Якшанба, May 19, 2024

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг (IUT) бир гуруҳ талабалари Корея Республикасидаги Инҳа университети Ёзги мактабида иштирок этдилар. Ўзбекистонлик талабалардан ташқари Корея Республикасидаги Инҳа университетида Индонезия, Буюк Британия, Малайзия, Франция, Германия, Хитой, Италия, Россия, Қозоғистон ва бошқа мамлакат вакиллари иштирок этдилар. Талабалардан бири Ирода Ўлмасбоева сафарни қуйидагича таърифлади: «Ёзги мактабда 16 та мамлакатдан зиёд талабалар иштирок этганлиги […]

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи галдаги чора-тадбирлар тўғрисида» ПФ-5177-сон фармонининг қабул қилиниши муносабати билан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида барча мобил алоқа операторлари ва интернет-провайдерлари раҳбарлари иштирокида тариф сиёсатини тартибга солиш бўйича бирламчи вазифалар муҳокамасига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда телекоммуникация хизматларини сўмли тарифга ўтказишда абонентларга зарар […]

Яқинда ёшларнинг стартап-ташаббусларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган уч ойлик дастур ўз ишини бошлади. Танлов саралашининг натижасига кўра, «Стартап-ташаббуслари» дастурининг иккинчи даврида бутун Ўзбекистондан топширилган 40 та стартап-лойиҳа иштирок этмоқда. Жорий йилда стартап-лойиҳалар мамлакатнинг барча ҳудудларидан тақдим этилгани муҳим аҳамият касб этган бўлиб, улар қишлоқ хўжалиги, логистика, молия, таълим каби янги соҳаларни қамраб олди. Дастурий иловаларни ишлаб чиқишга […]

Диққат! Имконияти чекланган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш юзасидан махсус сўров ўтказилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 августдаги «Имконияти чекланган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш юзасидан» Ф-5006-сон фармойиши асосида, имконияти чекланган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори бошчилигида Комиссия тузилди. Қизиқиш билдирган барча юртдошларимизни, шакллантирилган махсус сўровномада иштирок […]

«UNICON.UZ» фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази веб-технологиялар бўйича дастурчиларни, маълумотлар базаларининг бошқарув тизимлари администраторлари ва илова серверлари администраторларини ишга таклиф қилади. Номзодлардан: Замонавий веб-технологияларни дастурлаш тилларида (Node.JS, JAVA 2EE, Transact-SQL, PL\SQL yoki boshqalar) ишлаш, Oracle Database, DB2, MS SQL Server, PostgreSQL, MySQL маълумотлар базалари бошқарув тизимларидан фойдаланиш кўникмаси; Oracle Database, DB2, MS SQL Server, PostgreSQL, MySQL […]

Бугунги кунда Ўзбекистон аҳолиси, айниқса, ёшлар мобил алоқадан фаол фойдаланмоқда. Ёшларга қулайликлар яратиш мақсадидан бутун республикамиз бўйлаб хизматлар тақдим этувчи UZMOBILE миллий мобил алоқа оператори Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи билан ҳамкорликда махсус ижтимоий лойиҳа — янги «Ёшлар» тариф режасини тақдим этди. Мазкур ҳамкорлик Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 5-июлдаги «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон Ёшлар […]

“Стартап ҳафталиги” танловининг Мирзо Улуғбек туман босқичи совриндорига айланган Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT)нинг талабалари ўз стартап лойиҳалари устида ишлаш учун молиялаштириладилар. Танловнинг туман босқичи Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ташаббуси, Ўзбекистон Марказий банки ҳамда пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туман ҳокимиятининг қўллаб-қувватлаши остида 3 июнь куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида ўтказилди. Танловда мингдан ортиқ касб-ҳунар коллежлари, […]

Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети 1 август имтиҳонлари муваффақиятли ташкил қилинди. Имтиҳонлар 9 та объект: ТАТУ, Тошкент алоқа касб-ҳунар коллежи, Юнусобод туманидаги мактаб биноларида ўтказилди. 2016 йил билан солиштирилганда бу йил ТАТУда ўқиш истагини билдирган абитуриентлар сони 1579 (14,8) нафарга ошган. Жорий йилда ТАТУга 1600 нафар талаба қабул қилинади. Имтиҳонда абитуриентлар учун барча […]

6 декабрь куни Америка Қўшма Штатларининг Вебстер Университети вице-президенти Питер Махер бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига ташриф буюрган университет делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди. Делегация аъзолари таркибида мазкур университетнинг Бизнес ва технология мактаби декани Симмон Кумминг ҳамда Таълим муассасалари бўйича декани Бренда Файфлар ҳам ташриф буюришди. Делегациянинг ташрифидан кўзланган мақсад […]

28 июнда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида АҚШнинг Вебстер университети таълим ишлари, халқаро кампус ва ташаббуслар бўйича вице-президенти Питер Махер билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Вебстер университети ҳамда Тошкент ахборот технологиялари университетлари ўртасида АКТ соҳаси учун кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик муҳокама қилинди. Хусусан, биргаликда талабалар учун таълимий ва талаба алмашинув дастурларини, шунингдек, илмий тадқиқотларни ташкил қилишда истиқболли лойиҳалар юзасидан фикр […]

- Advertisement -

Сўнгги мақолалар