Интернет тармоғи оммалашиб боргани сари, дунё бўйлаб алоқа боғловчилар сони кундан кун кенгайиб бормоқда. Эътиборли жиҳат шундаки, улар шунчаки суҳбат қуриш билан чекланиб қолишаётгани йўқ. Ўзаро манфаат, айниқса, у даромад келтирса, фойдаланувчиларни бир-бирига янада яқинлаштирмоқда. Узоқни яқин қилаётган бу каби алоқа шакллари тадбиркорларнинг ҳам жонига ора кирди, десак янглишмаймиз. Эндиликда, дунёнинг исталган нуқтасидан туриб, интернет орқали бирор […]
Чет тилларни, айниқса турли миллат вакиллари орасида универсал сўзлашув воситаси – “Lingua Franca” ҳисобланган инглиз, немис ва француз тилларини ўрганиш яхши даромадли иш ва кўнгилдагидек касбий фаолиятни олиб бориш, порлоқ келажакка етаклайдиган жараён эканини бугун ҳамма тушунади. Бу жараённи ёшликдан, болаликдан бошлаш ҳам муҳим. Бироқ грамматикаси, тузилиши ва лексикаси жиҳатдан она тилимиздан фарқланадиган тилларни ўрганишда […]
Бир ҳафта олдин Slice Intelligence аналитика компанияси шундай хабар берди: 2016 йил декабрида Америка симсиз қулоқчин (наушник)лар бозоридаги барча сотувларнинг 26 фоизи Apple AirPodsга тўғри келган. Бироқ, бошқа аналитика компанияси вакили – NPD Group ижрочи директори ва тармоқ таҳлилчиси Бен Арнольд (Ben Arnold) бу рақамлар симсиз қулоқчинлар бозорининг тўлиқ манзарасини намойиш этмаслигини ва NPD Groupнинг […]
Мазкур йилнинг 12-15 май кунлари Хитойга расмий ташриф билан борган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой сармоядорлари ва йирик компаниялари билан учрашар экан, «Huawei»нинг ёш истеъдодлар таълимига ва профессионал ривожига қўшаётган ҳиссасига алоҳида урғу берди. Бизга маълумки, «Huawei» дунёнинг етакчи ахборот ва телекоммуникация компанияси бўлиб, мамлакатимизда инновацион лойиҳаларни мувафақиятли намойиш қилиб келмоқда. Албатта биз компаниянинг Ўзбекистонда […]
Охирги пайтларда ахборот хавфсизлиги масаласига тегишли бўлган барча тадбирларда энг кўп муҳокама қилинаётган асосий масалалардан бири бу “буюмлар интернети” ҳисобланади. Айнан ушбу технология ўтган йили ҳам ушбу соҳа мутахассислар ақлини кўпроқ эгаллаб, турли ОАВ даги янгиликларда тез-тез учраб турди. Экспертларнинг фикрича ушбу тенденция келгусида ҳам пастламайди. Шу сабабли, ушбу мақоламизда “буюмлар интернети” номи остида қўлланиладиган технологиялар томонидан айни пайтда етказилиши мумкин […]
Ушбу мақоламизни биз айни вақтда долзарб бўлиб турган ва бутун дунё аҳлини ларзага келтириб, Интернет пайдо бўлганидан кейин “сейсмик” таъсир кўрсатиб келаётган ҳодиса бўлмиш блокчейн ва унинг ахборот хавсизлигига кўрсатаётган таъсири ҳақида сўз юритамиз. Бугунги кунда Интернет ривожланишнинг иккинчи босқичига ўтмоқда. Дастлаб Бутунжаҳон Ўргимчак тўри (World Wide Web) пайдо бўлган эди. У маълумотлар билан тезлик алмашиш имконини яратди. Шу боис, уни […]
–Ўзбекистонда электрон тўлов қандай ривожланиш босқичларидан ўтган? Электрон тўлов тизимларини ривожлантириш бўйича мамлакатда амалга оширилган энг катта лойиҳалар қайсилар? Маълумки, иқтисодиётда ҳисоб-китоблар механизмининг тўғри йўлга қўйилиши ва унинг қонуний асосда фаолият юритиши барча ривожланган давлатлар тараққиётининг асосий пойдевори ҳисобланади. Ҳар қандай давлатнинг иқтисодий ривожланиши ва унинг пул-кредит тизими ҳамда замонавий тўлов механизмларисиз тасаввур этиб бўлмайди. […]
Инсоният такомиллаша борган сари ўзининг ишини доимий равишда енгиллаштириб борган ҳолда, уни сунъий интеллект зиммасига юкламоқда. Ишлаб чиқаришни роботлаштириш бир қатор касблардан воз кечиш имконини берди, масалан, ўтган асрда телефонист қизлар икки абонентни ўзаро улаб берган бўлса,телефон алоқа хизмати бугунги кунда фақат электроника орқали кўрсатилмоқда. Ҳозирда тараққиёт янада илдамлаб кетди ва одамзот турли механик амалиётларни […]
26 сентябр куни Тошкент шаҳрида ICTWEEK 2018 ҳафталиги доирасида Рақамли Ўзбекистонга бағишланган Форум бўлиб ўтади. ICTWEEK 2018 ҳафталигининг муҳим воқеаларидан бири 26 сентябр куни «Ўзекспомарказ» МККнинг Анжуманлар залида бўлиб ўтадиган DIGITAL UZBEKISTAN Форумидир. Форумнинг асосий қисми икки қисмдан, нутқ ва панел муҳокамалардан иборат бўлади. Форум – бу ахборот технологиялари соҳасида замонавий тенденцияларни муҳокама қилиш учун […]
7 февралда Amazon интернет-ритейлери 2013 йилда иш бошлаганидан буён Amazon Payments сервисидан 33 миллион нафардан зиёд мижоз фойдаланганлигини маълум қилди. Бир йил олдин бу кўрсаткич 23 миллион фойдаланувчини ташкил қиларди. Бундан ташқари, ўтган йилда одамларга бошқа сайтларда, масалан, Nine West ва L’Occitane дўконларида харид ҳақини тўлаш учун ўзларининг Amazon-логинларидан фойдаланиш имконини берувчи хизмат ҳақи ҳажми […]













