Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири в.б. Шерзод Шерматов, олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов ва Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори Сарвар Бабаходжаев таркибидаги делегация Корея Республикасидаги Инҳа университети президенти Сунья Чой хоним билан музокаралар ўтказди. Учрашув давомида томонлар Тошкент шаҳридаги Инҳа университети таълим дастурларини кенгайтириш масаласини кўриб чиқишди. Хусусан, бакалавриат таълим […]
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги чет элда истиқомат қилувчи ватандошлар орасидаги IT соҳаси мутахассисларини Ўзбекистонда ахборот технологиялари йўналишидаги таълим муассасаларини ўқув тизимини ривожлантиришга ўз ҳиссаларини қўшишга таклиф қилади. Чет элда истиқомат қи-лувчи юқори малакали юртдошларимиз Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг ўқув тизимини ривожлантириш бўйича ўз таклифлари билан ўртоқлашишлари ва илмий фаолиятларини бирлаштиришлари […]
2017 йилнинг 10 ноябридан “Open Data Challenge” танлови иштирокчилардан аризалар қабул қилишни бошлади. “Open Data Challenge” – бу очиқ ҳукумат маълумотларига асосланган маҳсулотларни тез ишлаб чиқиш бўйича мусобақа бўлиб, у Ўзбекистон учун нисбатан янги бўлган очиқ маълумотлар ғоясини тарғиб этишга қаратилган. Хакатоннинг асосий вазифаси Очиқ маълумотлар портали (data.gov.uz) ва Ўзбекистон давлат органлари веб-сайтларида жойлаштирилган, ҳамда хусусий […]
Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ва “Curtin University” (Австралия) вакиллари таълим ҳамда ахборот технологиялари соҳасида тадқиқотлар олиб бориш учун ҳамкорликни ўрнатиш тўғрисида келишиб олишди. IUT ва “Curtin University” ахборот технологиялари соҳасидаги тадқиқотлар борасида ҳамкорликни ривожлантириш учун ўзаро англашув тўғрисидаги меморандумни имзолашди. Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори Сарвар Бабаходжаев: “Биз Австралиянинг етакчи университетларидан бири билан ҳамкорлик қилишдан […]
Инҳа университети “Joongang Daily” нашри томонидан чоп этилган Жанубий Корея олий ўқув юртлари рейтингида 10-ўриндан 8-ўринга кўтарилди. Рейтингдан 189 та университет жой олди. “Joongang Daily” нашрининг университетлар рейтинги Жанубий Кореялик олий ўқув юртлари учун бошқа халқаро рейтинглардан муҳимроқдир ва улар ушбу рейтингдаги натижаларини мунтазам яхшилаб боришга интиладилар. “Joongang Daily” нашрининг университетлар рейтингини охирги 24 йил давомида […]
Чет тилларни, айниқса турли миллат вакиллари орасида универсал сўзлашув воситаси – “Lingua Franca” ҳисобланган инглиз, немис ва француз тилларини ўрганиш яхши даромадли иш ва кўнгилдагидек касбий фаолиятни олиб бориш, порлоқ келажакка етаклайдиган жараён эканини бугун ҳамма тушунади. Бу жараённи ёшликдан, болаликдан бошлаш ҳам муҳим. Бироқ грамматикаси, тузилиши ва лексикаси жиҳатдан она тилимиздан фарқланадиган тилларни ўрганишда […]
Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) ва Ўзбекистон Ҳарбий кучлар Академияси таълим ва фан соҳасидаги келишувни имзолашди. Ҳужжат Тошкент шаҳридаги Инҳа университети Ректори Сарвар Бабаходжаев ва Ўзбекистон Ҳарбий кучлар Академияси бошлиғи Қобул Бердиевлар томонидан имзоланди. Келишувнинг мақсади: таълим муассасалари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантириш, таълим, методик ва илмий ишларни ташкил қилишда, шунингдек, бошқа таълим соҳаларида […]
Бугунги кунда юртимизда ахборотлаштириш, инновацион дастурлар ва IT компаниялар ҳамда давлат ўртасидаги муносабатнинг янги тури ҳақида кўп гапирилмоқда. Инновациялар асри деб аталган ХХI асрдаги тараққиёт таълим соҳасига ҳам ўз таъсирини ўтказиб, қатор ўзгаришларга сабаб бўлди. Уларнинг замирида эса таълим соҳасида замонавий инновацион технологиялардан фойдаланишга асосланган янгича ёндашувларнинг ривожланиши ётади. Зеро, ҳозирги ва келажак авлод самарали, […]
Фестиваль-танлов ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, техник воситалар ва компьютер технологиялари ишини ўрганиш ҳамда техник ижодкорликни ривожлантириш мақсадида илк маротаба ўтказилди. Фестивалда «автомодель», «авиа-ракетамодель», «кемасозлик», «робототехника», «электрон ўйинчоқлар», «радиотехника», «электроника ва алоқа», «кино-видео ҳаваскорлик» йўналишларида яратилган ишланмалар кўриб чиқилди. Танловнинг ҳудудий босқичларида жами 7000 нафарга яқин ўқувчилар 10 мингдан ортиқ ижодий ишлари билан қатнашишди. […]
Яқинда Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида анъанага айланиб улгурган маросим бўлиб ўтди. Семестр натижалари бўйича ҳар бир курсдан имтиҳонларда юқори балларни қўлга киритган ҳамда ўқиш давомида ўзини ижобий томондан намоён этган энг яхши 10 нафар талабаларни аниқланди. Мазкур талабалар навбатдаги бир семестр учун тўлов пулидан 50 фоиз ёки 100 фоизга озод қилинади. Маросим давомида ўтган семестр […]