Чоршанба, Iyul 2, 2025

Бугун Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасида қўмита ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги ўртасида «Тошкент ахборот технологиялари университетининг ўқув медиа-маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ноталар алмашинуви ва грант келишуви имзоланди. Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) томонидан беғараз ёрдам сифатида тақдим қилинаётган мазкур грант миқдори 187,9 млн япон иенаси (1,6 млн. АҚШ доллар)ни ташкил […]

Бугун ЎзРТХБ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси билан биргаликда биржанинг марказий офисида авторақамларни онлайн аукционлар орқали сотиш тартиби ва механизми тўғрисида матбуот-анжумани ўтказди. Тадбирда таъкидланишича, ЎзРТХБ электрон аукцион савдоларни ташкиллаштириш ва ўтказиш бўйича автотранспорт давлат рақам белгиларини аукцион савдоларда сотиш бўйича биржанинг алоҳида ахборот тизими ва avtoraqam.uzex.uz веб-сайтини ишлаб чиқди. […]

Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Белоруссия Юқори технологиялар парки асосчиси Валерий Цепкало иштирокида шу йилнинг 4 декабрида махсус семинар ташкил қилинди. Унда давлат органларининг масъул ходимлари қатнашдилар. Валерий Цепкало – белоруссиялик дипломат ва давлат бошқармаси ходими, Белоруссия Юқори технологиялар парки асосчиси. У Москва давлат институтининг Халқаро муносабатлар факультетини тамомлаган, юридик фанлари номзоди. Валерий Цепкало 1997 йилдан […]

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Корея Республикасига буюрган ташрифи давомида Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги ва «Узтрейд» АЖ компанияси ва Жанубий Кореянинг KITA (Корея халқаро савдо ассоциацияси) ҳамда KTNET (электрон савдо миллий платформаси) ташкилотлари ўртасида www.tradeuzbekistan.com электрон савдо майдонида экспорт-импорт операциялари бўйича шартнома тузиш жараёнини онлайн бошқариш имкониятини берадиган ягона миллий ташқи савдо электрон платформасини яратиш бўйича келишув ва меморандум […]

21-23 ноябрь кунлари Халқаро электралоқа иттифоқининг Женева шаҳрида жойлашган бош қароргоҳида 2019 йилдаги Бутунжаҳон радиоалоқа конференциясига тайёргарлик кўришга бағишланган семинар йиғилиши бўлиб ўтди. 300 дан зиёд делегатлар, 100 дан зиёд турли мамлакатларнинг алоқа маъмурлари иштирок этган семинарда Ўзбекистон Республикасидан ҳам вакиллар мамлакатимизнинг бу йўналишдаги манфаатлари ҳимоя қиладиган ҳисобот ва чиқишлар билан иштирок этишди. Нуфузли тадбирда […]

Ҳар йили 9-октябрь куни Бутунжаҳон почта алоқаси куни нишонланади. Мазкур сана тарихий илдизларга эга – бу кунда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ихтисослашган агентлиги ҳисобланган Бутунжаҳон почта иттифоқи (БПИ)га асос солинган. Таркибига 190 дан ортиқ мамлакат кирувчи Бутунжаҳон почта иттифоқи жаҳонда энг катта почта тармоғи ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси 1994-йилдан буён Бутунжаҳон почта иттифоқининг тенг ҳуқуқли аъзоси ҳисобланади ва […]

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ахборот хизмати хабар беришича, 2017 йил 2 февралдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига кўра, Мирзахидов Хуршид Мирсабирович Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Раиси этиб тайинланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги Фармонига кўра, Шерматов Шерзод Хотамович Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди ва […]

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида бино ва иншоотларни ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш имкони яратилди. Ушбу хизмат бино ва иншоотлар шартномаларини рўйхатдан ўтказиш учун мўлжалланган. Бу қандай амалга оширилади? 1-қадам. Кўчмас мулкнинг «Тури» (турар жой / яшовсиз) белгиланади. 2-қадам. Ариза берувчи тўғрисида маълумот тўлдирилади. 3-қадам. Хизматдан фойдаланиш учун зарур бўлган маълумотлар тўлдирилади. Эслатиб ўтамиз, Фуқаролик […]

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги «Телекоммуникация соҳасида лицензиялаш фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқмоқда. Қарор лойиҳасида тадбиркорларга телекоммуникация соҳасида лицензия олишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш назарда тутилган. Ҳужжатда тадбиркорлик субектлари ҳақ-ҳуқулари ва манфаатларини акс эттириш учун қарорни тайёрлаш жараёнида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ташкил этилиб, хулоса ва ҳужжатларни тўплаш […]

22 август куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Бутунжаҳон банки штаб-квартираси АКТ лойиҳалари катта координатори O.Петров бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт соҳаларидаги лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди. Марказий ва Жанубий Осиёни ягона рақамли хабга боғлайдиган ва трансчегаравий телекоммуникация тармоғини яратишга қаратилган «Digital CASA» […]

- Advertisement -

Сўнгги мақолалар