Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида шу йил 15 июнь кунидан 15 июлгача абитуриентлар учун синов тестлари ўтказилади. 1 август куни топшириладиган тестларга тайёргарлик сифатида ўтказиладиган синовларда барча хоҳловчилар қатнашишлари мумкин. Ҳар бир қатнашчи ўзини қизиқтирган йўналишни белгилаб, керакли фанлар бўйича имтиҳон топшира олади. – Абитуриентлар кўпинча математика ва физика фанларини танлаб тест топширишади, […]
Чет тилларни, айниқса турли миллат вакиллари орасида универсал сўзлашув воситаси – “Lingua Franca” ҳисобланган инглиз, немис ва француз тилларини ўрганиш яхши даромадли иш ва кўнгилдагидек касбий фаолиятни олиб бориш, порлоқ келажакка етаклайдиган жараён эканини бугун ҳамма тушунади. Бу жараённи ёшликдан, болаликдан бошлаш ҳам муҳим. Бироқ грамматикаси, тузилиши ва лексикаси жиҳатдан она тилимиздан фарқланадиган тилларни ўрганишда […]
«Билимлар беллашуви» ўйини айнан интеллектуал ўйинлар иштиёқмандлари учун яратилган. Бу шунчаки савол-жавоб ўйини эмас, балки билим ва дунёқарашни синовчи батлдир. Сиз ўйинни бошлаш вақтида рақибингизни ўзингиз танлайсиз ёки ўйиннинг ўзи сизга ихтиёрий рақибни танлаб беради. 16 тоифа бўйича мингдан ортиқ саволлар – дунёқарашни кенгайтиришга мўлжалланган яхши восита. Сиз ўз рақибингизга ўйинни ютқазишни истамайсиз-ку!? Ўйин мобил […]
Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида (IUT) жаҳон IT-бозорининг етакчиларидан бири бўлган «Google» компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда «Google»нинг Дублиндаги офиси ходимлари Абдулла Айдин ва Татьяна Захаровалар иштирок этдилар. Тадбир давомида «Google» вакиллари ўзбекистонлик ёшларга корпорациянинг ривожланиш тарихи ҳамда компания сервислари тўғрисида сўзлаб беришди. «Google» вакиллари компания томонидан ўз ходимлари учун яратилган шароитлар тўғрисида ҳам […]
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 сентябрь куни «Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабни ташкил этиш тўғрисида»ги Қарорни имзолаган эди. Ушбу мактабга: – умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари асосида замонавий ахборот ва педагогик технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда математика, физика, информатика ва чет тили фанларининг чуқур ўқитилишини ташкил этиш; – […]
Ўзбекистон Республикасини 2017–2021 йилларда ривожлантириш стратегияси доирасида 30 август куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда «Unitel» МЧЖ ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорликни ривожланитириш бўйича Меморандум имзоланди. Мазкур ҳужжат Ўзбекистонда ахборот-коммуникациялари технологияларини ривожлантириш учун юқори малакали кадрларни тайёрлашга қаратилган. Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев мамлакатимизда АКТ соҳасини ривожлантириш мақсадида Тошкент ахборот технологиялари университетини янада […]
6 декабрь куни Америка Қўшма Штатларининг Вебстер Университети вице-президенти Питер Махер бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига ташриф буюрган университет делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди. Делегация аъзолари таркибида мазкур университетнинг Бизнес ва технология мактаби декани Симмон Кумминг ҳамда Таълим муассасалари бўйича декани Бренда Файфлар ҳам ташриф буюришди. Делегациянинг ташрифидан кўзланган мақсад […]
Халқаро тажриба шуни кўрсатмоқдаки, интернет-технологияларининг улкан қулайликлари бўлишига қарамай, интернет тармоғида аксар ёшлар турли хавфларга, ёт ғоялар, зўравонлик, экстремизим ва бошқа салбий тарғиботи таъсирига тушиб қолишади. Ўз фарзандларини ҳимоялаш учун ота-оналар кўп ҳолларда фарзандларига интернетга уланишни ва ундан фойдаланишни таъқиқлаб қўйишади. Бу билан болани глобал тармоқнинг фойдали томонлари – таълим, маърифий ресурслар, электрон кутубхоналар ва […]
Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири в.б. Шерзод Шерматов, олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов ва Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори Сарвар Бабаходжаев таркибидаги делегация Корея Республикасидаги Инҳа университети президенти Сунья Чой хоним билан музокаралар ўтказди. Учрашув давомида томонлар Тошкент шаҳридаги Инҳа университети таълим дастурларини кенгайтириш масаласини кўриб чиқишди. Хусусан, бакалавриат таълим […]
2017 йилнинг 1 август кунидан бошлаб Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT)нинг Узлуксиз таълим маркази бўлажак абитуриентлар ҳамда ўз билимини яхшилаб олишни хоҳловчилар учун математика, физика ва инглиз тили бўйича ўқув курсларига рўйхатга ола бошлайди. Ўқув курсларидан кўзланган асосий мақсад – ёшлар ўртасида математика ва физика фанларига бўлган қизиқишни ошириш, мазкур фанларга иқтидори бор бўлган ўғил-қизларни […]