Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (my2.gov.uz) кўчмас мулкни расмийлаштириш билан боғлиқ жараёнларни осонлаштирадиган янги хизматлар ишга туширилди. Жумладан, порталга уй-жой мулкдорлари учун қуйидаги 2 та оммабоп хизматлар жорий қилинди: – Тошкент шаҳри ҳудудида ўз уй-жойининг мавжудлиги/мавжуд эмаслиги тўғрисидаги гувоҳнома олиш; – Тошкент шаҳридаги мол-мулкка нисбатан хатлов/тақиқ борлиги тўғрисида маълумот олиш. Ҳозирча Тошкент шаҳрида истиқомат қилаётган […]
Бугун Халқаро Пресс-клубда «Ўзбекистонда мобил алоқа: муаммо ва ечимлар» мавзусида навбатдаги сессия ташкил қилинди. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги вазири в.б. Ш. Шерматов, Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат санитария врачи С. Саидалиев ва мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган мобил операторлар вакиллари иштирок этдилар. Биламизки, мобил алоқа сифати бевосита мобил алоқа база […]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 22-25 ноябрь кунлари Корея Республикасига буюрган ташрифи доирасида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги делегацияси Корея Республикаси Ички ишлар ва хавфсизлик вазири Ким Бу Кюм билан музокаралар ўтказди. Ички ишлар ва хавфсизлик вазирлиги Корея давлат бошқаруви ва хавфсизлик вазирлиги негизида ташкил қилинган бўлиб, унинг фаолияти жамоат хавфсизлигини таъминлашга йўналтирилган. Шунингдек, “Ақлли […]
Давлат органлари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида кўрсатиладиган электрон давлат хизматлари (ЭДХ) электрон ҳужжат шаклида тақдим этилади. Ягона интерактив давлат хизматлари порталида икки турдаги давлат хизматлари мавжуд бўлиб, булар ахборот (офлайн) ва интерактив хизматлардир. “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш марказининг 2017 йил январь ойида ўтказилган сарҳисобига кўра, энг оммабоп интерактив хизматлар сирасига қуйидаги хизматлар кирган: “Юридик […]
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 11 июль куни миграция жараёнлари ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари ҳақидаги ПҚ-3126 сонли қарор имзоланди. Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамкорлигида 2018 йил 1 май кунидан давлат хизматлари кўрсатиш жараёнлари, жумладан, биометрик ҳужжатлар бериш, хорижга чиқиш […]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича давлат дастурини шакллантириш ва молиялаштиришга оид янги тартиб тўғрисида”ги қарорида вазирлик зиммасига ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини ривожлантиришнинг узоқ муддатга мўлжалланган концепциясини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган эди. Шу муносабат билан, вазирликда ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини ривожлантиришнинг узоқ муддатга мўлжалланган концепциясини ишлаб чиқиш бўйича […]
Қандай қилиб ўз корхонангизнинг инфратузилмасини бошқаришни таъминлаш мумкин? Муаммолар ва кутилмаган ҳодисалар ҳақида имкон қадар тез хабардор бўлиш учун нима қилиш керак? “Ҳужумларни/таҳдидларни” қандай қилиб аниқлай олишимиз ёки олдиндан тахмин қилишимиз мумкин? Шу ва бошқа саволларга жавобни 9 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги “Пойтахт” бизнес-марказининг “Kizilkum Gold” конференц-залида «Ахборот хавфсизлигини таъминлашда комплекс ёндашув» мавзусига бағишланган халқаро конференция давомида […]
Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг янги талқини (My2.gov.uz)да юридик шахслар учун ташқи савдо шатрномалари бўйича маълумотларни тақдим этишга хизмат қилувчи Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида интерактив хизмати ишга тушди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ташқи савдо фолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ мазкур хизмат фақатгина Ягона порталнинг янги шакли орқали […]
Самарқанд шаҳрида 11-15 сентябрь кунлари Алоқа соҳасидаги ҳудудий ҳамдўстлик ташкилоти таркибига кирувчи, Радиочастота спектрини бошқариш, Радиоузатиш, шунингдек Радиоалоқа ассемблеясига ва Халқаро Электралоқа Иттифоқининг Бутунжаҳон радиоалоқа анжуманига тайёргарлик кўриш бўйича Ишчи гуруҳларининг йиғилиши ўз ишини бошлади. Тадбирда Озарбайжон, Арманистон, Белорусия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, шу билан бирга, Алоқа соҳасидаги ҳудудий ҳамдўстлик ташкилоти ижрочи қўмитаси, Халқаро Электралоқа Иттифоқи, […]
Жорий йилнинг 13 сентябридан бошлаб давлат органларига мурожаат қилганда электрон рақамли имзонинг бўлиши бекор қилинди. Мазкур қоида «Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисида»ги қонуннинг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 12 сентябрь куни имзоланган янги таҳририда ўз аксини топган. Шунингдек, қонуннинг янги таҳририда «қайта мурожаат» тушунчаси ҳам қўлланилган бўлиб, у фуқаронинг аввалги мурожаатига нисбатан давлат органи томонидан […]












