Бугунги кунда юртимизда ахборотлаштириш, инновацион дастурлар ва IT компаниялар ҳамда давлат ўртасидаги муносабатнинг янги тури ҳақида кўп гапирилмоқда. Инновациялар асри деб аталган ХХI асрдаги тараққиёт таълим соҳасига ҳам ўз таъсирини ўтказиб, қатор ўзгаришларга сабаб бўлди. Уларнинг замирида эса таълим соҳасида замонавий инновацион технологиялардан фойдаланишга асосланган янгича ёндашувларнинг ривожланиши ётади. Зеро, ҳозирги ва келажак авлод самарали, […]
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 сентябрь куни «Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабни ташкил этиш тўғрисида»ги Қарорни имзолаган эди. Ушбу мактабга: – умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари асосида замонавий ахборот ва педагогик технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда математика, физика, информатика ва чет тили фанларининг чуқур ўқитилишини ташкил этиш; – […]
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида шу йил 15 июнь кунидан 15 июлгача абитуриентлар учун синов тестлари ўтказилади. 1 август куни топшириладиган тестларга тайёргарлик сифатида ўтказиладиган синовларда барча хоҳловчилар қатнашишлари мумкин. Ҳар бир қатнашчи ўзини қизиқтирган йўналишни белгилаб, керакли фанлар бўйича имтиҳон топшира олади. – Абитуриентлар кўпинча математика ва физика фанларини танлаб тест топширишади, […]
Фестиваль-танлов ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, техник воситалар ва компьютер технологиялари ишини ўрганиш ҳамда техник ижодкорликни ривожлантириш мақсадида илк маротаба ўтказилди. Фестивалда «автомодель», «авиа-ракетамодель», «кемасозлик», «робототехника», «электрон ўйинчоқлар», «радиотехника», «электроника ва алоқа», «кино-видео ҳаваскорлик» йўналишларида яратилган ишланмалар кўриб чиқилди. Танловнинг ҳудудий босқичларида жами 7000 нафарга яқин ўқувчилар 10 мингдан ортиқ ижодий ишлари билан қатнашишди. […]
Россия Федерациясининг табиий ва аниқ фанлар академиясининг Халқаро олимлар, ўқитувчилар ва мутахассислар Ассоциацияси ҳар йили фан ва техника ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган 35 ёшгача бўлган олимлар ўртасида танлов ташкил қилиб, фаолияти энг яхши деб топилган олимларни эътироф қилиб келади. Танловда ҳар йили Россия, Германия, Хитой, Шри Ланка, Озарбайжон, Болгария, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби […]
Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети “Бакалаврликка ҳужжатларни электрон шаклда қабул қилиш” лойиҳасини синовдан ўтказмоқда. Электрон хизмат ҳозирча Ягона давлат хизматлари порталида жорий қилинган. Абитуриентлар ҳужжатларни масофадан туриб 2017 йилнинг 15 июнидан 10 июлига қадар ҳар куни соат 09:00 дан 18:00 гача тақдим этишлари мумкин. Ягона портал орқали ҳужжатларни тақдим этиш учун электрон рақамли […]
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети жорий йилда ўзининг тест синовлар ўтказиш жойларида биометрик ва паспорт маълумотлари асосида абитуриентларни назорат қилиш ва бошқариш тизимини татбиқ этмоқда. Тест синовларини ўтказиш жойида биометрик ва паспорт маълумотлари асосида абитуриентларни назорат қилиш ва бошқариш тизимини татбиқ этиш мамлакатимизда биринчи марта жорий этилмоқди. Ҳар йили 15 мингдан ортиқ абитуриент […]
2017 йилнинг 1 август кунидан бошлаб Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT)нинг Узлуксиз таълим маркази бўлажак абитуриентлар ҳамда ўз билимини яхшилаб олишни хоҳловчилар учун математика, физика ва инглиз тили бўйича ўқув курсларига рўйхатга ола бошлайди. Ўқув курсларидан кўзланган асосий мақсад – ёшлар ўртасида математика ва физика фанларига бўлган қизиқишни ошириш, мазкур фанларга иқтидори бор бўлган ўғил-қизларни […]
Тошкент шаҳридаги Инҳа университети(IUT)нинг 10 нафар талабалари 2017 йилнинг 17 июль – 4 август кунлари Корея Республикасидаги Инҳа университетининг Ёзги мактабида иштирок этадилар. Ибрат Обидов, Ниғматжон Анваров, Тўлқинжон Исоқов, Малика Жўраева, Жамолиддинхўжа Одилхўжаев, Достонхон Озодхўжаев, Илҳом Раҳимов, Абдул Жамол Салим, Ирода Ўлмасбоева ва Дархонбек Маматалиевлар Корея Республикасидаги Инҳа университетининг Ёзги мактабида бепул қатнашиш ҳуқуқини қўлга […]
Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг (IUT) бир гуруҳ талабалари Корея Республикасидаги Инҳа университети Ёзги мактабида иштирок этдилар. Ўзбекистонлик талабалардан ташқари Корея Республикасидаги Инҳа университетида Индонезия, Буюк Британия, Малайзия, Франция, Германия, Хитой, Италия, Россия, Қозоғистон ва бошқа мамлакат вакиллари иштирок этдилар. Талабалардан бири Ирода Ўлмасбоева сафарни қуйидагича таърифлади: «Ёзги мактабда 16 та мамлакатдан зиёд талабалар иштирок этганлиги […]