборот хавфсизлигини таъминлаш масаласи тобора долзарб бўлиб бормоқда. Айниқса маълумотларни ўзгартириш, ўғирлаш, вируслаш каби ноқонуний ҳаракатлар авжига чиқиб турган бир пайтда, маълумот эгалари бундай ҳолатларни олдини олиш учун зўр бериб чора излашга ва тегишли тадбирларни қўллашга мажбур бўлишмоқда.  Ушбу мақоламизда маълумотларни […]

ICTWEEK 2017 ҳафталигига якун ясар эканмиз, бу йил ҳам, худди ўтган йилгидек, Huawei компанияси ҳафталикнинг барча йўналишида фаол иштирок этди, деб айта оламиз. Айниқса, компания спикерларининг ИКТ саммитида иштирокини таъкидлаб ўтиш лозим. Тадбирда асосий эътибор рақамли ахборот мавзусига қаратилди. “Huawei Technologies” нинг бош техник директори Пол Скэнлен Сингапур давлати тажрибасиин мисол қилиб келтирди. У ерда […]

Ўзбекистонда мобил телефонларга контент етказиб бериш билан биринчи бўлиб уяли алоқа операторлари 2000- йиллар бошларида шуғуллана бошладилар. “хххх рақамига SMS йўлла ва об-ҳаво маълумотига эга бўл” қабилидаги сервислар кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. Бу ҳолатда контент ташувчи ҳам, тўлов воситаси ҳам SMS бўлганди – маблағ ҳисобдан ечиларди ва муайян рақамдан SMS (кирувчи ёки чиқувчи) тарификация қилинарди. […]

–Ўзбекистонда электрон тўлов қандай ривожланиш босқичларидан ўтган? Электрон тўлов тизимларини ривожлантириш бўйича мамлакатда амалга оширилган энг катта лойиҳалар қайсилар? Маълумки, иқтисодиётда ҳисоб-китоблар механизмининг тўғри йўлга қўйилиши ва унинг қонуний асосда фаолият юритиши барча ривожланган давлатлар тараққиётининг асосий пойдевори ҳисобланади. Ҳар қандай давлатнинг иқтисодий ривожланиши ва унинг пул-кредит тизими ҳамда замонавий тўлов механизмларисиз тасаввур этиб бўлмайди. […]

Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Белоруссия Юқори технологиялар парки асосчиси Валерий Цепкало иштирокида шу йилнинг 4 декабрида махсус семинар ташкил қилинди. Унда давлат органларининг масъул ходимлари қатнашдилар. Валерий Цепкало – белоруссиялик дипломат ва давлат бошқармаси ходими, Белоруссия Юқори технологиялар парки асосчиси. У Москва давлат институтининг Халқаро муносабатлар факультетини тамомлаган, юридик фанлари номзоди. Валерий Цепкало 1997 йилдан […]

7 февралда Amazon интернет-ритейлери 2013 йилда иш бошлаганидан буён Amazon Payments сервисидан 33 миллион нафардан зиёд мижоз фойдаланганлигини маълум қилди. Бир йил олдин бу кўрсаткич 23 миллион фойдаланувчини ташкил қиларди. Бундан ташқари, ўтган йилда одамларга бошқа сайтларда, масалан, Nine West ва L’Occitane дўконларида харид ҳақини тўлаш учун ўзларининг Amazon-логинларидан фойдаланиш имконини берувчи хизмат ҳақи ҳажми […]

Nikkei нашриёти берган хабарга кўра, сунъий интеллект (СИ) технологиялари соҳасидаги янги лойиҳалар кейинги 5 йил ичидаги ўзининг тарихий энг юксак чўққисига чиқди ва ўтган йилда 5,02 млрд. АҚШ долларига тенг инвестицияларни жалб қилди. Бу маълумотлар CB Insightsнинг яқинда ўтказилган тадқиқотида эълон қилинди. Таҳлилчилар фикрига кўра, СИ-технологияларнинг кенг қўлланилиши жорий йилда ҳам инвесторлар томондан қизиқиш сақланиб […]

11 октябрь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида IBM компаниясининг МДҲ мамлакатларида бизнесни ривожлантириш бўйича минтақавий директори билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда рақамли технологияларга ўтиш, иқтисодий соҳалар, шунингдек таълим, тиббиёт, телекоммуникация ва бошқа соҳаларга IBMнинг инновацион ечимларини жорий қилиш масалалари муҳокама қилинди. Айтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилнинг 18-20 сентябрь кунлари АҚШга уюштирган […]

- Advertisement -

Сўнгги мақолалар