Хабарлар билан алмашиш сервисларининг энг машҳурларидан бири бўлмиш WhatsApp да учинчи шахсларга бировларнинг ёзишмаларини олиш ва ўқиш имконини берувчи заифлик аниқланди. Муаммо “қурилмадан-қурилмага” шифрлаш протоколини амалга оширишда эканлиги маълум бўлди. “Қурилмадан-қурилмага” шифрлашни WhatsApp ўтган йил апрель ойида жорий қилганди. У Open Whisper Systems ишлаб чиққан Signal протоколи асосида амалга оширилганди. Протоколнинг ҳимоясини мижозларнинг иловалари суҳбатдошлар уланишининг […]
22 август куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди. Унда 2017 йилда соҳа олдида турган устувор вазифалар ҳамда уларнинг ижроси муҳокама қилинди. Ҳайъат йиғилишида вазирликнинг ҳудудий бошқарма ҳамда тизимдаги муассасаларнинг жойлардаги бўлинмалари видеоконференцалоқа ёрдамида қамраб олинди. Кун тартибига кўра, йиғилишда 5 та муҳим масала кўриб чиқилди. Биринчи масала […]
2 октябрь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Европа тикланиш ва ривожланиш банкининг Марказий Осиё ва Россия бўйича бошқарувчи директори Наталья Ханженкова бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда вазирлик раҳбарияти мамлакатда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришга оид ислоҳотлар хусусида маълумот берди. Шунингдек, мазкур йўналишда Европа тикланиш ва ривожланиш банки билан амалга ошириш мумкин бўлган истиқболли […]
11 октябрь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида IBM компаниясининг МДҲ мамлакатларида бизнесни ривожлантириш бўйича минтақавий директори билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда рақамли технологияларга ўтиш, иқтисодий соҳалар, шунингдек таълим, тиббиёт, телекоммуникация ва бошқа соҳаларга IBMнинг инновацион ечимларини жорий қилиш масалалари муҳокама қилинди. Айтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилнинг 18-20 сентябрь кунлари АҚШга уюштирган […]
26 сентябр куни Тошкент шаҳрида ICTWEEK 2018 ҳафталиги доирасида Рақамли Ўзбекистонга бағишланган Форум бўлиб ўтади. ICTWEEK 2018 ҳафталигининг муҳим воқеаларидан бири 26 сентябр куни «Ўзекспомарказ» МККнинг Анжуманлар залида бўлиб ўтадиган DIGITAL UZBEKISTAN Форумидир. Форумнинг асосий қисми икки қисмдан, нутқ ва панел муҳокамалардан иборат бўлади. Форум – бу ахборот технологиялари соҳасида замонавий тенденцияларни муҳокама қилиш учун […]