21-23 ноябрь кунлари Халқаро электралоқа иттифоқининг Женева шаҳрида жойлашган бош қароргоҳида 2019 йилдаги Бутунжаҳон радиоалоқа конференциясига тайёргарлик кўришга бағишланган семинар йиғилиши бўлиб ўтди. 300 дан зиёд делегатлар, 100 дан зиёд турли мамлакатларнинг алоқа маъмурлари иштирок этган семинарда Ўзбекистон Республикасидан ҳам вакиллар мамлакатимизнинг бу йўналишдаги манфаатлари ҳимоя қиладиган ҳисобот ва чиқишлар билан иштирок этишди. Нуфузли тадбирда […]
«Uzmobile» уяли алоқа операторининг хабарига кўра, компаниялар ўртасидаги келишув абонентларга Ўзбекистон ҳамда Россияда бўлган вақтларида овозли мулоқот, хабарлар алмашиш ва интернет-трафикни сарфлашдаги ҳаражатларни камайтириш имконини беради. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Uzmobile миллий мобил алоқа оператори 2015 йилнинг апрель ойида ишга туширилган.
11 октябрь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида IBM компаниясининг МДҲ мамлакатларида бизнесни ривожлантириш бўйича минтақавий директори билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда рақамли технологияларга ўтиш, иқтисодий соҳалар, шунингдек таълим, тиббиёт, телекоммуникация ва бошқа соҳаларга IBMнинг инновацион ечимларини жорий қилиш масалалари муҳокама қилинди. Айтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилнинг 18-20 сентябрь кунлари АҚШга уюштирган […]
Тошкент шаҳридаги Инҳа университети 2017 йилнинг 20-21 июль кунлари бўлиб ўтадиган имтиҳонларни жонли кузатишни истаганлар учун имконият яратиб, жараёнларни онлайн тарзда намойиш этишни бошлади. Университет бу йил ҳам кириш имтиҳонларининг видео-стримингини ташкил этди. Барча хоҳловчилар кириш имтиҳонлари жараёнларини live.inha.uz ҳаволаси орқали (TAS-IX), шунингдек, университетнинг фейсбукдаги расмий саҳифаси орқали онлайн кузатишлари мумкин. Кириш имтиҳонлари ўтказилиши мўлжалланган […]
Яқинда Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида анъанага айланиб улгурган маросим бўлиб ўтди. Семестр натижалари бўйича ҳар бир курсдан имтиҳонларда юқори балларни қўлга киритган ҳамда ўқиш давомида ўзини ижобий томондан намоён этган энг яхши 10 нафар талабаларни аниқланди. Мазкур талабалар навбатдаги бир семестр учун тўлов пулидан 50 фоиз ёки 100 фоизга озод қилинади. Маросим давомида ўтган семестр […]









