Чоршанба, Ноябрь 11, 2026

Ўзбекистон Республикаси делегацияси Корея Республикасининг Сеул шаҳрида 31 октябрдан 3 ноябргача давом этган «Электрон ҳукумат» бўйича глобал форумда иштирок этди. Форум Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Корея Республикаси Ички ишлар ва хавфсизлик вазирлиги (MOIS) ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокамасига бағишланди. Расмий ташриф давомида бир қатор учрашувлар ўтказилиб, турли йўналишлар бўйича ҳамкорлик масалалари […]

Бугун Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасида қўмита ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги ўртасида «Тошкент ахборот технологиялари университетининг ўқув медиа-маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ноталар алмашинуви ва грант келишуви имзоланди. Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) томонидан беғараз ёрдам сифатида тақдим қилинаётган мазкур грант миқдори 187,9 млн япон иенаси (1,6 млн. АҚШ доллар)ни ташкил […]

“ЭЛЕКТРОН ҲУКУМАТ” “Электрон ҳукумат”ни ривожлантириш мақсадида “2017 йилда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳаларнинг манзилли дастури” тасдиқланди. Ушбу манзилли дастур 43 банддан иборат бўлиб, 2017 йил якунига кўра 36 тасининг ижроси таъминланди. АКТни ривожлантириш бўйича лойиҳаларнинг манзилли дастурининг амалга оширилишига 10 315,0 млн сўм белгиланган бўлиб, лойиҳаларнинг амалга оширилишидан ўзлаштирилган маблағ 9 959,62 млн сўмни ташкил этмоқда. Ахборот […]

2 октябрь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Европа тикланиш ва ривожланиш банкининг Марказий Осиё ва Россия бўйича бошқарувчи директори Наталья Ханженкова бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда вазирлик раҳбарияти мамлакатда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришга оид ислоҳотлар хусусида маълумот берди. Шунингдек, мазкур йўналишда Европа тикланиш ва ривожланиш банки билан амалга ошириш мумкин бўлган истиқболли […]

“Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш марказининг директори этиб Зафар Раҳматуллаев тайинланди. Янги директорни тайинлаш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олимжон Умаров, “Электрон ҳукумат” маркази директори ўринбосарлари Шуҳрат Қаюмов, Файзулла Арипжанов ҳамда марказ ходимлари иштирок этишди. Шу кунга қадар Зафар Раҳматуллаев Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази директори лавозимида фаолият олиб борган.

Фарғона вилояти 1938 йил 15 январда ташкил топган ва Ўзбекистоннинг қадимги маданият ўчоқларидан бири ҳисобланади. Фарғона водийсидан дунёга машхур жуда кўплаб илм-фан ва санъат намоёндалари ҳамда мутафаккирлар етишиб чиққан. Вилоят иқтисодиёти юксак шаклланган кўп тармоқли ҳудудий ишлаб чиқариш мажмуасини ташкил этиб, унинг мамлакатимиз миллий иқтисодиётининг равнақ топишида салмоқли ўрни бор. Шу билан бир қаторда вилоят […]

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (my2.gov.uz) кўчмас мулкни расмийлаштириш билан боғлиқ жараёнларни осонлаштирадиган янги хизматлар ишга туширилди. Жумладан, порталга уй-жой мулкдорлари учун қуйидаги 2 та оммабоп хизматлар жорий қилинди: – Тошкент шаҳри ҳудудида ўз уй-жойининг мавжудлиги/мавжуд эмаслиги тўғрисидаги гувоҳнома олиш;  – Тошкент шаҳридаги мол-мулкка нисбатан хатлов/тақиқ борлиги тўғрисида маълумот олиш.  Ҳозирча Тошкент шаҳрида истиқомат қилаётган […]

Давлат органлари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида кўрсатиладиган электрон давлат хизматлари (ЭДХ) электрон ҳужжат шаклида тақдим этилади. Ягона интерактив давлат хизматлари порталида икки турдаги давлат хизматлари мавжуд бўлиб, булар ахборот (офлайн) ва интерактив хизматлардир. “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш марказининг 2017 йил январь ойида ўтказилган сарҳисобига кўра, энг оммабоп интерактив хизматлар сирасига қуйидаги хизматлар кирган: “Юридик […]

20 июль куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Афғонистон Ислом Республикаси Президентининг инфратузилма, кадрлар ресурслари ва технологиялар масалалари бўйича бош маслаҳатчиси Х. Қаюмий билан учрашув бўлиб ўтди. Суҳбат давомида телекоммуникация ва ахборот технологиялари соҳасида икки тарафлама алоқаларни ривожлантириш, хусусан, юқори тезликдаги транзит алоқа каналлари, иккала мамлакатдаги алоқа операторларидаги халқаро трафик ҳажмини ошириш, халқаро Интернет […]

Маълумки, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш, хусусан, туғилганликни ва никоҳ тузилганлигини қайд этиш энг кўп фойдаланиладиган хизмат турларидан бири ҳисобланади. Давлат статистика қўмитаси ахборот хизматининг маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 2017 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра 32,121 млн кишини ташкил этмоқда. Бу эса бир йилда ўсиш 1,7 фоизга тенг бўлганини (545,8 минг киши) кўрсатади. 2016 […]

- Advertisement -

Сўнгги мақолалар