Республикамиз тадбиркорларининг давлат хизматлари сифатидан қониққанлик даражасини аниқлаш мақсадида ўтказилган Сўровноманинг бошланганлигига қарийиб 2 ой бўлди. Биз мамнуният билан Сўровнома натижаларини умумлаштириш вақти келганлигини маълум қиламиз ва унга бефарқ бўлмаган барча иштирокчиларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Энди бевосита сўров натижаларига ўтсак. Шундай қилиб, Сўровномада қатнашган тадбиркорларнинг кўпчилигини (92%) эркаклар ташкил этиб, уларнинг қарийиб ярмидан кўпини (53%) […]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи галдаги чора-тадбирлар тўғрисида» ПФ-5177-сон фармонининг қабул қилиниши муносабати билан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида барча мобил алоқа операторлари ва интернет-провайдерлари раҳбарлари иштирокида тариф сиёсатини тартибга солиш бўйича бирламчи вазифалар муҳокамасига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда телекоммуникация хизматларини сўмли тарифга ўтказишда абонентларга зарар […]
“ЭЛЕКТРОН ҲУКУМАТ” “Электрон ҳукумат”ни ривожлантириш мақсадида “2017 йилда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳаларнинг манзилли дастури” тасдиқланди. Ушбу манзилли дастур 33 банддан иборат бўлиб, 2017 йил якунига кўра 31 та банди ижроси таъминланди. АКТни ривожлантириш бўйича лойиҳаларнинг манзилли дастурининг амалга оширилишига 16 096,65 млн сўм белгиланган бўлиб, лойиҳаларнинг амалга оширилишидан ўзлаштирилган маблағ 16 449,30 млн сўмни ташкил […]
Шиддат билан ривожланиб бораётган бугунги кун ахборотлашган жамияти мисолида давлат ва халқ муносабатларининг янги даражага кўтарилганлигини гувоҳи бўлмоқдамиз. Ўз навбатида, баъзи ривожланган ва ривожланаётган давлатлар жамият ҳаётининг муҳим негизи ҳисобланмиш оила институти, аёллар ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиниши борасидаги мавқеъини мустаҳкамлашда ахборотлаштириш масаласини асосий вазифа сифатида белгилаган бўлса, баъзилари жамият ва давлат ривожланишининг муҳим омили сифатида кун […]
Ҳозирги вақтда ахборот-коммуникация технологияларидан ҳаётнинг барча жабҳаларида фойдаланиб келинмоқда, шу жумладан ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятида ҳам. Жиноятчилик билан курашиш амалиётининг ривожланиши, хавфсизлик ва жамоат тартибини таъминлаш – ички ишлар органлари олдида турган вазифаларни муваффақиятли бажариш, аксарият ҳолатларда улар фаолиятининг ахборот ва таҳлилий таъминланганлик даражаси билан белгиланишини кўрсатади. Фаолиятга автоматлаштиришни жорий қилиш, компьютер технологияларидан фойдаланиш жараёнидаги катта […]
АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ЖАДАЛ РИВОЖЛАНИШИ Мамлакатимизда “Электрон ҳукумат” тизимининг жорий этилишини янги босқичга олиб чиқиш сари қўйилган асосий қадамлардан бири – Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ташкил этилиши бўлди. Ушбу вазирлик республикада “Электрон ҳукумат” соҳасидаги ваколатли орган этиб белгиланди. Бу эса, ўз навбатида, вазирликнинг ҳудудий бошқармалари ҳамда вазирлик тизимига кирувчи соҳа корхоналарининг зиммасига […]
«ЭЛЕКТРОН ҲУКУМАТ» “Электрон ҳукумат”ни ривожлантириш мақсадида «2017 йилда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳаларнинг манзилли дастури» тасдиқланди. Ушбу манзилли дастур 45 банддан иборат бўлиб, 2017 йил якунига кўра 43 тасининг ижроси таъминланди. АКТни ривожлантириш бўйича лойиҳаларнинг манзилли дастурининг амалга оширилишига 17 853,7 млн сўм белгиланган бўлиб, лойиҳаларнинг амалга оширилишидан ўзлаштирилган маблағ 17 734,0 млн сўмни ташкил этмоқда. […]
Маълумки, Хоразм диёри дунё цивилизациясининг энг қадимий бешикларидан бири ҳисобланади. Ушбу кўҳна замин кўплаб мутафаккир, илм-фан ва санъат намояндалари ҳисобланган аждодларимиз ватани ҳисобланади. Ўрта Осиё ҳудудидаги энг қадимий давлатлардан бири бўлган Хоразм вилоятининг бугунги куни, хусусан, ҳудудда ахборот технологияларининг жорий этилиши кўрсаткичлари билан танишишгач, вилоятнинг ушбу йўналишда республиканинг бошқа ҳудудларидан қолишмайдиган натижаларга эришаётганига амин бўлиш […]
Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидан тақдирланган бир гуруҳ ходимларга давлат мукофотларини топширишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонига кўра, ҳуқуқий давлатни шакллантириш ва миллий қонунчиликни такомиллаштиришга, фуқароларнинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқ ва […]
Тошкент вилоятининг бугунги куни, хусусан, ушбу ҳудудда ахборот технологияларининг жорий этилиши кўрсаткичлари билан танишиш мақсадида тайёрланган ушбу мақолани, сиз, азиз журналхонларимиз вилоятнинг ушбу йўналишда республиканинг бошқа ҳудудларидан қолишмайдиган натижаларга эришаётганига амин бўлиш мумкин. “ЭЛЕКТРОН ҲУКУМАТ” “Электрон ҳукумат”ни ривожлантириш мақсадида “2017 йилда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳаларнинг манзилли дастури” тасдиқланди. Ушбу манзилли дастур 47 банддан иборат бўлиб, […]