Шанба, Iyun 6, 2026

Ўзбекистон Республикасини 2017–2021 йилларда ривожлантириш стратегияси доирасида 30 август куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда «Unitel» МЧЖ ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорликни ривожланитириш бўйича Меморандум имзоланди. Мазкур ҳужжат Ўзбекистонда ахборот-коммуникациялари технологияларини ривожлантириш учун юқори малакали кадрларни тайёрлашга қаратилган. Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев мамлакатимизда АКТ соҳасини ривожлантириш мақсадида Тошкент ахборот технологиялари университетини янада […]

Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири в.б. Шерзод Шерматов, олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов ва Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори Сарвар Бабаходжаев таркибидаги делегация Корея Республикасидаги Инҳа университети президенти Сунья Чой хоним билан музокаралар ўтказди. Учрашув давомида томонлар Тошкент шаҳридаги Инҳа университети таълим дастурларини кенгайтириш масаласини кўриб чиқишди. Хусусан, бакалавриат таълим […]

Кўп сонли сўровларга кўра, «BestSoft Challenge 2017» танлови иштирокчиларини рўйхатга олиш муддати 2017 йил 31 октябргача узайтирилди ва қуйидаги муддатлар белгиланди: 2-босқич: 3-15 ноябрь – дастлабки саралаш босқичи (финал иштирокчиларини аниқлаш); 3-босқич: 20-30 ноябрь– якуний саралаш босқичи (ғолибларни аниқлаш). Иштирокчилар ва уларнинг лойиҳаларини рўйхатга олиш software.uz (bestsoft.software.uz) сайти орқали амалга оширилади. Ишланма ва лойиҳаларни баҳолашда […]

Ўзбекистон Республикаси делегацияси Корея Республикасининг Сеул шаҳрида 31 октябрдан 3 ноябргача давом этган «Электрон ҳукумат» бўйича глобал форумда иштирок этди. Форум Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Корея Республикаси Ички ишлар ва хавфсизлик вазирлиги (MOIS) ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокамасига бағишланди. Расмий ташриф давомида бир қатор учрашувлар ўтказилиб, турли йўналишлар бўйича ҳамкорлик масалалари […]

Ўзбекистон почтаси Ахборот хизматининг хабар беришича, эндиликда Россия Федерацияси, Қозоғистон, Қирғизистон, Украина, Беларус, Молдова, Озарбайжон ва Арманистон давлатларига халқаро пул ўтказмаларини нақд пулда ҳамда банк пластик карталари орқали амалга ошириш мумкин. Ушбу янгилик, Ўзбекистон почтаси мижозларининг халқаро пул ўтказмаларини банк пластик карталаридан юбориш масаласидаги кўплаб мурожаатлари натижасидир.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида 2017 йилнинг 29 ноябрь куни “Open Data Challenge”  – очиқ маълумотлардан фойдаланган ҳолда иловалар ишлаб чиқиш бўйича танловнинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Танлов Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети, Ўзбекистондаги БМТТД ваколатхонаси, Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва бошқа муассасалар томонидан ташкил қилинди. “Open Data […]

21-23 ноябрь кунлари Халқаро электралоқа иттифоқининг Женева шаҳрида жойлашган бош қароргоҳида 2019 йилдаги Бутунжаҳон радиоалоқа конференциясига тайёргарлик кўришга бағишланган семинар йиғилиши бўлиб ўтди. 300 дан зиёд делегатлар, 100 дан зиёд турли мамлакатларнинг алоқа маъмурлари иштирок этган семинарда Ўзбекистон Республикасидан ҳам вакиллар мамлакатимизнинг бу йўналишдаги манфаатлари ҳимоя қиладиган ҳисобот ва чиқишлар билан иштирок этишди. Нуфузли тадбирда […]

29 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида (IUT) биринчи маротаба “Silicon Valley Talks” лойиҳаси доирасида маъруза ташкиллаштирилди. Маъруза ташкилотчилари IUT ҳамда АҚШнинг “Openbucks” корпорацияси 2017 йил сентябрь ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи доирасида ўзаро англашув Меморандумини имзолаган эдилар. Имзоланган меморандум доирасида IUT ва “Openbucks” IT-таълим соҳасида ҳамкорлик қилишни режалаштиришмоқчи. Жумладан, томонлар “Silicon Valley […]

Жорий йилнинг 13 сентябридан бошлаб давлат органларига мурожаат қилганда электрон рақамли имзонинг бўлиши бекор қилинди. Мазкур қоида «Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисида»ги қонуннинг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 12 сентябрь куни имзоланган янги таҳририда ўз аксини топган. Шунингдек, қонуннинг янги таҳририда «қайта мурожаат» тушунчаси ҳам қўлланилган бўлиб, у фуқаронинг аввалги мурожаатига нисбатан давлат органи томонидан […]

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида (IUT) жаҳон IT-бозорининг етакчиларидан бири бўлган «Google» компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда «Google»нинг Дублиндаги офиси ходимлари Абдулла Айдин ва Татьяна Захаровалар иштирок этдилар. Тадбир давомида «Google» вакиллари ўзбекистонлик ёшларга корпорациянинг ривожланиш тарихи ҳамда компания сервислари тўғрисида сўзлаб беришди. «Google» вакиллари компания томонидан ўз ходимлари учун яратилган шароитлар тўғрисида ҳам […]

- Advertisement -

Сўнгги мақолалар