Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ахборот хизмати хабар беришича, 2017 йил 2 февралдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига кўра, Мирзахидов Хуршид Мирсабирович Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Раиси этиб тайинланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги Фармонига кўра, Шерматов Шерзод Хотамович Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди ва […]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Корея Республикасига буюрган ташрифи давомида Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги ва «Узтрейд» АЖ компанияси ва Жанубий Кореянинг KITA (Корея халқаро савдо ассоциацияси) ҳамда KTNET (электрон савдо миллий платформаси) ташкилотлари ўртасида www.tradeuzbekistan.com электрон савдо майдонида экспорт-импорт операциялари бўйича шартнома тузиш жараёнини онлайн бошқариш имкониятини берадиган ягона миллий ташқи савдо электрон платформасини яратиш бўйича келишув ва меморандум […]
Самарқанд шаҳрида 11-15 сентябрь кунлари Алоқа соҳасидаги ҳудудий ҳамдўстлик ташкилоти таркибига кирувчи, Радиочастота спектрини бошқариш, Радиоузатиш, шунингдек Радиоалоқа ассемблеясига ва Халқаро Электралоқа Иттифоқининг Бутунжаҳон радиоалоқа анжуманига тайёргарлик кўриш бўйича Ишчи гуруҳларининг йиғилиши ўз ишини бошлади. Тадбирда Озарбайжон, Арманистон, Белорусия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, шу билан бирга, Алоқа соҳасидаги ҳудудий ҳамдўстлик ташкилоти ижрочи қўмитаси, Халқаро Электралоқа Иттифоқи, […]
Президентимиз Шавкат Мирзиёев 15 июль куни пойтахтимизнинг Юнусобод туманига ташриф буюрди. Давлатимиз раҳбари туманда жойлашган Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг Қўриқлаш бошқармаси фаолияти билан танишди. Мамлакатимизда ички ишлар тизими тубдан ислоҳ қилинмоқда. Президентимиз ташаббуси билан профилактика инспекторлари ўзи хизмат қилаётган ҳудудда ягайдиган, фуқаролар йиғинлари билан бирга ишлайдиган янги тизим яратилмоқда. Ички ишлар ходимлари уй-жой, […]
Қандай қилиб ўз корхонангизнинг инфратузилмасини бошқаришни таъминлаш мумкин? Муаммолар ва кутилмаган ҳодисалар ҳақида имкон қадар тез хабардор бўлиш учун нима қилиш керак? “Ҳужумларни/таҳдидларни” қандай қилиб аниқлай олишимиз ёки олдиндан тахмин қилишимиз мумкин? Шу ва бошқа саволларга жавобни 9 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги “Пойтахт” бизнес-марказининг “Kizilkum Gold” конференц-залида «Ахборот хавфсизлигини таъминлашда комплекс ёндашув» мавзусига бағишланган халқаро конференция давомида […]
Жорий йилнинг 17 июль куни Вазирлар Маҳкамасининг «Рақамли телеэшиттиришларга ўтиш ва ер усти аналог телеэшиттиришларни тўхтатишга доир амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги 502-сон қарори қабул қилинди. Қарорга кўра республиканинг барча ҳудудларида 90 комплект юқори қувватли ва 404 комплект кам қувватли рақамли телеэшиттириш узаткичларини ўрнатиш ва фойдаланишга топшириш ҳисобига республиканинг барча аҳоли пунктлари рақамли телеэшиттиришлар билан қамраб […]